Архив

Uzcard онлайн-омонатлар учун яна тўлов олишни бошлади
1 май 2020, 19:37

Uzcard онлайн-омонатлар учун яна тўлов олишни бошлади

Uzcard онлайн-омонатлар бўйича банклардан 0.25 фоиз миқдорида тўлов олишни бошлади. Ушбу хизматни оммалаштириш мақсадида 2018 йил сентябрь ойидан тўлов олиш тўхтатилган эди, лекин баъзилар ушбу имтиёздан солиқ тўлашни четлаб ўтиш мақсадида фойдаланишмоқда, дея таъкидлади Uzcard раҳбари.

«Шароит яхши бўлмагунча, бирорта раҳбар, мен бош, бирортамиз ҳеч қаерга қимирламаймиз» — Шавкат Мирзиёев Оқолтин аҳолисига
1 май 2020, 19:06

«Шароит яхши бўлмагунча, бирорта раҳбар, мен бош, бирортамиз ҳеч қаерга қимирламаймиз» — Шавкат Мирзиёев Оқолтин аҳолисига

Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан сув чиқишидан азият чеккан Оқолтин тумани аҳолиси билан учрашувда шароит яхши бўлмагунча ўзи ва бошқа раҳбарларнинг ҳеч қаерга кетмаслигини маълум қилди. Давлат раҳбари қурилишлар бошланиши, шароитлар яратиб берилишини таъкидлади.

1 майдан нималар ўзгаради?
1 май 2020, 18:20

1 майдан нималар ўзгаради?

Аи-80 бензини нархининг эркинлаштирилиши, шифохоналарда очилаётган табобат хоналари, болалар боғчаси тўловининг янги миқдорлари, Бўстонлиқда дачалар учун янги солиқ ва бошқалар — 1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Сардоба сув омбори ҳудудида яшовчи аҳоли Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди
1 май 2020, 18:08

Сардоба сув омбори ҳудудида яшовчи аҳоли Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди

Сардоба сув омбори ҳудудида яшовчи аҳолининг бир қисми Янгиер шаҳрига эвакуация қилинди. Улар шаҳардаги коллеж ва университет ётоқхоналарига жойлаштирилди. Тадбиркорлар ҳамда Гулистон туман ҳокимлиги томонидан шахсий ҳимоя воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат ҳомийлик ёрдами келтирилган. Ҳозирда сув омборидан сув чиқиш тўхтаган.

Хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказларининг юридик таълимни ривожлантиришга таъсири борми?
1 май 2020, 18:00

Хорижий ҳуқуқни ўрганиш марказларининг юридик таълимни ривожлантиришга таъсири борми?

ТДЮУда ташкил этиладиган Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультетининг асосий вазифалари, ҳуқуқий тадқиқот марказларининг юридик соҳада кадрлар тайёрлашдаги муҳим ўрни — юридик фанлар доктори Дилдора Умарханова «Газета.uz» учун ушбу масалаларга аниқлик киритди.

Ўзгидромет — май ойидаги об-ҳаво ҳақида
1 май 2020, 17:45

Ўзгидромет — май ойидаги об-ҳаво ҳақида

Синоптиклар май ойидаги об-ҳаво тўғрисида маълумот берди. Ойнинг биринчи ҳафтасида республика бўйича момақалдироқли ёмғир кутилмоқда. Сўнгра ёғингарчиликлар тўхтаб, ҳаво исишни бошлайди.

3 майдан Аи-80 бензинининг нархи арзонлашади
1 май 2020, 17:19

3 майдан Аи-80 бензинининг нархи арзонлашади

«Ўзбекнефтгаз» АЖдаги ишончли манбанинг «Газета.uz»га хабар беришича, 3 майдан бошлаб Аи-80 бензинининг нархи 4000 сўм қилиб белгиланди. Дизель нархи 1 майдан бошлаб 500 сўмга арзонлади.

Сардобадаги тошқин сувлари Арнасой кўлига йўналтирилган — ФВВ
1 май 2020, 16:22

Сардобадаги тошқин сувлари Арнасой кўлига йўналтирилган — ФВВ

Сирдарёда тошқин ҳудудидаги аҳоли Сирдарё ва Жиззах вилоятидаги мактаб, коллеж, хусусий корхоналар ҳамда аҳоли хонадонларига жойлаштирилмоқда. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай канали орқали Арнасой кўлига йўналтирилган.

Коронавирус ҳолатлари сони 2075 тага етди
1 май 2020, 15:48

Коронавирус ҳолатлари сони 2075 тага етди

Коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 29 нафарга кўпайиб, жами 2075 кишига етди.

Россия бош вазири вазифасини бажарувчи Андрей Белоусов ҳақида нималар маълум?
1 май 2020, 15:20

Россия бош вазири вазифасини бажарувчи Андрей Белоусов ҳақида нималар маълум?

Россия бош вазири Михаил Мишустинда коронавирус аниқлангани сабабли унинг вазифасини вақтинча Андрей Белоусов бажариб туради. «Газета.uz» эътиборингизга Андрей Белоусовнинг сиёсий фаолияти ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.

Туркия Ўзбекистон шифокорлари учун ҳимоя воситаларини тақдим этди
1 май 2020, 14:17

Туркия Ўзбекистон шифокорлари учун ҳимоя воситаларини тақдим этди

Туркия Ўзбекистонга шифокорлар учун 5000 комплект шахсий ҳимоя воситалари: комбензонлар, кўзойнаклар, ниқоб, қўлқоп ва бахиллалар тақдим этди.

Президент Сирдарё вилоятига ташриф буюрди
1 май 2020, 13:53

Президент Сирдарё вилоятига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев тўғон ўпирилиши содир бўлган Сардоба сув омборини кўздан кечириш учун Сирдарё вилоятига келди.

Туркий кенгаш давлатлари халқаро транспорт йўлагида ўзаро имтиёзлар беришга келишиб олди
1 май 2020, 13:42

Туркий кенгаш давлатлари халқаро транспорт йўлагида ўзаро имтиёзлар беришга келишиб олди

Туркий кенгаш давлатлари транспорт вазирлари Транскаспий халқаро транспорт йўлаги орқали юк ташишда ўзаро имтиёзлар беришга келишиб олди.

ЖБ коронавирус таъсирини юмшатиш учун Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратади
1 май 2020, 12:46

ЖБ коронавирус таъсирини юмшатиш учун Ўзбекистонга 200 млн доллар ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистонга коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун қўшимча 200 млн доллар ажратади. Маблағлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашга, шунингдек, иқтисодий тармоқларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.

ФВВ: Сардоба сув омборидан сув чиқиши оқибатида асосан сув экин майдонларига зарар етказилган
1 май 2020, 11:40

ФВВ: Сардоба сув омборидан сув чиқиши оқибатида асосан сув экин майдонларига зарар етказилган

«Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши сабабли сув экин майдонларига зарар етказганлиги маълум бўлди. 11 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинди. Воқеа жойига хукумат раҳбари етиб борган.

ФВВ: Сардоба сув омборидан сув чиқиши сабабли Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган
1 май 2020, 10:17

ФВВ: Сардоба сув омборидан сув чиқиши сабабли Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган

1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келиши оқибатида Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

Коронавирус беморлари сони 2046 нафарга етди
1 май 2020, 10:06

Коронавирус беморлари сони 2046 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 7 нафарга ортиб, жами 2046 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 904 киши даволанмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир ва 2 нафарининг аҳволи ўта оғир, деб баҳоланмоқда.

Яна 22 кишида коронавирус тасдиқланди
30 апрель 2020, 23:06

Яна 22 кишида коронавирус тасдиқланди

Яна 22 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланиб, жами COVID-19 ҳолатлар 2039 тага етди. Кун давомида 37 киши инфекция аниқланди, худди шунча одам касалликдан буткул халос бўлди.

Коронавирусдан соғайганлар сони 1133 нафарга етди
30 апрель 2020, 22:46

Коронавирусдан соғайганлар сони 1133 нафарга етди

Ўзбекистонда 37 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, мамлакат бўйлаб инфекциядан бутунлай соғайганлар сони 1133 нафарга етди.

Россия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди
30 апрель 2020, 21:55

Россия бош вазирида коронавирус инфекцияси аниқланди

Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус билан касалланди. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Андрей Белоусов унинг вазифасини бажариб туради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг