Архив

Соғайган COVID-19 беморларини 14 кунлик реабилитацияга жўнатиш амалиётидан воз кечилди
15 июнь 2020, 19:19 1

Соғайган COVID-19 беморларини 14 кунлик реабилитацияга жўнатиш амалиётидан воз кечилди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ва даволаниш курсини тугатган беморларни реабилитация курсларисиз уйларига кузатиш бошланди. ССВ бу амалиёт дунёда фақат Ўзбекистонда қўлланилгани ва унга зарурат йўқлигини маълум қилди.

«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозим» — Юксалиш
15 июнь 2020, 18:49

«Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозим» — Юксалиш

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижонда ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари орқали олиб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлигини ва ички ишлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.

Сиёсий партиялар Андижондаги ҳолат юзасидан муносабат билдиришди
15 июнь 2020, 18:33

Сиёсий партиялар Андижондаги ҳолат юзасидан муносабат билдиришди

«Адолат» ва ЎзЛиДеп партиялари сиёсий кенгаши раислари ҳамда Экологик партиянинг аъзоси Андижонда ички ишлар ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, қийноққа солиниши оқибатида вафот этган фуқаро билан боғлиқ ҳодисани қоралаб, ички ишлар тизимида тубдан ислоҳотлар амалга оширилиши лозимлигини ва қонун устуворлигини таъминлаш кераклигини таъкидлашди.

«Бу уят» — Омбудсман Андижондаги қийноқлар ҳақида
15 июнь 2020, 18:01

«Бу уят» — Омбудсман Андижондаги қийноқлар ҳақида

Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Улуғбек Мухаммадиев Андижонда ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган қийноқ ҳолатини уят деб таърифлади. Омбудсман ягона тергов қилувчи органнинг ташкил қилинишида зарурат борлигини, лекин бу қийноқлар ва шахсни ҳуқуқларини бузилиши масаласига тўлиқ ечим эмаслигини таъкидлаб ўтди. Бунинг учун ИИВ тизимини тубдан ислоҳ қилиш керак, дея таъкидлади Улуғбек Мухаммадиев «Газета.uz»га берган интервьюсида.

Укасининг дориси учун дорихонага чиққан ҳайдовчи айбсиз деб топилди
15 июнь 2020, 16:41

Укасининг дориси учун дорихонага чиққан ҳайдовчи айбсиз деб топилди

Маъмурий суд ногиронлиги бўлган укаси учун дори олишга чиққан ҳайдовчини айбсиз деб топди. У автомашинасида стикерсиз ҳаракатлангани учун 4,5 млн сўм миқдорида жаримага тортилган, транспорт воситаси эса жарима майдончасига қўйилган эди.

Наманганлик эркак хотини ва 4 ойлик чақалоғини болта билан чопиб ўлдирди
15 июнь 2020, 15:23

Наманганлик эркак хотини ва 4 ойлик чақалоғини болта билан чопиб ўлдирди

Наманганлик эркак хотини ва уч қизини болта билан уриб тан жароҳатлари етказиб, сўнгра ўзини ёқиб юборди. Турмуш ўртоғи ва беш ойлик қизи оламдан ўтди.

Метро фаолиятига нима учун рухсат берилмаётгани тушунтирилди
15 июнь 2020, 14:54

Метро фаолиятига нима учун рухсат берилмаётгани тушунтирилди

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков метролардаги умумий вентиляция тизими коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфини ошириши сабабли метро ҳаракатланишига рухсат йўқлигини маълум қилди.

Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган 10 млн долларлик активлари манбаси маълум қилинди
15 июнь 2020, 14:50

Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган 10 млн долларлик активлари манбаси маълум қилинди

Гулнора Каримованинг Франциядан қайтарилган 10 млн долларлик активлари Париж марказидаги уйини сотишдан келиб тушгани маълум қилинди. Ушбу маблағнинг қайси мақсадларда сарфланишига ҳам қисман аниқлик киритилди.

Департамент ва ДХХ ер ажратиш учун фуқаролардан пул талаб қилган мутахассисни ушлади
15 июнь 2020, 13:36

Департамент ва ДХХ ер ажратиш учун фуқаролардан пул талаб қилган мутахассисни ушлади

Андижон вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси ходими уй қуриш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш эвазига фуқаролардан пул олаётганда ушланди.

Versal ресторани 35 млрд сўмга сотилди
15 июнь 2020, 13:29

Versal ресторани 35 млрд сўмга сотилди

Тошкентдаги Versal ресторани биноси 35,33 млрд сўмга сотилди. Онлайн аукцион 14 дақиқа давом этди.

Кореяга ўқишга юбориш учун фуқаролардан 20 минг доллар олган фирибгарлар ушланди
15 июнь 2020, 13:05

Кореяга ўқишга юбориш учун фуқаролардан 20 минг доллар олган фирибгарлар ушланди

Асакада Кореяга ўқишга юбориш ҳамда виза олиб бериш эвазига фуқаролардан 20,3 минг доллар ва 8 млн сўм олган ўқув маркази фаолиятига чек қўйилди.

COVID-19 га қарши вакцина бўйича олиб борилаётган ишлар
15 июнь 2020, 12:13

COVID-19 га қарши вакцина бўйича олиб борилаётган ишлар

Дунё бўйлаб олимлар, шифокорлар, ишлаб чиқарувчилар ва ҳомийлар COVID-19 вакцинасини яратиш устида иш олиб боришмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу жараён иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштирмоқда. Янги коронавирусга қарши ишлаб чиқарилаётган вакциналар, уларни ким ишлаб чиқараётгани ва ким биринчилардан бўлиб эмланиши мумкинлиги ҳақида «Газета.uz» мақоласида.

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди
15 июнь 2020, 11:16

Барча туман ва шаҳарлар кесимида карантин ҳудудлари рўйхати янгиланди

Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. 13 июнь ҳолатига кўра Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.

Долларнинг расмий курси уч ҳафтада биринчи бор арзонлади
15 июнь 2020, 11:11

Долларнинг расмий курси уч ҳафтада биринчи бор арзонлади

Долларнинг расмий курси қарийб 1,29 сўмга арзонлашди ва 10 151 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг уч ҳафта давомида биринчи бор тушиши.

Коронавирус беморлари сони 5100 нафардан ошди
15 июнь 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 5100 нафардан ошди

Коронавирус беморлари сони 23 нафарга ортиб, жами 5103 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда содир бўлган ҳолатни қатъий қоралайди
15 июнь 2020, 09:42

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ Андижонда содир бўлган ҳолатни қатъий қоралайди

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ички ишлар органлари ходимларининг Андижондаги қилмишларини қатъий қоралайди ва марказ томонидан мазкур ҳолат қатъий назоратга олинган.

Давлат МТТлари 1 августга қадар очилмайди
14 июнь 2020, 17:56

Давлат МТТлари 1 августга қадар очилмайди

Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти 1 августга қадар тикланмайди. Олдинроқ, улар 1 июл куни очилиши кутилаётган эди. Шу билан бирга, хусусий МТТларда машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида поезд қатновига рухсат берилади
14 июнь 2020, 17:49

«Сариқ» ва «яшил» ҳудудлар ўртасида поезд қатновига рухсат берилади

Махсус комиссия қарорига кўра,"сариқ" ва «яшил» ҳудудлар ўртасидаги поездлар қатнови тикланади.

Карантин даражалари 1 августга қадар сақланиб қолинади
14 июнь 2020, 17:25

Карантин даражалари 1 августга қадар сақланиб қолинади

«Қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.

Коронавирус беморлари сони 5000 нафардан ошди
14 июнь 2020, 17:15

Коронавирус беморлари сони 5000 нафардан ошди

Тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 57 нафарга ортиб, жами 5051 кишига етди. Янги ҳолатларнинг 14 нафари аҳоли орасида, 42 нафари карантиндагилар орасида ва 1 ҳолат халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг