Трансформаторнинг бузилиши натижасида электр энергиясидан узилиб қолган музработликлар норозилик сифатида кўчада балон ёқишди. Хозирда муаммо бартараф этилган.
Андижон вилояти прокуратураси вилоят ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» давлат харидларини ўрганмоқда. Унинг раҳбари 20 млрд сўмлик давлат харидларини ютиб олган қурилиш компаниясининг таъсисчиси ҳисобланади. Бошқа эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари ҳақида ҳам хабар қилинди.
Навоий марказида янги йил арчаси ёниб кетди. Ҳодисага ёғингарчилик сабабли нам теккан электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлиши мумкин.
Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони 80 млн дан ошди. COVID-19 дан тузалганлар сони 45,1 млн дан ошган бўлиб, вафот этганлар сони эса 1,75 млн дан кўпроқни ташқил қилмоқда. Энг кўп зарарланганлар АҚШ, Ҳиндистон ва Бразилия мамлакатларига тўғри келмоқда.
Шавкат Мирзиёев 2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунни имзолади. Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди. Ушбу кўприкнинг узунлиги 772 метр бўлиб, у Тошкентдаги иккита йирик кўча — Янги Сергели айланма йўли билан Халқа йўлини боғлайди.
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишини бориб кўрди. Ушбу метро йўналишининг узунлиги 7 километрни ташкил қилиб, бешта бекатдан иборат. Ушбу йўналишда кунига 35 мингтагача одам қатнаши мумкин. Ушбу йўналиш 26 декабрь соат 16:00 дан бошлаб хизмат кўрсата бошлади.
Тошкент вақти билан 15:28 да Қирғизистонда зилзила содир бўлди. Зилзила Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларида ҳам сезилди.
Президент томонидан имзоланган айрим кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунга кўра, агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.
Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги келгуси йилнинг 1 мартига қадар мамлакатга киришда янги қоидалар жорий этди. Хориждан кириб келаётган фуқаролар уч кун ичида олинган салбий ПЗР-тест маълумотномасига эга бўлиши керак. Маълумотномаси бўлмаганлар бир ҳафталик карантинга олинади.
Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи автобус ва Нива русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, автобус ағдарилди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган.
Zira.uz янги йил дастурхони учун сиз билган ва билмаган салат рецептлари ҳамда ноодатий безаш усулларини тақдим этади.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззах вилоятида таъсисчилари орасида вилоят ҳокимининг қизи ҳам бўлган компания кўчаларни кўкаламзорлаштириш бўйича иккита танловда ғолиб чиққани билан боғлиқ ҳолатни ўрганишини маълум қилди.
Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига Россияда ишлаш учун рухсат (патент) олишни соддалаштиришга эришилди. Унга кўра, Тошкентда мигрантларга рухсатнома бериш хизматини кўрсатувчи Россиянинг тегишли ташкилотлари филиаллари очиладиган бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев биринчи марта ўтказилаётган Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюриб, нутқ сўзлади. Давлат раҳбари ўз нутқида Учинчи Ренессанс, ёш волонтёрлар фаолияти, ёшлар билан ишлаш бўйича Тошкент тажрибаси, «Ёшлар: 1+1» дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, «Ёшлар мурожаати» электрон платформаси, тадбиркорликка ўқиган ёшларга 4 фоизлик кредитлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа мавзуларга тўхталди.
Ички паспорт ўрнини эгаллаши кутилаётган шахсни идентификацияловчи ID-карталар 4 январдан берила бошланади. Уни олиш учун ҳеч қандай махсус ҳужжатлар талаб этилмайди, фақат паспорт, ариза ва давлат божи тўлови талаб этилади.
Вояга етмаганларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жазони кескинлаштиришга оид қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Шунингдек, вояга етмаганларни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаганларни оғир ҳолатда 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.
21 декабрь куни судланувчилар М. Холматов ва бошқалар (жами 17 киши) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни бошланди.
ОАВ ва блогларда қолдирилган изоҳлар учун жавобгарлик жорий этилмоқда. АОКА қонунга зид изоҳлар ҳақида ресурс эгаси ва блогерларни огоҳлантиради, 24 соат ичида изоҳлар ўчирилмаса, судга мурожаат қилиши мумкин.
Дам олиш кунлари ҳарорат пасаяди ва якшанба куни 3 даража, совуқ -2 даража илиқ атрофида бўлади. Якшанба куни ёғингарчилик бўлади, у совуқ фонда қор кўринишида давом этади. Айрим ҳудудларида шамол 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг