5 декабрь куни 07:07 да Андижон вилоятида ер қимирлаши содир бўлди. Зилзила эпицентри Асака туманида бўлиб, 3,4 магнитудани ташкил этди.
Нукус воқеалари юзасидан суд мажлисидан онлайн трансляция музокаралар жараёнига қадар тўхтатилди. Бу гувоҳлар сўроқ қилиниши билан боғлиқ, чунки гувоҳлар бир-бирининг кўрсатувларини эшитмаслиги лозим.
Мирзо Улуғбек туманидаги «Темурийлар» маҳалласида «заправка» сабаб аҳоли хонадонларида газ босими тушиб кетгани айтилмоқда. Туман газ ходимлари эса газ келишини айтиб, иш вақтидан кейин қўнғироқларга жавоб бермаяпти. Тошкентдаги шохобчалар олдида эса ички ишлар ходимлари навбатчилик қилишни бошлади.
Ҳаво кескин пасайиши ортидан шаҳарнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатиляпти. Коммунал хизматлар газ захирасини барча истеъмолчиларга тенг тақсимлашга уринмоқда, бироқ ресурслар етишмаяпти. Шу боис газ «заправка»лар вақтинча ёпилади, дея маълум қилди пойтахт ҳокимлиги.
1 декабрдан бошлаб яшил ва қизил йўлак тамойили Оҳангарон туманида жойлашган «Чинор» йўл-патруль хизмати стационар постида жорий этилди. Энди тўланмаган жаримаси бор, ортиқча юкли, суғурта полиси муддати тугаган ва бошқа камчиликлари бор автомобиль ҳайдовчилари Қамчиқ довонидан ҳаракатлана олмайди.
Тошкентнинг Учтепа туманида Lacetti катта тезликда Nexia-3 билан тўқнашиб, сўнгра 6 пиёдани уриб юборди. Оқибатда улардан 2 нафари вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Шанба куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 162 нафарни ташкил этди. Бу 21 февралдан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Ўзгидромет Навоий вилоятнинг шимолий ҳудудларида аномал совуқ ҳаво кузатилаётганини маълум қилди. Хусусан, Учқудуқ, Томди туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида −11…−14 даража, Шимолий Қизилқум ҳудудларида эса −20…−23 даража совуқ ҳарорат қайд этилди.
Шаҳрисабзда ўқувчи қизлар юпун кийинган ҳолда ҳокимиятнинг кечки тадбирига жалб қилинди. ХТВ ҳолатни ҳудуддаги ҳар бир мутасаддининг айби дея ҳисоблади. Шаҳар ҳокимлиги эса қизлар ота-оналарнинг таклифи билан тадбирда рақс тушганини билдириб, бу уларга «аччиқ сабоқ бўлганини» маълум қилди.
«Алоқабанкнинг» Zoomrad иловасида сиз депозитсиз ва комиссиясиз Visa ва Humo виртуал карталарини очишингиз, харидлар ва хизматлар учун пул ўтказишингиз мумкин.
Тармоқларда Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг тадбиркорни сўккани акс этган аудио тарқалди. Вилоят ҳокими ўтказган одоб-ахлоқ қоидалари бўйича муҳокама йиғилишида ҳокимга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди ва барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида собиқ ҳоким ёрдамчиси ов қуроли билан ўзини отиб қўйди. 4 фарзанди бўлган марҳум охирги пайтларда отасининг вафоти туфайли тушкун кайфиятда юргани аниқланди. Ҳолат бўйича қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
ЖЧ-2022`нинг дастлабки иккита нимчорак финали учрашувларида кўпчилик томонидан кутилган натижалар қайд этилди. Нидерландия — АҚШ баҳсида 3:1, Аргентина — Австралия ўйинида эса 2:1 ҳисоби қайд этилди. Чорак финалда Нидерландия ва Аргентина ўзаро куч синашишади.
UzAuto Motors 2023 йил охирида Chevrolet Gentra (Lacetti) моделини ишлаб чиқаришни тўхтатишни режалаштирмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистонда Cadillac русумли автомобиллар ҳамда янгиланган Equinox ва Traverse кроссоверлари савдосини бошлашни режалаштирмоқда.
Тошкентда квартираларнинг 1 кв. метрининг ўртача нархи йил давомида 27 фоизга ўсиб, ўртача 1078 долларга етди, дея хабар бермоқда ПМТИ таҳлилчилари. Пойтахтнинг бешта туманида кўчмас мулк нархи шаҳардаги ўртача нархлардан анча юқори.
Тармоқларда Олмазор туманида ўлдириб кетилган профилактика инспекторини ўз машинасида аёл киши билан суҳбатлашиб ўтирганида, аёлнинг эри рашкдан пичоқлагани ҳақида хабарлар тарқалди. ИИББ марҳум аёл чақирувига биноан боргани, қотиллик машинада эмас, таянч пунктида содир бўлганини маълум қилди.
Октябрда ампутантлар ўртасидаги жаҳон кубогида 3-ўринни олган Ўзбекистон терма жамоаси 3 декабрь — Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар кунида Cobalt автомобиллари билан тақдирланди. Аввалроқ жамоа аъзолари 3-ўрин учун 10 млн сўмдан пул мукофоти берилганига норозилик билдирганди.
Даулетмурат Тажимуратов суддаги кўрсатувида Қорақалпоғистон депутатлари нима учун суверенитетдан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилганини аниқлашга қандай урингани ва митинг ўтказишга қандай чорлагани ҳақида гапириб берди.
Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб Тошкентда бир кишилик пикет уюштирган публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбарига янги видео мурожаат йўллади. «15 ёшли боланинг уриб, ўлдирилганини эшитгач, изтиробга тушдингизми? Агар тушмаган бўлсангиз, ўрнингизни бошқага бўшатиб қўйинг», — деди у.
Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан ЮНИCЭФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ўз мақоласида ногиронлиги бўлганларга нисбатан хайрия кўринишидаги ёндашувлардан воз кечиб, инсон ҳуқуқларини асосий ўринга қўядиган ҳуқуқий ёндашувга ўтишга чақирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг