Элёрбек Набижонов Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Тайинловдан аввал у Қўрғонтепа тумани «Khantex Group» МЧЖ кузатув Кенгаши раиси лавозимида фаолият юритган.
Шавкат Мирзиёев вазирлар иш кунларини Тошкентда эмас, вилоятларда ўтказиши кераклигини таъкидлади. Улар Тошкентда фақат шанба ва якшанба кунлари бўлиши мумкин. Президент «вазир республикага хизмат қилишини, Тошкентни қоровуллаб ўтирмаслигини» айтди.
Махамаджон Нишонов Андижон вилояти ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди. Бундан аввал, у вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Давлат бошқарувидаги муаммоларнинг аксарияти, одатда, коррупция ва талон-тарож қилиш ҳолатларига боғлиқдек туюлади, аммо унданда кўпроқ зарарни амалдаги қонунчиликка зид қабул қилиниб, ижро этилаётган, бозор механизмлари ва хусусий инвесторларнинг манфаатларини инобатга олмаган ҳолда қабул қилинган тугалланмаган қарорлар етказади. Молиявий таҳлилчи Карен Срапионов мақоласи.
Абдуқодир Тошқулов олий таълим муассасалари ислоҳ қилиниши, бунинг учун эса уч ой вақт кераклигини маълум қилди. «Умуман олий таълим муассасасида нима ёқмаган бўлса ҳаммаси ислоҳ бўлади», — деди вазир.
BBC Муҳолифатчи Алексей Навальный суриштуривидаги «Путин саройи» қурилишида иштирок этган ишчилар билан суҳбат қилди. Саройнинг қурилиши шошилинч бўлганлиги ва унда ҳарбийлар, ўзбеклар, руслар қатнашгани айтилмоқда.
Отабек Турсунов Андижон вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Марказий банк маълумотига кўра, январда нақд пул айланмаси 32,1 трлн сўмни ташкил этди. Бу ой банк карталарига 15,9 трлн сўмлик маблағлар келиб тушган ҳамда аҳоли томонидан карталаридаги 5,2 трлн сўмлик маблағлар нақдлаштириб олинган.
ИИВ сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг жиноий иши бўйича терговга аралашганлик учун жавобгарлик тўғрисида «ижтимоий тармоқ фаолларини» огоҳлантирди. «Қонун устуворлиги ҳақида бонг ураётган ижтимоий тармоқ фаолларидан юртимиз қонунчилигини ҳурмат қилишларини талаб қиламиз», деди ИИВ матбуот котиби Шохрух Ғиёсов.
Зойир Мирзаев Қашқадарёдаги 15 та ҳоким ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади. У фақат яқинда тайинланган вилоят ҳокими ўринбосари Баҳром Юсуповга рухсат берилганини қўшимча қилган.
Президент видеоселектор йиғилишида давлат активларини хусусийлаштиришни тезлаштириш бўйича топшириқ берди. «Қўчқоров, Ортиқовнинг иш фаолиятига давлат улуши мавжуд корхоналарни жорий йилда уч бараварга қисқартириш натижалари бўйича баҳо берилади», — деди давлат раҳбари.
Президент фармони билан ҳужжатлар ва топшириқлар ижросини назорат қилишнинг янги тизими жорий этилмоқда.Адлия вазирлиги топшириқлар ва уларнинг муддатлари, ижрочи масъулларни киритиб боради. Ҳар ойда президент Администрацияси ҳамда Ҳукуматга ҳисобот тақдим этади. Ижрони ўз вақтида таъминламаган мансабдорлар жазоланади.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш ҳамда бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантириш бўйича топшириқ берди.
Шприц етишмаслиги сабабли миллионлаб японияликларнинг вакцинасиз қолиши мумкинлиги, Туркиянинг икки йил ичида Ойга космик кема юбориши, Бангкокда Мьянма халқини қўллаб-қувватлаш учун намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон республикаси ва вилоятлар раҳбарларига 2021 йилда 1 миллион 659 минг кишини иш билан таъминлашни буюрди. Ҳудудлар бўйича тақсимот.
Андижон вилоятида 7 қаватли уй қуришга рухсат олган тадбиркор яна бир қават қуриб олгани аниқланди. Ноқонуний қурилиш тадбиркор ҳисобидан бузилмоқда. Бундан ташқари, қурилишдаги техник назоратчининг қурилиш бўйича маълумот ва тажрибаси йўқлиги, савдо йўналишида фаолият юритиши маълум бўлди.
Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда яна мажлисбозлик масаласига тўхталиб, ҳокимлар мажлис ўтказиш учун бош вазирдан рухсат сўраши кераклигини қайд этди. Давлат раҳбари мажлисларга профилактика инспекторлари ва маҳалла раисларини чақирмасликни таъкидлади.
Президент раислигидаги йиғилишда Спорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан бирлаштирилиш маълум қилинди. Бош вазир ўринбосари, туризм қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов унга раҳбар бўлади.
«USM Telecom» ва МегаФон Ўзбекистон ҳукумати билан биргаликда Ucell ва USM холдинги ўзбек активлари — CRPT Turon ҳамда ICS Holding Uzbekistan таркибига кирадиган Digital Holding қўшма корхонасини ташкил этмоқда.
Президент Давлат дастури бўйича йиғилишда бош вазирга топшириқ бериб, «ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатишини» айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг