Абдулазиз Камилов Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясида иштирок этади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири даражасида мазкур форумда илк бор қатнашмоқда.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган қўшимчаларга кўра қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш билан юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиш мумкин бўлади.
Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жарималарни камайтириш, такрорий қоидабузарлик учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш таклифи илгари сурилди. Жарималарни мамлакатдан чиқишда тўлаш мумкин бўлади.
101,7 минг килограмм техник чигитни 11 та юк ташувчи машиналарга юклаган ҳолда, сохта ҳужжатлар асосида олиб чиқиб кетаётган шахслар қўлга олинган.
Президент қарори билан тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ислоҳотлар чуқурлаштирилади.
Тошкент ҳокимияти «Лолазор» («Полкушка») маҳалласидаги уч қаватли уйларни бузиш тўғрисида қарор қабул қилинмагани, инвесторларга эса икки қаватли уйларни бузиш таклиф этилганини маълум қилди.
Жиззах вилоятида «Илғор ҳудуд» лойиҳаси ишга туширилиши муносабати билан вилоят бренди концепцияси ишлаб чиқилди.
«Ўзатом» агентлиги бош директори Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкентнинг Олмазор туманида уч ёшли бола деразадан тушиб кетди. Бола шифохонага ётқизилди.
Ҳукумат қарори билан 2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури тасдиқланди.
Осиё чемпионлар лигаси саралашининг учинчи босқичида Олмалиқнинг АГМК Тожикистоннинг «Истиқлол» клубини 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
2019−2020 йиллар якунига қадар Фарғонада 27 та меҳмонхонада 1218 номер ва 2714 та ўрин яратилиши кўзда тутилган.
ОФК Чемпионлар лигаси учрашуви «Пахтакор» сув тизимидаги носозлик сабабли 24-дақиқада тўхтатилди.
Олимпия ва паралимпия ўйинлари ғолиб ҳамда совриндорлари учун қанча миқдорда умрбод ойлик тўлов берилиши тасдиқланди.
Тошкентда илк бор йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастур тасдиқланди. Қабул қилинган ҳужжат аввал эълон қилинган дастурдан юмшоқроқ.
Uzbekistan Airways ва Boeing «Дримлайнерлар» учун шассиларни тезда алмаштириш дастури бўйича келишувга эришди.
«Меҳрибонлик» уйлари, болалар шаҳарчалари ва болалар уйларининг ҳудудлари ва хоналари видеокузатув камералари билан жиҳозланади.
ФИФА ҳаками Равшан Эрматовга суперлига ва про-лига ҳакамларига кураторлик вазифаси юкланди.
«Ўзбекистон» меҳмонхонаси комплексини сотиш бўйича очиқ танлов савдолари ўтказилмоқда.
Аввал қайд қилиниб, шу пайтгача очилмай қолган жиноятлардан 26 таси очилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг