Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори этиб Aкбар Ризаев тайинланди. У бунга қадар АОКАда бўлим бошлиғи бўлиб ишлаган.
Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армияларнинг Global Firepower 2021 рейтингида 136 та давлат орасида 51-ўринни эгаллади.
Германияда карантин муддатининг 7 мартгача узайтирилиши, Мьянмада намойишчиларга ўқ узилгани, АҚШда собиқ республикачиларнинг янги партия тузиши мумкинлиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Қўқон давлат педагогика институтидаги муаммоларга тўхталиб, институтнинг «частный лавочка»дан фарқи йўқлигини айтди. Ҳисобида 100 млрд сўм бўлишига қарамасдан, эшик-ромлар «колхоз» идорасиникидан баттар экани, талабалар парта-стулларда ўтириб бўлмаслигидан шикоят қилаётганини айтди. Ректор хайфсан олди, бир проректор ишдан бўшатилди. Қолган проректорларга эса бир ой муддат берилди.
2022 йил 1 январдан бошлаб уяли алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи ставкаси 10% этиб белгиланади. 2023 йил 1 январдан бошлаб эса мобил алоқа хизматлари учун акциз солиғи бекор қилинади.
Дунё бўйича коронавирусдан тузалганлар сони 60 млн 120 мингдан ошди. Шунингдек, инфекция юқтирганлар сони 107,4 миллиондан, вафот этганлар сони 2,35 миллиондан ошган.
Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Саиджамол Султонов Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Республика махсус комиссияси йиғилишида Ўзбекистонда «Sputnik V» вакцинасини бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш маъқуллади.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши 65 ёшдан ошган қариялар, сурункали касалликлари бор шахслар, мактаб ўқувчилари, тиббиёт ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари биринчи навбатда эмланиши маълум қилинди.
Махсус комиссия томонидан Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги авиақатновларга жорий этилган чекловлар бекор қилинди.
«USM Telecom» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда ташкил этиладиган Digital Holding корхонасига станцияларни қуриш учун доимий фойдаланишга мўлжалланган ер участкаларини аукционларсиз олиш имконияти, ва шунингдек, турли имтиёзлар берилиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, президент қарори билан корхонага бир қатор вазифалар қўйилди.
Самарқанднинг асосий сайёҳлик ҳудудларида 2022 йилда ШҲТ саммитига тайёргарлик кўриш учун 300 мингга яқин манзарали дарахт ва буталарни экиш режалаштирилмоқда.
Ҳукумат қарори билан, 2023 йил 1 январдан бошлаб барча ташкилотларда иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади. Расмий веб-сайтлар, маҳаллий ОАВ, интернет сайтлари, расмий ҳужжатлар ва иш қоғозлари ҳам тўлиқ лотин ёзувига ўтказилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокама учун ҳам лотин ёзувига асосланган ўзбек тилида эълон қилиниши керак бўлади.
Абдужаббор Эгамбердиев Андижон тумани ҳокими вазифасига тайинланди. Тайинловдан аввал у вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган.
Фарғона вилояти «Ермулккадастр» Бағдод туман филиали собиқ мутахассиси ўзини ҳалиям кадастрда ишлашини айтиб, фуқарога 8 гектар ер олиб беришни ваъда қилади. Бунинг эвазига эса 8 минг долларни олган вақтида қўлга тушади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ) томонидан тайёрланган Ўзбекистондаги йирик банкларнинг фаоллик индексида «Капиталбанк», Hamkorbank ва «Алоқабанк» энг юқори ўринларни эгаллади.
АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, маҳкам жипсланган ниқоб ёки иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини сезиларли даражада ошириши аниқланди.
Давлат божхона қўмитаси ҳамда ДХХ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда 6 кгдан кўпроқ гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган жиноий гуруҳлар қўлга тушди. Оғулар хориж давлатидан сотиш мақсадида келтирилгани аниқланди.
Наманган шаҳрида 20 ёшли йигит бошқарувидаги Lacetti катта тезликда реклама устунига бориб урилди. Бунинг оқибатида, ҳайдовчи ва машина ичидаги икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этди.
Бош прокуратура баёнотига кўра, сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг иши бўйича қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмади. Бундан ташқари, блогер устидан 7 та ҳолат бўйича мурожаатлар келиб тушгани айтилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг