«Снос» лар бўйича энг кўп ноқонуний қарорлар, жумладан, ер егасининг розилиги олинмаслиги ҳолатлари Андижон вилоятида қабул қилинган. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлса-да, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд сўм қарздорлик қопланмаган.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров кўп қаватли уйларнинг ҳовлисида бинолар қуриш бўйича барча қарорларни бекор қилишни ва бузилган болалар майдончаларини тиклашни буюрди. Қурувчиларга бошқа ҳудудлар таклиф этилиши кўзда тутилмоқда.
Қонунчилик палатасининг икки партияси томонидан Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда «Ахборотлаштириш тўғрисида"ги қонунга Оммавий тартибсизликка даъват қилганлик учун жавобгарлик белгилашга оид нормалар киритиш биринчи ўқишда қабул қилинди.
«Бу балогирларнинг бурнини суқмаган жойи, ташкилоти, иши йўқ. Ювилмаган қошиққа ўхшаб, йўқ ердан келадию шовқин-сурон қилиб ташлашади. Ҳалиги, «Суюнчи»даги Анзират хола бор-ку, ўша хола ҳаётда ҳам бўлганида, балогирларнинг олдида ип эшолмай қолган бўларди» — Тегманозик (ҳажвиядан).
Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Абдуҳалим Холмахматов Ўзбекистон президенти халқ қабулхонасининг Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари этиб тайинланди.
2020 йилда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг 202 млрд сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган.
Бухоро шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Ўткир Жумаев Бухоро шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди.
Хитой ҳукумати коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун етиб борган ЖССТ мутахассисларига Вухан шаҳрида 2019 йил декабрда аниқланган илк COVID-19 беморлари ҳақида маълумотларни тақдим этишдан бош тортди.
Наманган шаҳрида автобус ҳайдовчиси бекат олдида йўловчиларни олиб, автобусни эшигини ёпмай, ҳаракатни давом эттирган. Эшикларни ёпган вақтида, орқа эшикда турган йўловчи, эшикка қисилиб қолиб, ерга йиқилган ва воқеа жойида вафот этган.
Zira.uz порцияларга бўлинган ноодатий ва жуда мазали десертлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
12 февраль куни эпицентри Тожикистонда жойлашган зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилди. Жумладан, эпицентрдан 499 км узоқликдаги Тошкентда 2−3 баллик силкиниш қайд этилди.
Россиянинг Европа Иттифоқи билан алоқаларни узишга тайёрлигини маълум қилгани, Facebook’нинг AҚШ ҳукуматига Вашингтондаги тартибсизликлар иштирокчиларини аниқлашда ёрдам бергани, Туркманистонда президент ўғли бош вазирнинг ўринбосари этиб тайинлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Шавкат Мирзиёев ИИВ ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида «ҳамма „каттакон“ участка нозирига буйруқ беради», дея таъкидлади. Президент шунингдек, «ўзи энг катта меҳнаткаш — профилактика инспектори» эканини айтди. Давлат раҳбари ИИВ ходимлари маошини 30 фоизга, маҳаллада хизмат қилаётганларнинг маошини эса 60 фоизгача ошириш бўйича кўрсатма берди.
Депутат Расул Кушербаев Омбудсманнинг 2019 йилги ҳисоботида 139 нафар маҳбусдан қийноқлар билан боғлиқ шикоят келганини, лекин улар тасдиқланмаганини қайд этди. Бунга «Қамоқхоналардаги тиббий хизмат ИИВга бўйсуниши» сабаб бўлаётгани таъкидланди. У қамоқхоналардаги тиббий хизматни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасарруфига ўтказиш бўйича омбудсманнинг ўтган йилги таклифи очиқ қолганини таъкидлади.
Японияда ёлғизлик ва яккаланишга қарши курашни бошқарувчи вазир лавозими жорий этилади. Вазир шу билан бирга, кекса ёшдаги ва камбағал оилалар фарзандларинининг аҳволини кузатиб бориши керак бўлади.
Фарғона вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Улуғбек Қосимов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди.
«Қорақалпоқагрокимёҳимоя»нинг Беруний тумани филиали мансабдорлари 872,4 млн сўмлик минерал ўғитларни талон-торож қилгани аниқланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Президент фармойишига асосан Баходир Матлюбов ИИВ Академияси бошлиғи вазифасидан озод этилди. Ушбу лавозимга ички ишлар вазирининг ўринбосари Рустам Хатамов тайинланди.
Президент қарори билан Ички ишлар вазирига икки нафар ўринбосар тайинланди. Нажмиддин Тўраходжаев вазирнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари, Яхёжон Абдулхаков эса вазир ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимини эгаллади.
Тошкент прокурори бўлиб фаолият юритган Баҳриддин Валиев Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг