Тошкент ва Бўстонлиқ туманининг Юсуфхона қўрғони ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди. Кун давомида 18 та қатнов амалга оширилади, чипта нархи 10 минг сўм.
Кун давомида 591 та коронавирус ҳолати аниқланди ва умумий кўрсаткич 36,5 мингдан ошди. Соғайганлар сони эса 32,2 мингтани ташкил этмоқда
BEVERLee Businees молиявий пирамидага асослангани ва ўз маҳсулотларини коронавирусга даво сифатида пуллаётгани ҳақидаги хабарлардан сўнг Бош прокуратура компания фаолиятини ўрганишни бошлади.
1 сентябрдан ҳожатхоналар билан таъминланмаган АЁҚШларга нефть маҳсулотлари ва газ етказиб бериш тўхтатилиши, улар лицензияси бекор қилиниши мумкин. Улар ушбу талабни 1 мартга қадар бажаришлари керак эди, бироқ муддат узайтирилди.
Самарқандда Миллий гвардияга ишга киритиб қўяман, деб 27200 доллар олган фирибгар ушланди. У яна 300 доллар талаб қилиб, пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга туширилган.
Тошкентнинг Миробод туманида маст ҳайдовчи бошқараётган автомобиль бетон тўсиққа бориб урилди. Йўловчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Илон Маскнинг бойлиги 2020 йил бошидан 57,2 млрд долларга ўсиб, умумий 84,8 млрдни ташкил этди. Асосий сабаблардан бири йил бошидан Tesla компаниясининг акциялари 339 фоизга ўсганлиги бўлди.
Нукусда Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган саноат ходими Атаулла Худайбергенов ҳаётдан кўз юмди.
Қашқадарёда рағбат пулини ололмаётган тез ёрдам ҳайдовчилари ва ҳамширалар вилоят ҳокимлиги биноси олдида тўпланди. Вилоят ҳокимлиги мурожаатчиларнинг аксарияти диспечерлар экани ва уларнинг рағбатлантирилувчилар рўйхатида йўқлигини маълум қилди.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши 17 августни шаҳар куни деб эълон қилиш ва ҳар йили ушбу байрамни кенг нишонлаш таклифини илгари сурди.
Таълим муассасаларида амал қилувчи санитария меъёрлари ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизасидан ўтказилганидан кейин болалар боғчалари ва мактаблар фаолиятини бошлашга рухсат берилади.
Президент ташаббуси билан «олтин дафтар» маълумотлар базаси яратилади. Унинг таркибига ўзбекистонлик потенциал сармоядорлар ва нуфузли университетларнинг профессор-ўқитувчилари киритилади.
Сурхондарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Cobalt ҳайдовчиси олти кишининг ўлимига сабабчи бўлди. Улар орасида 2 ойлик чақалоқ ҳам бор. Яна олти киши, жумладан, ўзи ва 1 яшар гўдак жароҳатланди.
Ер участкаларининг ҳокимлар томонидан олиб қўйилишини таъқиқловчи қонун лойиҳаси таклиф этилмоқда. Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётган лойиҳага кўра, ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун олиб қўйиш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига бериш кутилмоқда.
Вафот этган фуқаронинг мурдасини ўликхонадан чиқариб бериш эвазига 200 АҚШ доллари талаб қилиб олган суд-тиббий эксперти ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимининг ўринбосари Мухторжон Бобожоновга карантин пайтида байрамда иштирок этганлиги учун ҳайфсан берилди ва ички ишлар бошқармаси бошлиғига нисбатан расмий текширув бошланди.
Президент томонидан имзоланган «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги» қонуннинг янги таҳририга кўра, одам савдосидан жабрланганлар тўғрисидаги ҳамда уларга нисбатан содир этилган ҳолатлар ҳақидаги ахборот ошкор этилмайди. Шу билан бирга, одам савдосидан жабрланганларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослашувини таъминлаш тартиби ҳам белгиланди.
Ўзбекистонда 173 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. Тошкент шаҳрида 2 нафар коронавирус бемори вафот этди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганларнинг 593 нафари оғир аҳволда, 178 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Асосан дон, дуккакли экинлар, мева ва сабзавотлар каби маҳсулотларга асосланган диетага ўтиш нафақат инсон саломатлигига, балки атроф-муҳитга ҳам фойда келтиради. Аммо ҳозирги кунга қадар, овқатланиш бўйича миллий кўрсатмаларнинг аксарияти ушбу ёндашувга амал қилмайди, деб ҳисоблайди ЮНEП.
Январь-июль ойларида аҳоли томонидан банкларга 2,5 млрд доллар сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 фоизга кўп. Сотиб олинган валюталар ҳажми эса 2 млрд долларга тенг.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг