Архив

Бобур Парпиев Orient Finans Bank раҳбари лавозимини тарк этди
14 апрель 2020, 11:39

Бобур Парпиев Orient Finans Bank раҳбари лавозимини тарк этди

Бобур Парпиев Orient Finans Bank раҳбари лавозимини муддатидан олдин тарк этди. У банкнинг кузатув кенгаши аъзоси сифатида фаолиятини давом эттиради.

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1054 нафарга етди
14 апрель 2020, 10:13

Коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1054 нафарга етди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1054 нафарга (+56) етди.

COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 1000 тага яқинлашди
13 апрель 2020, 23:54

COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар 1000 тага яқинлашди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 998 нафарга (+64) етди. Уларнинг 85 нафари соғайди.

Мусулмонлар идораси Рамазонни ўтказиш бўйича баёнот берди
13 апрель 2020, 22:49

Мусулмонлар идораси Рамазонни ўтказиш бўйича баёнот берди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги баёнотни эълон қилди. Хусусан, барча мусулмонлар таровеҳ намозларини оила аъзолари билан ўз уйларида ўқиш ҳамда қариндош-уруғ, қўни-қўшнини йиғиб ифтор ўтказмасликка чақирилди.

Fitch Ўзбекистоннинг кредит рейтингини сақлаб қолди
13 апрель 2020, 20:27 1

Fitch Ўзбекистоннинг кредит рейтингини сақлаб қолди

Fitch Ўзбекистоннинг суверен рейтингини барқарор прогноз билан «BB-» даражасида сақлаб қолди. Агентлик 2020 йилда мамлакат иқтисодиёти ўсиши 2 фоизга тушиши, бироқ 2021 йилда 6,8 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда.

Андижонда 4, Наманганда 11 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди
13 апрель 2020, 20:07

Андижонда 4, Наманганда 11 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди

Андижон вилоятида 4, Наманган вилоятида эса 11 нафар коронавирус бемори тўлиқ соғайди. Мамлакатда жами соғайган беморлар сони 85 нафарга етди.

Ватанпарвар блогерлар гуруҳини ташкил этиш таклиф қилинган қарор лойиҳаси қайта кўриб чиқилади
13 апрель 2020, 19:39 1

Ватанпарвар блогерлар гуруҳини ташкил этиш таклиф қилинган қарор лойиҳаси қайта кўриб чиқилади

Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан сўнг ИИВ ватанпарвар блогерлар гуруҳини ташкил этиш ҳақидаги таклиф ўрин олган президент қарори лойиҳаси қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Янги қарор лойиҳаси келишиш учун мутасадди идораларга киритилади.

Коронавирус беморлари сони яна ошди
13 апрель 2020, 19:19

Коронавирус беморлари сони яна ошди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 934 тага етди.

Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани рад этилди
13 апрель 2020, 19:03 1

Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани рад этилди

Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Ижтимоий тармоқларда видеоёзув орқали бу ҳақда маълум қилган ИИБ ходими эса ишдан бўшатилди.

Коронавирус оқибатларини юмшатиш учун яна 100 млн доллар жалб этилади
13 апрель 2020, 18:44

Коронавирус оқибатларини юмшатиш учун яна 100 млн доллар жалб этилади

Пандемия оқибатларини юмшатишга яна 100 млн доллар жалб қилинади. Ушбу маблағларнинг катта қисми нафақа олувчи кам таъминланган, 14 ёшгача фарзанди бўлган кам таъминланган оилалар сонини ошириш ҳамда бандлик марказларидан рўйхатдан ўтган ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақасини тўлашга йўналтирилади.

Тожикистондаги Ўзбекистон фуқароларининг визалари узайтирилади
13 апрель 2020, 18:14

Тожикистондаги Ўзбекистон фуқароларининг визалари узайтирилади

Тожикистонда вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза ҳамда рўйхатда туриш муддатлари эпидемиологик вазият барқарорлашгунича узайтирилади.

Амстердамда 10 метр баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик акробат соғаймоқда
13 апрель 2020, 17:00 1

Амстердамда 10 метр баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик акробат соғаймоқда

Амстердам театридаги чиқиши пайтида ўн метр баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик ҳаво гимнастикачиси Кристина Воробёва соғаймоқда. Бироқ саломатлигининг тўлиқ тикланиши учун яна икки йил керак бўлади.

Ўзбекистонда нақд пул муомаласи қисқартирилади
13 апрель 2020, 16:41

Ўзбекистонда нақд пул муомаласи қисқартирилади

Ўзбекистонда коронавирус сабабли нақд пул муомаласини қисқартириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, барча турдаги корхона ва ташкилотларда ойлик иш ҳақи ҳамда пенсияларнинг тўлиқ банк карталари орқали тўланиши белгиланди.

Фарғонада даволанаётган икки бемор коронавирусдан тузалди
13 апрель 2020, 16:24

Фарғонада даволанаётган икки бемор коронавирусдан тузалди

Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Мамлакатда коронавирус инфекциясидан жами 70 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Қашқадарёда ҳам икки коронавирус бемори соғайди
13 апрель 2020, 16:03

Қашқадарёда ҳам икки коронавирус бемори соғайди

Қашқадарёда икки нафар коронавирус бемори, жумладан 8 ёшли бола тўлиқ соғайди. Республика бўйича жами тузалиш ҳолатлари 68 тага етди.

Гендер комиссиясининг ишонч телефони йўлга қўйилди
13 апрель 2020, 15:00 1

Гендер комиссиясининг ишонч телефони йўлга қўйилди

10 апрельдан бошлаб хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида «Ишонч телефони» хизмати йўлга қўйилди.

Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди
13 апрель 2020, 14:11

Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Туманнинг бутун ҳудуди учун «Ҳазорасп» ЭИЗ имтиёз ва преференциялари амал қилади.

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин қисқармоқда
13 апрель 2020, 13:34 1

Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин қисқармоқда

Ўзбекистонга жўнатилган пул ўтказмалари апрелнинг дастлабки 8 иш кунида март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарган. Март ойида экспорт тушумлари 10 фоизга камайган. Марказий банк изоҳига кўра, шу ва бошқа сабаблар АҚШ долларининг сўмга нисбатан алмашув курси ошишига олиб келмоқда.

Ёмғир ёғиши ҳафта ўртасигача давом этади
13 апрель 2020, 13:02

Ёмғир ёғиши ҳафта ўртасигача давом этади

Ёмғир ёғиши ҳафта ўртасигача давом этиши кутилмоқда. Ушбу кунларда кундузги ҳарорат +13…+18 даража атрофида бўлади.

ОПЕК ва Россия «нефть уруши»га барҳам берди
13 апрель 2020, 12:34

ОПЕК ва Россия «нефть уруши»га барҳам берди

ОПЕК ташкилотига аъзо давлатлар ҳамда аъзо бўлмаган ОПЕК+ гуруҳи давлатлари тарихий битимга кўл қўйди. 1 майдан 30 июнгача нефть қазиб олиш кунига 9,7 млн баррелгача камайтирилади. 2022 йилга қадар бу кўрсаткични 5,8 млн баррелгача қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу сафар Мексика ҳам битимга қўшилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг