Тошкент вилояти Бекобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари 5000 доллар пора олаётганида ушланди.
Август ойига қадар Ўзбекистоннинг ялпи олтин-валюта захиралари ҳажми йил бошидан бери 5,6 млрд долларга кўпайиб, 34,7 млрд долларга етди.
Голландиялик Рональд Куман «Барселона» футбол жамосининг янги бош мурраббийи этиб тайинланди. Янги мураббий билан шартнома 2022 йил июнь ойининг охиригача имзоланди.
«Яндекс» компанияси «Такси» базаси асосида бир нечта хизматлар учун янги дастурни ишга туширди. Ўзбекистонда «Яндекс Go» ҳозирда такси ва етказиб бериш хизматларини ўз ичига олган. Бошқа мамлакатларда эса буларга, шунингдек, ресторан ва дўконлардан таомларни тезкор етказиб бериш, жамоат транспортлари жадвали ва каршеринг хизматларини ҳам қўшиш мумкин.
Mercedes автомобилларини ишлаб чиқарувчи Daimler Финляндиянинг Nokia компанияси технологияларидан лицензиясиз фойдаланланликда айбдор деб топилди. Энди Nokia Германияда компаниянинг автомобилларини сотишни тақиқлаш ҳуқуқига эга бўлади.
SpaceX Falcon 9 ракетасини олтинчи маротаба учириб, орбитага навбатдаги Starlink интернет сунъий йўлдошларини юборди. Starlink интернети тезлиги, аноним маълумотларга кўра, сониясига 11 мегабитдан 60 мегабитгача чиқиши мумкин.
Илгари Марказий банкнинг Ахборот технологиялари департаменти директори бўлиб ишлаган Дилшод Икромов Ахрор Маҳмудов ўрнига Uzcard компаниясининг раҳбари бўлди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси UzAuto Motors томонидан 2020 йил март ойида автомобиллар учун тасдиқланган ва истеъмолчиларга реализация қилинган, асоссиз киритилган харажатларни чегиришни ва ушбу маблағларни истеъмолчиларга қайтариб беришни сўради. Янги шартномлар ҳам ушбу чегирмалар асосида тузилади. Бунинг оқибатида Spark 3,5 млнгача, Cobalt 10,5 млнгача, Gentra 19,8 млнгача ва Damas 15,7 млн сўмгача арзонлашиши кутилмоқда.
Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари 65 та жойда бўлиб ўтади. Тошкентда имтиҳонлар учун «Пахтакор» стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси хиёбони, «Ашхобод» сайилгоҳи ва Ботаника боғи танланди. Бу йил абитуриентларнинг ота-оналари учун кутиш жойлари ташкил этилмайди.
Дунёда рўйхатга олинган коронавирус ҳолатлари сони 22 млн дан ошди, 780 мингдан ортиқ одам вафот этди. Энг кўп касалланиш ҳолатлари АҚШ, Бразилия ва Ҳиндистонда кузатилмоқда.
Малида ҳарбий кучлар ғалаён кўтариб, президент ва бош вазирни ҳибсга олишди. Армия ва ҳукумат ўртасидаги можаронинг сабаби тўловлар миқдорининг пастлиги бўлиши мумкин. БМТ қўзғолонни қоралаб, конституцион тузумни тезда тиклашга ва мамлакат раҳбарларини қўйиб юборишга чақирди.
UzAuto Motors автомобиллар нархларини 3 млн сўмдан 19 млн сўмгача асоссиз оширгани аниқланди. Компанияга нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиш ва автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берилди.
Митинг, йиғилиш ва намойишлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, ушбу тадбирларни иш кунлари кундузи 10:00 — 18:00 орасида 2 соатдан ошмаган вақт давомида ўтказишга рухсат берилади. Бу каби тадбирларни ўтказишга рухсат олиш учун ариза намойишлар ўтишидан ўн беш иш кунидан кам бўлмаган муддатдан олдин тақдим этилиши лозим — батафсил.
Ургут туманида 21 ёшли «ЗИЛ» ҳайдовчисининг йил давомида учинчи бор ЙҲҚ бузиши қонли аварияга сабаб бўлди. Хавфли бурилишда қарама-қарши йўлдан юрган юк машинаси рўпарадан чиққан Cobalt билан тўқнашди. Енгил машинадаги 4 киши қурбон бўлди, яна 3 киши жароҳатланди.
Самарқанд вилоятининг Ургут туманида «Москвич» ҳайдовчиси йўлни велосипедда кесиб ўтаётган беш ёшли болани уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди.
Инсон капитали ҳамда жамият ва давлатнинг иқтисодий ютуқлари чамбарчас боғлиқдир. Файласуф, жамиятшунос ва антрополог Валерий Хан нима учун педагогик таълим сифати Ўзбекистоннинг инновацион тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги тўғрисида фикр юритади.
Ўзбекистонда 242 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Янги ҳолатлар Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Наманган, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида аниқланган. Тошкент шаҳрида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 411 нафари оғир аҳволда, 125 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Аҳолини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш мақсадида чет элдан вакциналар олиб келинади ва жойларда эмлаш пунктлари ташкил қилинади. Эмлаш ишлари сентябрь ойидан бошланиши кутилмоқда.
Қўқон ҳокимлиги шаҳар кўчаларини исириқ билан «дезинфекция» қилинаётганлиги акс эттирилган видео «Тоза ҳудуд» корхонаси ходимларининг ҳазили эканлигини таъкидлади.
«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси 20 августдан қайта тикланадиган поезд қатновлари жадвалини эълон қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг