Чоршанба куни кечқурунгача Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларидаги қор қопламининг баландлиги 6−14 см ни ташкил этди. Шунингдек, йўлларни кўра олиш имконияти камайди, йўллар музлади. Кун давомида ҳаво ҳарорати 5−3 даражадан ошмади. Ноябрь ойида бундай совуқ кунлар камдан-кам учрайди, дея изоҳ берди синоптиклар.
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган гидрометеоролог» унвонини таъсис этиш белгиланмоқда. Бундан ташқари, иккита Ўзгидромет бош директори лавозими жорий қилинади.
SamAuto компанияси 2021−2022 йилларда электробуслар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни режалаштирмоқда. Хитойлик BYD компаниясининг электробуси — пол қисми паст бўлган, зинапоялар ва подиумсиз — 51-йўналиш бўйлаб синовдан ўтказиш учун «Тошшахартрансхизмат»га топширилди. SamAuto ўз моделини ишлаб чиқиш учун йўловчилар ва ҳайдовчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганади.
Риштон туманида Қирғизистондан арзон темир маҳсулотларини олиб келиши учун танишига $30 минг АҚШ долларини берган фуқаро алданиб қолди. Унинг ишончига кирган шахс пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик субъектлари тоифасини аниқлаш борасида таклиф қилаётган янги тартибига кўра, субъектлар кичик, ўрта ва йирик корхоналарга ажратилиб, уларнинг ўртача тушум миқдорлари белгилаб қўйилади.
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Шайх Зайниддин» жоме масжиди имом-хатиби Абдураҳмонов Яҳё Убайдулло ўғли «Вақф» хайрия жамоат фонди бошқарув кенгаши раиси вазифасига тайинланди.
Сўнги етти йил ичида халқаро тўловларда евро улуши энг юқори кўрсаткични қайд этди. Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг октябрь ойида трансчегаравий тўловларнинг 37,8 фоизи еврода, 37,6 фоизи долларда амалга оширилди.
23 ноябрдан бошлаб Тошкентдан Сианьга парвозлар тўхтатилиб, 4 ҳафта давомида рейслар бўлмайди. Парвозлар бекор қилинишининг сабаби 5 ноябрь куни 11 та йўловчиларда коронавирус инфекцияси аниқланиши бўлган.
Президент қарори билан 2021−2022 ўқув йилидан Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади. Россия ва бошқа хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади.
2020 йилда Глобал очлик индексида энг яхши деб топилган мамлакатлар орасида Ўзбекистон ўтган йилги кўрсаткичларини яхшилаб, 30 ўринни эгаллади. Беларусь, Босния ва Герцеговина, Бразилия давлатлари рейтингда энг юқори поғонада бўлса, энг кичик кўрсаткичлар Мадагаскар, Тимор Лесте ва Чад мамлакатларида кузатилмоқда.
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида 20 нафар йўловчиси бор автобус йўл сирпанчиқлиги оқибатида йўл-транспорт ҳодисасига учради. Икки нафар йўловчи тан жароҳати олиб, тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.
Давлат экология қўмитасининг хабар беришича, Тошкентнинг Гагарин кўчасида олтита дарахт қонуний равишда кесилган, чунки улар қуриб, касалланган деб топилган. Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган чинор ноқонуний равишда кесилган, бунинг зарари эса 43 млн сўмга тенг.
Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодиров уч мингдан ортиқ мактабларда ошхонанинг ўзи йўқлиги, борининг ҳам 60 фоизга яқини талаб даражасида эмаслигини таъкидлади. «Фарзандларимизни физиологик-депрессив ҳолатини юзага келишини ҳисобга олсак, ўқитувчиларга бўлган муносабати кескинлашиши, мактабга жиноятни кириб келгани бу — албатта овқатланиш билан боғлиқ масала», — деди Алишер Қодиров.
Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича Глобал стратегияни ишлаб чиқди. Стратегияда тақдим этилган тавсияларни амалга ошириш 2050 йилга келиб касалланиш ҳолатларини 40 фоизга камайтиришга ва 5 миллион ўлимнинг олдини олишга имкон яратади.
Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors иши бўйича Тошкент шаҳар маъмурий суди қарори устидан апелляция шикоятини киритди. 30 октябрь куни Тошкент шаҳар маъмурий суди қўмита махсус комиссиясининг 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топган эди.
Ўзбекистон Қирғизистонга 200 ўринга мўлжалланган ихтисослаштирилган шифохона контейнерларини юборди. Шунингдек, мамлакатга COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун ўзбекистонлик шифокорларни юбориш режалаштирилган.
Сўнгги 9 ой ичида коррупция ҳолатлари юзасидан 838 та жиноий ишлари қўзғатилган бўлиб, улар бўйича 647 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилганларнинг 4 нафари республика миқёсидаги, 15 нафари вилоят миқёсидаги, 626 нафари эса шаҳар-туман миқёсидаги мансабдор шахсларни ташкил қилади. Ушбу коррупцион жиноятлар оқибатида 200 млрд сўмдан ортиқ моддий зарар етказилган.
Ўзбекистон январь-сентябрь ойларида қиймати 50,6 млн АҚШ долларига тенг бўлган 2,4 миллион дона шина импорт қилган. Энг кўп шиналар Хитой, Чехия ва Корея Республикаси мамлакатларидан импорт қилинган.
Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари 19-ноябрь санаси учун бекор қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг