Ҳафтанинг ўрталарида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди, Тошкент вилояти ва мамлакат шарқидаги тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Жума куни кундузи ҳаво +15 даражагача исийди.
Ўзбекистонда психология фанини ўрганишда йўл қўйилаётган камчиликлар, психологиянинг ўқитувчиларни тайёрлашдаги ўрни ва бошқа соҳаларга таъсири тўғрисида тиббий психолог Абдуллажон Бегматов мақоласида.
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташрифини Марказий ҳарбий округнинг артиллерия бригадасини бориб кўриш билан бошлади. Давлат раҳбари мутасаддиларга бугун дунёда кузатилаётган хавф-хатарлардан келиб чиқиб, жанговар тайёргарликни янги поғонага кўтариш, хориж тажрибасини ўрганиш, энг илғор ахборот технологияларини ўзлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
Долларнинг расмий курси 23 сўмга қимматлади ва жами 10 473 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам бироз кўтарилди.
Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин мамлакатнинг барча фуқаролари коронавирусга қарши бепул эмланишини маълум қилди.
Жиззахдаги кўп қаватли уй қулашининг сабабларини ўрганиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди. Унга бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлик қилади. Бинони «Чорвадор-Қоракўл-Барака» МЧЖ қургани маълум бўлди.
Наманган «Пахталикўл» сув узатиш иншоотида фавқулодда носозлик содир бӯлди. Натижада вилоятнинг 10 дан ортиқ маҳаллалари ичимлик суви таъминотидан узилди.
Сув қувурларидан бирида юзага келган авария Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатган. Аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни тикланиши режалаштирилмоқда.
Халқ таълими вазирлиги коронавирусга чалинишдан қўрққан ва уйида кексалар ёки сурункали касалликка чалинганлар бўлган ўқувчиларга масофадан ўқишда давом этишга рухсат берди. Аввалроқ учинчи чоракдан тўлиқ анъанавий таълимга ўтилиши хабар қилинган эди.
Бухоро шаҳрида асфальт маҳсулоти юкланган юк машинаси эркак устига ағдарилиб кетиб, босиб қолган. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишига кўра, ҳодиса мазкур ҳудудда қазиш ишлари олиб борилиб, йўлнинг юзаси фақат қўмилгани ва мўрт бўлиб қолгани сабабли юзага келган.
Қирғизистондаги навбатдан ташқари президентлик сайловларида Содир Жапаров деярли 80 фоиз овоз билан етакчилик қилмоқда. Бир вақтнинг ўзида ўтказилган референдумда сайловчиларнинг 81 фоиздан кўпроғи мамлакатдаги президентлик бошқарув шакли учун овоз берди.
Тўрақўрғон туманида газ қуйиш шохобчасига кириш учун навбатда турган «Дамас»да ёнғин юзага келди. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
10 январда авиаҳалокатга учраган Индонезия Boeing 737−500 самолёти кучли турбулентликка деч келиши натижасида қулаб тушган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда. Ҳалокат ҳудудида минус 70 даражали ёмғир булутлари кузатилган.
Газ шохобчасида навбатда турган 1952 йилда туғилган фуқаро «Жигули» автомашинасини суриб, ҳаракатлантиришга уринган вақтида, тўсатдан йиқилиб, вафот этган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари унинг машинаси навбатда узоқ тургани боис музлаб қолган дейишмоқда.
Жиззахда қурилаётган кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Тошкентда «Электрон поликлиника» ахборот тизими жорий этилган тиббиёт муассасалари сони 88 тага етди. Шу билан бирга, «Ягона тез тиббий хизмат» тизими ёрдамида фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш вақти икки баробарга қисқарган.
Ўзгидромет бош директори Шерзод Ҳабибуллаев 2021 йилдан гидрометеорология маълумотларини сотиб олиш жараёнига ўтилишини маълум қилди. Қолаверса, хавфли зона ва ҳудудларни картада кўрсатувчи янги геопортал тизими ишга туширилиши айтилди.
Учинчи чоракдан барча мактабларда ўқув жараёнлари тўлиқ анъанавий шаклга ўтказилади. Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг 90 фоиздан ортиғи аллақачон анъанавий таълимга қайтганини маълум қилди.
Ўзбекистон импорт қиладиган 73 та маҳсулотга акциз солиғининг бекор қилиниши тадбиркорлар учун тенг шароитларни яратиши маълум қилинди. Бундан ташқари, товар нархлари вақтинча арзонлашади.
Ҳукумат қарори билан Хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича вақтинчалик тартиб жорий қилинмоқда. Унга кўра, «Аёллар дафтари» киритиладиган хотин-қизлар тоифалари ҳамда уларга ёрдам кўрсатиш тартиби ва муддатлари белгиланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг