Архив

Карантин вақтида фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган иқтисодиёт тармоқлари эълон қилинди
24 апрель 2020, 22:50

Карантин вақтида фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган иқтисодиёт тармоқлари эълон қилинди

Карантин чораларини юмшатиш доирасида қурилиш материаллари бозорлари, ҳунармандлар, тижорат банклари шаҳоблачари, нотарал идоралар, автомобилларга хизмат кўрсатувчи ва бошқа кўплаб ташкилотларнинг фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Рухсат берилган тадбиркорлар санитария-эпидемиология талаблари асосида ишларини ташкиллаштиришлари белгиланган.

«Энергия нархларини либераллаштириш қолдирилган» — молия вазири ўринбосари
24 апрель 2020, 20:39

«Энергия нархларини либераллаштириш қолдирилган» — молия вазири ўринбосари

Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов электр ва газ нархларини либераллаштириш режаси номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилди. «Газета.uz» маълумотларига кўра, февралда энерготашувчилар тарифларини ошириш режалаштирилган эди.

Яна 19 нафар коронавирус бемори соғайди
24 апрель 2020, 20:22

Яна 19 нафар коронавирус бемори соғайди

Ўзбекистонда 19 нафар коронавирус бемори соғайиб, жами тузалганлар сони 617 нафарга етди.

Хитой ўзининг Марсга учувчисиз биринчи тадқиқот миссияси номини маълум қилди
24 апрель 2020, 18:27

Хитой ўзининг Марсга учувчисиз биринчи тадқиқот миссияси номини маълум қилди

Хитойнинг биринчи Марсни тадқиқ қилиш миссиясининг номи Tianwen-1 («самовий ҳақиқатни излаш») бўлиши эълон қилинди. Марсга учувчисиз тадқиқот миссияси 2020 йилда бошланиши режалаштирилган.

Фахриддин Бобоев «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди
24 апрель 2020, 17:26

Фахриддин Бобоев «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Фахриддин Бобоев «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. У раис вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

DMC тиббий хизматлар учун хайрия акциясини бошлади
24 апрель 2020, 17:06

DMC тиббий хизматлар учун хайрия акциясини бошлади

Доктор Мақсудова инновацион клиникаси беморларни клиникага бепул олиб келиш, диагностика ва консультацияларга чегирмалар таклиф қилади.

Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди
24 апрель 2020, 16:02

Энергетика вазирига ўринбосар тайинланди

Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Беҳзот Нарматов энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлиши эълон қилинди
24 апрель 2020, 15:56

Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлиши эълон қилинди

Павел Дуров Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлишини эълон қилди. Унинг ишга туширилиши 2020 йилнинг охиригача режалаштирилган. Шунингдек, 400 млн фаол фойдаланувчига эга мессенджер таълимга ҳисса қўшиш мақсадида барча фанлар ва даражалар учун тест синовлари маълумотлар базасини яратишини маълум қилди.

Коронавирусга чалинган бемор ўткир нафас, ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди
24 апрель 2020, 14:51

Коронавирусга чалинган бемор ўткир нафас, ўпка ва юрак етишмовчилигидан вафот этди

Тошкент тиббиёт академиясида коронавирусга чалинган бемор ўткир нафас, ўпка-юрак ва полиорган етишмовчилигидан оламдан ўтди. Мамлакатда COVID-19 инфекцияси асоратларидан вафот этган беморлар сони 8 нафарга етди.

Асакада мансабдор шахс фермердан 10 минг доллар пора олаётганда ушланди
24 апрель 2020, 14:29 1

Асакада мансабдор шахс фермердан 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Асака тумани бўлими раҳбари фермердан 10 минг доллар пора олаётганда ушланди.

Шанба куни кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда
24 апрель 2020, 14:15

Шанба куни кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

Жума ва шанба куни кечқурун кучсиз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 22−25 даражагача пасаяди.

Uzcard ягона электрон чипта сотиш тизимини яратиши мумкин
24 апрель 2020, 14:11

Uzcard ягона электрон чипта сотиш тизимини яратиши мумкин

Ўзбекистонда ягона электрон чипта сотиш тизими яратилади. Тизим орқали транспортлар учун ва бошқа чипталарни сотиб олиш мумкин бўлади.

Коронавирусдан соғайганлар сони 600 кишига яқинлашди
24 апрель 2020, 14:10

Коронавирусдан соғайганлар сони 600 кишига яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан тўлиқ соғайган беморлар сони 598 нафарга етди.

Грузиянинг TBC банки Ўзбекистонда ўз фаолиятини июнь ойида бошлайди
24 апрель 2020, 13:54

Грузиянинг TBC банки Ўзбекистонда ўз фаолиятини июнь ойида бошлайди

TBC Uzbekistan июндан иш бошлайди. Банк нақд пул кўринишидаги кредитлар, иш ҳақи гаров кредитлари, автокредитлар ва бошқа хизматларни таклиф қилади. Банкка тегишли Payme компанияси эса алоҳида ишини давом эттиради.

Уханда беморларга ёрдам берган қурилмалар Тошкентга олиб келинди
24 апрель 2020, 13:27

Уханда беморларга ёрдам берган қурилмалар Тошкентга олиб келинди

Ухань шаҳрида COVID-19 нинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган КТЭА ўпка касалликларини даволаш учун электрон аппаратлар Тошкентга олиб келинди. Қурилмалар шифохоналарга коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун беғараз топширилади.

Ўзбекистон пандемия оқибатларини юмшатиш учун 3,1 млрд доллар жалб қилмоқчи
24 апрель 2020, 13:11

Ўзбекистон пандемия оқибатларини юмшатиш учун 3,1 млрд доллар жалб қилмоқчи

Ўзбекистон коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш учун 3,1 млрд доллар жалб қилишни режалаштирмоқда. Ушбу маблағларнинг 277,5 млн доллари — соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, 700 млн доллари — тадбиркорликни, 300 млн доллари — коммунал ва энергетика корхоналарини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Давлат бюджетига 1,8 млрд доллар йўналтирилади.

Журналист аёл фаолиятига қаршилик қилган ҳоким котиби ишдан бўшатилди
24 апрель 2020, 12:38

Журналист аёл фаолиятига қаршилик қилган ҳоким котиби ишдан бўшатилди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида «Маърифат» газетаси мухбири фаолиятига қаршилик кўрсатган ҳоким котиби билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳолат туман ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўрганилмоқда.

Google Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади
24 апрель 2020, 12:32

Google Ўзбекистонда солиқ тўлашни бошлади

Google, Apple, Samsung, Netflix ва бошқа компаниялар Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғини тўлаш учун рўйхатдан ўтишди. Google 2020 йилнинг I-чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлаган.

Электрон рақамли имзо сертификатини масофадан туриб олиш мумкин
24 апрель 2020, 12:08

Электрон рақамли имзо сертификатини масофадан туриб олиш мумкин

Жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини масофадан туриб олиш механизми жорий қилинди. Шахсни тасдиқлаш учун фуқаро паспортининг асосий саҳифаси билан селфи фото тушиб уни юбориш керак бўлади.

Фарғонада 19 нафар коронавирус бемори тузалди
24 апрель 2020, 11:53

Фарғонада 19 нафар коронавирус бемори тузалди

Фарғона вилояти юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 19 нафар бемор соғайди. Улар орасида уч ойлик чақалоқ ҳам бор. Мамлакат бўйлаб тузалганлар сони 582 кишига етди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг