547,2 минг дона пиротехника воситаларини олиб кетаётган Mercedes-Benz тўхтатилди. Олиб кетилаётган маҳсулотнинг тахминий қиймати 38 млн сўм деб белгиланмоқда.
Олмазор туманида «интернет» сайтларида аёл кишининг видеоларини тарқатишини ва оила аъзоларига кўрсатишини таҳдид қилиб 50 минг АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди.
Қорақалпоғистон судлари учинчи чорак якунлари бўйича ҳисобот берди. Хусусан, бу давр мобайнида 954 кишига нисбатан 735 та жиноят иши кўриб чиқилди. Ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 фоизга камайган бўлса, шахслар сони эса 4,6 фоизга кўпайган.
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга олиш (прописка) бўйича онлайн хизмат йўлга қўйилди. Хизматдан фойдаланиш учун OneID ва электрон рақамли имзо калити талаб этилади. Уни қандай олиш бўйича қўлланма.
Ноябрь ойида ўртача ҳарорат октябрга нисбатан 5−7 даража пастроқ бўлиши ва ёғингарчилик ҳам кўпроқ бўлиши кутилмоқда. Ой давомида ёмғирнинг қорга айланиш ҳолатлари такрорланиб туради. Ойнинг иккинчи қисмидан бошлаб ҳарорат кечаси 5−8 даража илиқдан 0−3 даража совуққача, кундузи 17−20 даража иссиқдан 3−6 даража илиққача ўзгариб туради.
Норин дарёси кўприги яроқсиз ҳолатга келиб қолгани учун олти ой аввал ундаги қатновлар тўхтатилган эди. Кўприкнинг қурилиш ишлари якунланиб, 1 ноябрь куни фойдаланишга топширилди.
Давлат меҳнат инспекцияси республика ҳудудларида 2 570 дан ортиқ ташкилот, фермер хўжалиги ва кластерларда меҳнат муносабатларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар олиб борди. Унга кўра, 158 нафар мансабдор шахснинг меҳнат қонунчилигини бузгани аниқланиб, 577 млн сўмдан ортиқ миқдорда жаримага тортилди.
Болалар боғчалари тарбиячиларининг кўмирдан тезак ясаётгани акс этган фотосуратлар тарқалганидан сўнг «Ўзбеккўмир» ҳолатларни ўрганишга киришди. Самарқанддаги ҳолат тасдиқланди, Андижондаги болалар боғчаси эса топилмади.
Долларнинг расмий курси деярли 7 сўмга кўтарилди ва жами 10 366 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курслари эса арзонлади.
1 январдан давлат иштирокидаги корхоналарнинг расмий веб-сайти бўлиши шартлиги белгиланди. Веб-сайтларда иқтисодий, молиявий ва бошқа статистик маълумотлар, ҳар чоракда йиллик бизнес-режанинг бажарилиши ва стратегик мақсадларга эришиш кўрсаткичлари жойлаштирилиши лозим.
Туркиянинг Измир провинциясида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди, 962 дан ортиқ киши жабр кўрди.
«Бир ёши катта онахон келиб айтаяпти: яқинроқ келиб мени ҳидланг, мен ва бошқа аёллардан гўнгнинг ҳиди келаяпти, биз тезак ёқаяпмиз», — деди сенатор Қутбиддин Бурхонов. У газ корхоналарини танқид қилиб, ҳудудларда газ танқислиги натижасида юзага келган вазиятга эътибор қаратди. Парламентнинг яна бир аъзоси нима сабабдан 25−30 йил давомида газ қувурлари алмаштирилмаганлиги тўғрисида савол қўйди.
Октябр ойида инфляция 1,4 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 2,3 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,8 фоизга, хизматлар 0,7 фоизга қимматлашди.
Samarkand Half Marathon’да эркаклар орасида Тошкент вилоятидан Андрей Петров финишга биринчи бўлиб етиб келди. Аёллар ўртасида эса сурхондарёлик Ситора Ҳамидова ярим марафон бўйича Ўзбекистон рекордини янгилади, бундан аввалги рекордни ҳам ўзи ўрнатган эди.
Сўнгги пайтларда мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячилари сифатсиз кўмирдан қўлбола брикет тайёрлаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ушбу масалага МТВ матбуот анжуманида аниқлик киритилди.
Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Илҳом Маҳкамов вазир вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев мексикалик Алан Камп устидан муддатидан аввал ғалаба қозониб, WBO Inter-Continental унвонига сазовор бўлди.
Фуқароларга бир кун давомида 10 минг ва ундан ортиқ қадам юрганлари учун 3 минг сўм, бир ой давомида босиб ўтилган энг кўп қадамлар учун эса 1 млн сўм тўланиши белгиланди. Бунинг учун ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари» ташкил этилади.
Навоий вилоятидаги уйларнинг бирида ис газининг сизиб чиққанлиги натижасида ака-укалар заҳарланиб, вафот этди.
Наманган вилоятида аёл аввал фарзандларини, сўнг ўзини сув омборига ташлаб, чўкиб кетди. Тирик қолганлар йўқ.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг