Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда талаб кескин ортиб кетгани сабабли чорва моллари экспортини бутунлай тақиқлашга қарор қилди. Вазият қўшни мамлакатда гўшт нархига таъсир кўрсатди.
Хитойда аниқланган короновирус одамдан одамга юқиши мумкин. Вирус аллақачон мамлакат ташқарисида тарқалди: юқиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония ва Таиландда қайд этилди.
Интеграцион бирлашмаларга қўшилиш Ўзбекистон мустақиллигини йўқотишни англатмайди, деди Шавкат Мирзиёев.
Самарқанд шаҳрида трамвай вагонларига техник хизмат кўрсатиш, тозалаш ва ювиш цехлари қуриш учун 7 миллиард 700 миллион сўммаблағ ажратилади.
«Тошкент давлат техника университетининг Нукус филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликлар бўлиши кутилмоқда. Фақатгина пайшанба куни кун қуёшли бўлади.
Президент 24 январь куни Ўзбекистон парламентига мурожаат билан чиқади. Одатда, давлат раҳбари ўз мурожаатида янги йил номини эълон қилади.
Халқ орасида мунозарага сабаб бўлаётган муаммолар юзасидан масъул раҳбарларнинг парламент ва маҳаллий кенгашларга тушунтириш бериш тартибини жорий қилиш керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистон президенти Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга жонкуярлиги учун миннатдорчилик билдирди.
Нурдинжон Исмоилов Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери этиб қайта сайланди. Парламент қуйи палатасида спикернинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди, унга Акмал Саидов тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев аввалгидай байроқни кўтариб олиб, «есть» қиламиз, деган даврлар ўтиб кетганини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев эски давр депутатлиги ҳақида — «Қанча жим ўтирсанг, шунча яхши эди».
Блогер Нафосат Оллашукурова босимлар сабабли Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.
Тошкент фармацевтика институти ректори Иброҳим Алимжонов 61 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев: «Ҳар қандай миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ масофали ракета шарт эмас. Бунинг учун таълим сифатини тушириб, имтиҳонларга алдов аралаштиришнинг ўзи кифоядир», — деди.
ЎзА «Йил танлови-2019» танлови ғолибларини тақдирлади. Танзила Норбоева «Энг фаол давлат арбоби — Йил одами» деб тан олинди. Барча ғолиблар рўйхати.
Бош вазир Абдулла Арипов 2025 йилга бориб табиий газни экспорт қилишни тўхтатилишини, табиий газни қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чоралари кўрилишини билдирди.
ЎзЛиДеП 2016 йилдан бери ҳукуматни бошқариб келаётган Абдулла Ариповни бош вазир лавозимига номзод қилиб кўрсатди. Номзод президент томонидан кўриб чиқилиши ва кейин парламент томонидан тасдиқланиши керак.
Бош вазир лавозимига номзод Абдулла Арипов умумий фойдаланишдаги ва минтақавий ички йўллар ҳамда кўприк ва йўл ўтказгичлар реконструкция қилиниши ва таъмирланишини билдирди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 18-жангида мексикалик Адриан Эстреллани биринчи раундда нокаутга учратди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг