Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Иштирокчиларнинг асосий талаблари давлат томонидан кредит бўйича амнистия эълон қилиниши, чет эл фуқароларига ер сотиш амалиётни тақиқлаш ва сиёсий фаолларни озод этиш бўлди. 100 нафардан ортиқ намойишчилар ҳибсга олинган.
Долларнинг расмий курси қарийб 5 сўмга қимматлади ва 10 153 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг учинчи ҳафта давомида ўсиши.
Дунё бўйлаб аниқланган коронавирус ҳолатлари 7 миллиондан ошди. Бунда, 3,1 млн нафар бемор COVID-19 инфекциясидан соғайган ва 402 минг нафари эса ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, АҚШ, Бразилия ва Россияда энг кўп коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари қайд этилган.
Uzbekistan Airways хориждаги Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш мақсадида 8 июндан 21 июнь кунига қадар амалга ошириладиган чартер қатновларининг навбатдаги жадвалини эълон қилди.
Коронавирус беморлари сони 21 нафарга ортиб, жами 4352 кишини ташкил этмоқда. Янги аниқланган ҳолатлардан 8 нафари аҳоли орасида қайд этилди (Тошкент вилоятида — 3, Навоий вилоятида — 5). Республика бўйлаб COVID-19 дан даволанаётганларнинг 6 кишининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир, деб баҳоланмоқда.
2020−2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба тариқасида Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ва Тошкент давлат педагогика университетида масофавий ўқитиш шакли жорий этилади.
«Яшил» ҳудудларда жойлашган масжидлар ўз фаолиятини бошлади. Жамоат намозлари карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўқилмоқда.
БАА бош вазири ўринбосари, президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён Қорақалпоғистонда 200 гектар майдонда дала лагери қуришни режалаштирмоқда. Ҳукуматнинг ер ажратиш тўғрисидаги фармойиши лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Хоразм вилоятида қидирилаётган эркакнинг мурдаси Шовот каналидан топилган машина ичида занжир билан боғланган ҳолда топилди.
Коронавирус ҳолатлари кун давомида рекорд даражада — 237 тага ўсиб, 4331 тага етди. Карантин марказида — 20, Тошкент шаҳрида — 195, Тошкент вилоятида — 10, Хоразм вилоятида — 8, Сирдарё вилоятида — 4 та касаллик аниқланди.
Қибрайда бетон заводида 95 метр узунликдаги деворнинг қулаб тушиши оқибатида 3 ишчи ҳаётдан кўз юмди. Жиноий иш қўзғатилди.
Ўзбекистонда кун давомида 208 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 4302 тага етди.
Тошкентда 26 ёшли эркакнинг юрагига қайчи санчиб ўлдирган 17 ёшли сартарош қўлга олинди.
Ўзбекистонда кун давомида 87 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар сони 4094 тага етди. 3 нафар беморнинг аҳоли ўта оғир.
Тошкентда сунъий нафас олиш аппаратида бўлган 70 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-қон томир етишмовчилигидан вафот этди. Ўзбекистонда коронавирусдан оламдан ўтганлар сони 17 нафарга етди.
Президент Фарғона вилояти раҳбарлари ва аҳолиси билан учрашувда энг муҳим масалаларни муҳокама қилишга чақирди. Сўх туманидаги воқеаларга тўхталиб, улар қирғиз халқи билан дўстона муносабатларга таъсир қилмаслиги кераклигини таъкидлади. «Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур», — деди президент ва тумани аҳолсининг ҳаётини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларга тўхталди.
Фарғона вилоятида рўйхатга олинган 49,2 минг нафар ишсиз ёшларнинг 28 мингга яқин январь-май ойларида иш билан таъминланди. Жумладан, 2600 кишига 10−30 сотихдан ер ажратиб берилди, пандемия сабабли хориждан қайтган 4700 киши эса қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва бошқа соҳаларга ишга жойлаштирилди.
Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида бир қатор лойиҳаларни кўздан кечирди. Шунингдек, вилоятда қамбағал аҳоли билан ишлаш тизими бўйича амалга ошириладиган ишлар билан ҳам танишди.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида ёшлар ўртасида оммавий жанжал ва пичоқбозлик содир бўлди. Икки киши яраланиб, шифохона ётқизилди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 4000 нафардан ошди. «Яшил» ҳудуд ҳисобланган Қашқадарёда янги касалланиш ҳолати қайд этилди. Шунингдек, 160 киши соғайди, 13 беморнинг аҳволи оғир.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг