Архив

Андижондаги қийноқ воқеаси бўйича 6 кишига айб эълон қилинган
16 октябр 2020, 14:10

Андижондаги қийноқ воқеаси бўйича 6 кишига айб эълон қилинган

Май ойида Андижон ИИО ИИБда қийноққа солиниши натижасида вафот этган Алижон Абдукаримов иши юзасидан тергов ишлари якунига етди. Ҳозирда 6 нафар шахсга нисбатан эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Дам олиш кунлари об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда
16 октябр 2020, 13:35

Дам олиш кунлари об-ҳаво қуруқ ва иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари мамлакатда қуруқ ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 4−5 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

ЖССТ COVID-19ни даволашда самарасиз бўлган дори воситаларини маълум қилди
16 октябр 2020, 13:16 1

ЖССТ COVID-19ни даволашда самарасиз бўлган дори воситаларини маълум қилди

ЖССТ таҳлилларига кўра, ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир/ритонавир ва интерферон каби дори воситалари COVID-19 ни даволашда фойдаси кам ёки умуман самарасиз деб топилди. Олдинроқ, ССВ беморларни ремдесивир ёрдамида даволаётгани, ушбу дори воситаси ижобий натижалар бераётгани ҳақида айтган эди.

2019 йил учун UzAuto Motors компаниясининг соф даромади 2,6 трлн сўмдан ошди
16 октябр 2020, 13:13

2019 йил учун UzAuto Motors компаниясининг соф даромади 2,6 трлн сўмдан ошди

2019 йил якуни бўйича UzAuto Motors компаниясининг соф даромади 2,6 триллион сўмдан ошди. Компания раҳбари вазифасини бажарувчи Рустам Ражабовнинг ваколат муддати узайтирилди.

ИИВ ЙҲХББ август-октябрь ойларида 28 млрд сўмлик транспорт харид қилган
16 октябр 2020, 12:23

ИИВ ЙҲХББ август-октябрь ойларида 28 млрд сўмлик транспорт харид қилган

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ уч ой ичида 28,3 млрд сўмга 30 та Equinox, 40 та Cobalt, 17 та Malibu-2 ва бошқа транспорт воситаларини сотиб олгани маълум бўлди.

Қўлланма: таълим контракти тўлови учун солиқ имтиёзини олиш
16 октябр 2020, 12:00 2

Қўлланма: таълим контракти тўлови учун солиқ имтиёзини олиш

Таълим контракти тўлови учун кимларнинг даромади солиққа тортилмайди? Контракт тўловчи шахс учун солиқ имтиёзини олиш усуллари ва уларнинг қўлланилиши ҳақида — «Газета.uz» қўлланмасида.

Жиззахда иккита Nexia юзма-юз тўқнашди: ҳайдовчилар воқеа жойида вафот этди
16 октябр 2020, 11:17

Жиззахда иккита Nexia юзма-юз тўқнашди: ҳайдовчилар воқеа жойида вафот этди

Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида иккита Nexia автомашинаси тўқнашуви оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди, яна икки киши турли жароҳатланди.

Қирғизистонда парламент ва президент сайловларининг тахминий саналари эълон қилинди
16 октябр 2020, 10:58

Қирғизистонда парламент ва президент сайловларининг тахминий саналари эълон қилинди

Қирғизистон МСК маълумотларига кўра, такрорий парламент сайловлари декабрь охирларида, муддатидан олдинги президентлик сайловлари эса январь ўрталарида бўлиб ўтади.

Саримсоқпиёз етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди
16 октябр 2020, 10:35

Саримсоқпиёз етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди

Ўзбекистонда Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилди.

Бир қатор ҳудудларда ҳоким ўринбосарлари катта миқдорда пора олаётганда ушланди
15 октябр 2020, 21:52

Бир қатор ҳудудларда ҳоким ўринбосарлари катта миқдорда пора олаётганда ушланди

Президент бошчилигидаги селекторда коррупцияда айбланиб қўлга олинган мансабдорлар ҳақида маълумот берилди. Жумладан, Қибрай тумани ҳокими ўринбосари 35 минг, Тошкент ҳокимлиги қошидаги бошқарма бошлиғи 1,4 млн, Марҳамат тумани ҳокими ёрдамчиси 29 минг, Бувайда ҳокими ўринбосари 20 минг доллар олаётганда ушланган.

Садир Жапаров ўзини Қирғизистон президенти в. б. деб эълон қилди
15 октябр 2020, 20:39

Садир Жапаров ўзини Қирғизистон президенти в. б. деб эълон қилди

Қирғизистон бош вазири Садир Жапаров ўз тарафдорлари олдида ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилди. Маълум бўлишича, лавозимига тушдан кейин киришган парламент спикери президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққани дан сўнг мамлакат раҳбари ваколатларини бажаришдан бош тортган.

Ҳокимларнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорлари геоахборот тизимига киритилмагунича ҳақиқий ҳисобланмайди
15 октябр 2020, 20:22

Ҳокимларнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорлари геоахборот тизимига киритилмагунича ҳақиқий ҳисобланмайди

Президент ҳудудлар раҳбарларига барча қишлоқ хўжалиги туманлари бўйича ер кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, Миллий геоахборот тизимига киритиш юзасидан кўрсатма берди. Энди ҳокимларнинг ер ажратиш тўғрисидаги қарорлари мазкур геоахборот тизимига киритилмагунича ҳақиқий ҳисобланмайди.

Жаҳон янгиликлари дайжести
15 октябр 2020, 20:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

Германия канцлерининг коронавирус иккинчи тўлқинига муносабати, ХВЖ директорининг жаҳон иқтисодиёти зарар кўриши ҳақидаги баёноти, Xiaomi`нинг янги Apple смартфонига кулгили изоҳи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

Фарғонада ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади
15 октябр 2020, 17:01

Фарғонада ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади

Фарғона вилоятида 17 октябрдан ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади. Ушбу шахсларга нисбатан баённома тузилиб, жарима почта орқали жўнатилади.

ГАЗ Ўзбекистонда тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
15 октябр 2020, 16:40

ГАЗ Ўзбекистонда тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Россиянинг «Группа ГАЗ» компанияси Ўзбекистонда тижорат транспорт воситаларини йиғиш бўйича қўшма корхона ташкил қилади. Биринчи босқичда йилига 3000 тагача автомобиль ишлаб чиқариш режалаштирилган.

ЕИ Навальний иши бўйича Россияга қарши санкциялар эълон қилди
15 октябр 2020, 16:20

ЕИ Навальний иши бўйича Россияга қарши санкциялар эълон қилди

Европа Иттифоқи мухолифатчи Алексей Навалнийнинг заҳарланишига алоқадор деб ҳисоблаган россияликларга қарши санкциялар жорий қилди. Санкциялар Европа Иттифоқи мамлакатларига саёҳат қилишни тақиқлаш ва Европа банкларидаги молиявий активларни музлатиш каби чекловларни ўз ичига олади.

Қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси идоралари уларни талаб қилаётгани аниқланди
15 октябр 2020, 16:10

Қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси идоралари уларни талаб қилаётгани аниқланди

ДХМ қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаётганини ўрганди. Мониторинг натижасида ушбу ҳужжатлар асосан соғлиқни сақлаш, ички ишлар органларига ишга кириш ҳамда кредит олиш учун учун сўралаётгани маълум бўлди.

«Аҳолимизни кўпроқ юриш, тўғри овқатланишга одатлантирамиз» — соғлиқни сақлаш вазири
15 октябр 2020, 15:49

«Аҳолимизни кўпроқ юриш, тўғри овқатланишга одатлантирамиз» — соғлиқни сақлаш вазири

Соғлиқни сақлаш вазири Оқолтин туманида ўтказилиши режалаштирилаётган аҳоли ўртасида юриш ва тўғри овқатланиш бўйича тажриба тўғрисида сўзлаб берди. У соғлом турмуш тарзи коронавирусга қарши курашда энг самарали йўл эканини маълум қилди.

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазирини табриклади
15 октябр 2020, 14:01

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазирини табриклади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаровни Қирғизистон бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади.

Қирғизистон президенти истеъфога чиқишини эълон қилди
15 октябр 2020, 13:42

Қирғизистон президенти истеъфога чиқишини эълон қилди

«Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқаролари қонини тўкиб, уларга ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман». Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг