Архив

3 октябрда тижорат банклари эълон қилган доллар курси
3 октябр 2022, 12:27

3 октябрда тижорат банклари эълон қилган доллар курси

Марказий банк 3 октябрда амалда бўладиган АҚШ долларининг расмий курсини 9,07 сўмга пастлаб, 11 004,94 сўм этиб белгилади. Шундан сўнг, тижорат банклари ҳам сотиш ва сотиб олиш бўйича ўз таклифини янгилади.

Ҳафта совуқ бўлади
3 октябр 2022, 12:14

Ҳафта совуқ бўлади

Ҳафта давомида Ўзбекистонда нисбатан совуқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат +26 даражага етади, кечалари +8…+13 даражагача тушиши кутилмоқда.

Истилоҳлар тикланиши шарт
3 октябр 2022, 12:00

Истилоҳлар тикланиши шарт

«Газета.uz» «Ўзбек тили ойлиги» доирасида бундан 30 йил илгари турли нашрларда чоп этилган мақола ва фиқраларни беришда давом этади. Маҳмуд Назаровнинг 1990 йилда ёзилган истилоҳлар тикланиши шартлиги ҳақидаги мақоласи бугунги кунда ҳам ўзининг долзарблигини асло йўқотмаган.

ИИВ ходимининг жасади Чирчиқ дарёсидан топилди
3 октябр 2022, 11:23

ИИВ ходимининг жасади Чирчиқ дарёсидан топилди

Икки шахс Ички ишлар вазирлигида ишлаган бошқарма тезкор ходими билан келишолмай қолиб, уни қасддан ўлдиргани ва жасадини дарёга оқизиб юборгани айтилмоқда. Текширув натижасида унинг жасади Чирчиқ дарёсидан топилди. Гумонланувчилар ҳибсга олинди.

Андижонда эркак хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлади
3 октябр 2022, 11:12

Андижонда эркак хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлади

Андижон вилояти Избоскан туманида эркак хотини, қайнонаси ва қайнукасини пичоқлади. Оқибатда турмуш ўртоғи ва қайнонаси ҳодиса жойида, қайнукаси эса шифохонада вафот этди. Воқеага оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлгани айтилмоқда.

ЯИДХП орқали автомашинага тақиқ бор-йўқлигини аниқлаш хизмати йўлга қўйилди
3 октябр 2022, 11:02

ЯИДХП орқали автомашинага тақиқ бор-йўқлигини аниқлаш хизмати йўлга қўйилди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали автоуловга тақиқ борлиги ёки мавжуд эмаслигини электрон шаклда аниқлаш имконияти яратилди. Хизмат кўрсатиш бепул. Автоуловни ишончнома асосида бошқарувчилар бу хизматдан фойдалана олмайди.

Тошкентда йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун янги камералар ўрнатилди
3 октябр 2022, 10:33

Тошкентда йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун янги камералар ўрнатилди

Пойтахтнинг Навоий кўчасида синов тариқасида йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаш учун интеллектуал фото ва видеони қайд этиш камералари ўрнатилди. Ушбу ақлли радарлар Австриянинг «Glans Gresselchaft Tashkent» компаниясига тегишли бўлиб, шаҳар ҳокимияти кўчани рақамлаштириш таклифини ўрганмоқда.

Навоийдаги конда автосомасвал ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди
3 октябр 2022, 10:21

Навоийдаги конда автосомасвал ёниб кетиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

28 сентябрь куни НКМКга қарашли конда 31 ёшли ҳайдовчининг «Белаз» русумли автосомасвали ёниб кетди. Натижада ҳайдовчи куйиб жароҳатланди. Тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай фуқаро шифохонада вафот этди. Ҳозир ИИБ терговга қадар текширув ўтказмоқда.

1 ноябрдан қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади
3 октябр 2022, 10:16

1 ноябрдан қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилади

Президент 30 сентябрь куни «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Унда 1 ноябрдан қовун, канакунжут, хантал ва махсар уруғлари экспортига рухсат берилиши белгиланди.

Адлия бошқармаси фарзандларининг рақси учун ота-оналарга қўлланилган жаримани бекор қилди
2 октябр 2022, 19:40

Адлия бошқармаси фарзандларининг рақси учун ота-оналарга қўлланилган жаримани бекор қилди

Навоий вилоят Адлия бошқармаси Кармана туманидаги ўқувчи қизларнинг «ўзбек миллатига муносиб бўлмаган» рақси учун ота-оналарига қўлланилган жаримани бекор қилди. Ишдан бўшатилган мактаб раҳбари ва айрим ўқитувчилар билан ҳам меҳнат шартномаси бекор қилинмагани маълум бўлди.

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди
2 октябр 2022, 17:45

Шавкат Мирзиёев Жо Байденга ҳамдардлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Жо Байденга «Иэн» тўфони қурбонлари ва вайронагарчиликлари муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Оққўрғонда ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасидан сўкди
2 октябр 2022, 16:59

Оққўрғонда ИИБ собиқ ходими бутун ўзбекистонликларни онасидан сўкди

Тармоқларда Оққурғон тумани ИИБ ходимининг бутун ўзбекистонликларни онасидан сўккани акс этган аудио тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ушланганини маълум қилди. Ҳокимлик эса ҳолат оқибатида ходим отасининг соғлиғи оғирлашиб қолганини қайд этди.

Индонезияда футбол ўйинидаги тиқилинчда 174 киши ҳалок бўлди
2 октябр 2022, 16:34

Индонезияда футбол ўйинидаги тиқилинчда 174 киши ҳалок бўлди

Индонезиядаги «Канжурахан» стадионида юз берган тиқилинч оқибатида 174 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши жароҳат олди. Ўзбекистон президенти фожиа муносабати билан Индонезия президентига ҳамдардлик билдирди.

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида «шоу» кўрсатди
2 октябр 2022, 16:20

Фарғонада Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида «шоу» кўрсатди

Фарғона вилояти Бувайда туманида Gentra ҳайдовчиси прокуратура биноси олдида йўл ҳаракати қоидаларини кўпол равишда бузиб, қарама-қарши томонда ҳаракатланди. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, машина жарима майдонига жойлаштирилди.

Юнусобод ҳокимиятининг собиқ ходими фирибгарликда гумонланмоқда
2 октябр 2022, 14:25

Юнусобод ҳокимиятининг собиқ ходими фирибгарликда гумонланмоқда

Юнусобод туман ҳокимлигининг собиқ ходими икки таниши билан фуқарога Malibu олиб беришни ваъда қилиб, $30 минг пулни қўлга киритгани ва эҳтиёжларига сарфлаб юборгани айтилмоқда. Гумондорларнинг икки нафари ҳибсга олинган, яна бир нафари қидирувда. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилди.

Тилда маччойи сайил
2 октябр 2022, 12:00

Тилда маччойи сайил

«Газета.uz» ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 33 йиллиги муносабати билан октябрни — «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилди. Ҳар куни ўтган даврда чоп этилган ва долзарблигини йўқотмаган мақола ҳамда фиқралар қайта бериб борилади. Бу гал ёзувчи ва журналист Аҳмад Аъзам ижодига юзланамиз.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради
2 октябр 2022, 11:21

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Венгрияга боради

Президент 3−4 октябрь кунлари расмий ташриф билан Венгрияда бўлади. Ташриф доирасида Будапештда мамлакат президенти ва бош вазири билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, давлат раҳбари Венгриянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашув ўтказиши кўзда тутилган.

ОТМнинг диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди
2 октябр 2022, 10:26

ОТМнинг диплом маълумотларини электрон шаклда олиш йўлга қўйилди

Олий таълим муассасасини тугатганлик тўғрисидаги диплом маълумотларини электрон шаклда олиш тизими ишлаб чиқилди. Бунинг учун diplom.edu.uz ахборот платформасидан фойдаланилади. Тизим бошқа давлат идоралари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

Ургутда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди
2 октябр 2022, 10:09

Ургутда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади тўйхона яқинидаги қудуқдан топилди. Бола тўйга бувиси билан борган ва бир оздан сўнг йўқолиб қолган.

Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинга табрик йўллади
1 октябр 2022, 21:42

Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинга табрик йўллади

Ўзбекистон президенти Хитой Халқ Республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан мамлакат раҳбари Си Цзиньпинга табрик йўллаб, эзгу тилакларини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг