Европа Иттифоқи мухолифатчи Алексей Навалнийнинг заҳарланишига алоқадор деб ҳисоблаган россияликларга қарши санкциялар жорий қилди. Санкциялар Европа Иттифоқи мамлакатларига саёҳат қилишни тақиқлаш ва Европа банкларидаги молиявий активларни музлатиш каби чекловларни ўз ичига олади.
ДХМ қайси маълумотномалар кўп сўралаётгани ва қайси давлат идоралари уларни талаб этаётганини ўрганди. Мониторинг натижасида ушбу ҳужжатлар асосан соғлиқни сақлаш, ички ишлар органларига ишга кириш ҳамда кредит олиш учун учун сўралаётгани маълум бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазири Оқолтин туманида ўтказилиши режалаштирилаётган аҳоли ўртасида юриш ва тўғри овқатланиш бўйича тажриба тўғрисида сўзлаб берди. У соғлом турмуш тарзи коронавирусга қарши курашда энг самарали йўл эканини маълум қилди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаровни Қирғизистон бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади.
«Мен ҳокимиятни ушлаб турмаяпман. Мен Қирғизистон тарихида ўз фуқаролари қонини тўкиб, уларга ўқ узган президент сифатида қолишни истамайман». Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини эълон қилди.
Давлат статистика қўмитаси сайтида рўйхатдан ўтган юридик шахсларнинг раҳбари ва таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Қўмита сайтнинг янгиланаётганлиги ва носозликлар тузатилганлигини маълум қилди.
Президент экспорт бўйича ташаббус ва таклифлар етишмаётгани учун вилоятлар ва тармоқлар раҳбарларини танқид қилди. «Уч ой вақт қолди йил якунигача. Экспорт керак. Қандай йўл билан бўлса ҳам маҳсулотларни жўнатишимиз керак», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳри учун 300 дона электробус сотиб олишни таклиф қилди. 3 йил давомида харид қилинадиган транспортларнинг умумий қиймати 1 трлн сўм атрофида бўлади.
Сентябрь ойида саёҳатчи Шароф Эгамбердиевнинг жамоаси саргузаштларни севувчилар билан биргаликда Тошкент вилоятидаги тоғли водийга йўл олдилар. Сафар иқлим синовига айланди — ҳарорат -22°C га тушди. Экстремал об-ҳаво шароити устидан қозонилган ғалаба бадали — «Газета.uz» материалида.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ўз ходимларининг пойтахтдаги «Интерконтинентал» меҳмонхонасида яшаши учун 2 млрд сўм тўлади. Вазирнинг биринчи ўринбосари тўлов бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилмаганини маълум қилди.
Ўзбекистонда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 62 мингдан, соғайган беморлар сони 59 мингдан ошди. COVID-19 асоратларидан вафот этганлар бўйича расмий кўрсаткич эса 514 нафарга етди.
Ўзбекистонда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Йил охирига қадар Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Корея президенти билан онлайн саммит ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда.
ТДПУ ректори Алишер Умаров суд қарори ижросини таъминламагани учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жаримага тортилди. Унга ноқонуний ишдан бўшатилган кафедра мудирини лавозимига қайта тиклаш юклатилган эди.
Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатдан ўтгани, Хитой иқтисодиётининг янги рекорди, Нурсултонда янги карантин чоралари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Тошкент кенгайгани сари завод ва фабрикаларни чекка ҳудудларга кўчириш зарурати пайдо бўлади. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг фикрича, Сирдарё ушбу корхоналарни қабул қилиш учун энг қулай жой. Шунингдек, у Сирдарёни «иккинчи Америка» деб аташ билан нимани назарда тутганини айтиб ўтди.
Ўзбекистонда умумий ўрта таълим ташкилотларида ўқитиш сифатини баҳолашга муқобил шаклларни татбиқ этиш мақсадида «Билим ва кўникмаларни баҳолаш маркази» нодавлат таълим ташкилоти ташкил этилади.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган аудиоёзув бўйича изоҳ берар экан, ўз ҳаракатларини тан олди. У аудиоёзувдаги гаплар тадбиркорга ортиқча тўланган ҚҚС ўз вақтида тўланмагани ва асоссиз равишда хисоб рақами банд қилиниб, ундаги маблағлар ундирилмоқчи бўлгани учун айтилганини маълум қилди.
Давлат раҳбарининг 2020−2025 йилларда республикада инклюзив таълимни ривожлантириш, бошланғич таянч коррекцион синфларни очиш ва мактаб-интернатларни оптималлаштиришга оид қарори қабул қилинди.
«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси бошқаруви раисининг инвестиция, экспорт ва иқтисодиёт бўйича ўринбосари Улуғбек Абраев 39 ёшида вафот этди. «Газета.uz» манбасига кўра, марҳум COVID-19дан даволанаётган эди.
Январь-сентябрь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифларнинг энг кўп ўсиши апрель ойида кузатилди, июнь ва июль ойларида нархлар пасайди. Ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан нархлар ўсиши 11,7 фоизни ташкил этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг