Ўзбекистонда ҳаддан ташқари дабдабали ўтказиладиган тўйлари ҳақида маданият вазири Озодбек Назарбеков муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра халқ орасида катта тўй қилиш мажбурият ва бир кунлик тўй учун йиллаб ишлаш одатий ҳолга айланган.
2020 йилда энг кўп маош тўланадиган мутахассисликлар олий менеджмент ва ахборот технологиялари соҳалари бўлиб, максимал даражадаги ойлик иш ҳаки 30 млн сўмга тенг бўлган. Энг кам ойлик иш ҳақи ишчи ходимлар ва суғурта соҳаси ишчиларига тўғри келган — 700 минг сўм.
Ўзбекистон бўйича ўлим статистикаси нима учун эълон қилинмаётганлиги ҳақида ССВ вазири изоҳ берди. Унга кўра, статистика фақат расмий сўров бўлгандагина тақдим этилади.
ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини текшириш учун Хитойнинг Вухан шаҳрига келиб қўнишди. 2019 йил декабрида айнан ушбу шаҳарда илк бор COVID-19 инфекциясининг тарқалиши кузатилган.
Равшан Эрматов IFFHS талқини бўйича 2011−2020 йиллар оралиғидаги энг яхши реферилар рўйхатига қиритилди. Энг яхши ҳакамлар рўйхатида германиялик Феликс Брих етакчи бўлди.
АҚШда 13 январь куни бўлиб ўтган Дональд Трамга импичмент эълон қилиниши жараёни пайтида Конгресс биносида хавфсизликни таъминлаш учун минглаб ҳарбийлар жалб этилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари Абдуқодир Тошқуловнинг номзодиниа Олий таълим вазири лавозимига, Шерзод Ҳидоятовни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига маъқуллашди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломов «бошқа ишга ўтиши муносабати билан» лавозимидан озод этилди.
Chainalysis статистик маълумотларга кўра, биткоин эгаларининг тахминан 20 фоизи ўз ҳамёнларининг калит сўзларини унутишган, бу эса тахминан 140 млрд доллар демакдир. Ҳамёнга кириш учун ўнта уриниш берилади, акс ҳолда барча маблағлар йўқолади.
Эстония ҳукуматининг истеъфоси, AҚШ вице-президентининг Трампни ҳокимиятдан четлатишдан бош тортгани, Германияда коронавируснинг Жанубий Aфрика штамми топилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» жаҳон янгиликлари дайжестида.
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзолари томонидан берилган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддаларига ўзгартиришлар киритиш таклифи биринчи ўқишда маъқулланди.
Баҳром Юсупов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.
Мухолифатчи Алексей Навалний 17 январь куни Россияга қайтаётгани ҳақида маълум қилди. У августдаги захарланишдан сўнг Германияда даволанаётган эди. Айни дамда эса Россияда Навалнийга нисбатан фирибгарлик учун жиноий иш қўзғатилган.
Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси Ўзбекистоннинг ички бозорига салбий таъсирини олдини олиш мақсадида қўшни мамлакатлардан электр энергия импорт қилинмоқда. Унинг бир қисмигина Афғонистонга экспорт қилинишини Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Баходир Рўзибоев ўз лавозимидан озод этилди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосарлари Саидкамол Ходжаев ва Ботиржон Сулаймонов ўз лавозимидан озод этилди. Маълумотга кўра, Саидкамол Ходжаев бошқа ишга ўтади. Ботиржон Сулаймонов эса Тошкент давлат аграр университети ректори лавозимида қолади.
Тошкент шаҳрида масофани сақламаслик оқибатида 5 та машина бир бирига урилиб, ЙТҲ содир этди. Ҳодиса натижасида икки ҳайдовчига тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
АҚШда федерал ҳукумат қарорига кўра 1953 йилдан бери илк бор аёл киши қатл этилди. Жазо танага ўлим инъекциясини юбориш орқали амалга оширилган.
Тошшаҳартрансхизмат аҳолидан велосипед йўлларини ривожлантириш ва велосипед алмашишни ривожлантириш бўйича таклифлари билан ўртоқлашишини сўради. Мамлакатда ҳукумат қарори билан велосипедчилар учун хавфсиз муҳит яратиш, велосипед маршрутларининг миллий тармоғини ривожлантириш, Франция тажрибасини ўрганиш ва бошқа тадбирлар режалаштирилган.
Ҳар қишда саёҳатчи Шароф Эгамбердиев ва унинг жамоаси дунёнинг турли бурчакларидаги тўрт-беш минг метрлик ёзги кўтарилишларга тайёргарлик кўришади. Атрофни кўришнинг умуман иложи йўқлигига, қор бўрони ва кучли совуққа қарамай, жамоа Тошкент вилоятидаги 3100 метрлик чўққига кўтарилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг