Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 7-синф ўқувчи қиз яшаш ҳовлисидаги дарахтга осилган ҳолда топилди. Бунга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Ўзгидромет прогнозига кўра, республикада декабрнинг биринчи ўн кунлиги совуқ бўлади. Ҳарорат −4…−7 даражагача пасайиб, қор ёғиши мумкин. Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида кечаси -7, кундузи +15…+3 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойи жуда илиқ бўлганди.
iSpring компанияси эксперти Илья Кедровский корпоратив онлайн-таълим қандай масалаларни ҳал этишга ёрдам бериши ҳамда уни ҳаётга тез ва самарали тадбиқ этиш йўли ҳақида сўзлаб берди.
ДСҚ раиси Шерзод Кудбиев 1 декабрдан бошлаб солиқ органлари жараёнларни автоматлаштириш ҳисобига олинган маълумотларни очиқ эълон қилишга тайёр эканини маълум қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги «Жиҳодия» мадрасасида амалга оширилган террорчилик ҳаракатини кескин қоралаб, баёнот берди. Ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Чоршанба куни Ўзбекистонда 154 киши (бир кун аввал 141 киши) коронавирус юқтиргани маълум бўлди. Ковидга чалинганларнинг кунлик статистикаси ортмоқда. Энг кўп касалланиш доимгидек пойтахтда кузатилмоқда.
Президентга ерларни аукцион орқали сотишни соддалаштириш учун савдога қўйиш босқичлари ва муддатларини қисқартириш, бу жараёнга кадастр органлари ходимларини жалб этиш ҳамда хусусийлаштириш бўйича йиғим миқдорини камайтириш таклиф этилмоқда. Давлат раҳбари ушбу чора-тадбирларни тасдиқлади.
C гуруҳининг 3-турида Аргентина ва Полша ҳамда Саудия Арабистони ва Мексика терма жамоалари ўзаро куч синашишди. Биринчи баҳсда аргентиналиклар ғалаба қозониб, гуруҳда 1-ўринни олишган бўлишса, нариги учрашувда мексикаликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонишди, аммо плей-оффга чиқиш учун 1 гол етмади.
Тижорат банклари 1 декабр учун долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикасига транспорт вазири этиб Маманбий Омаров тайинланди. Шунингдек, вазирнинг ўринбосари ва вазирлик ҳуқуқшуноси лавозимидан озод этилди. Маманбий Омаров шу пайтга қадар Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
D гуруҳидан жой олган сўнгги тур баҳслари якунланди: Тунис — Франция учрашувида тунисликлар минимал ҳисобда ғалаба қозонишди, аммо Астралия Данияни мағлуб этгани сабабли Тунис гуруҳдан чиқа олмади. D гуруҳида Францияда ҳам, Австралияда ҳам очколар сони — 6. Бироқ Францияда тўплар нисбати яхшироқ.
Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларнинг ўзаро саёҳатлари шартларини янгилашни режалаштирмоқда. Унга кўра, бир давлат фуқаролари иккинчи давлат ҳудудида 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан қолишлари мумкин бўлади. Ҳозирда бу муддат атиги беш кунни ташкил этади.
Нукус воқеалари иши бўйича судланувчилар фикри, Тошкентда ўтган қайноналар форуми, суваракларга ўхшайдиган порахўрлар, Андижон сув омборини бошқариш тўғрисидаги қонунлар, қурувчиларни ногиронлар аравачасига ўткизиб иш сифатини текширган Андижон ҳокими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
30 ноябрь-2 декабрь кунлари «Ипак йўлида туризм» Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 30 та давлатидан 300 нафардан зиёд соҳа мутахассислари иштирокида форум ва сессиялар, модалар намойиши, B2B учрашувлари, гастробозор, халқаро ошпазларнинг маҳорат дарслари ўтказилади.
Нукус воқеалари бўйича судда айбланувчилар воқеалар ривожини сўзлаб бермоқда. Жараённинг учинчи кунида судланувчилар Даулетмурат Тажимуратовга адашиб эргашгани ва пушаймонлигини айтиб, халқ ва президентдан кечирим сўради. Улардан бири кўкрак қисмига ўқ тегиб вафот этган таниши ҳақида айтиб берди.
2, 3 ва 4 декабрь кунлари Samarqand Darvoza савдо-кўнгилочар марказида Hot Winter Sale — 90% гача чегирмалар тақдим этилади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси аввалроқ Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантажда айблаган ҳиндистонлик тадбиркор Мурари Лал Жаланнинг баёнотини текширишга киришди.
Туркиянинг Akça Holding компанияси Наманганда тўқимачилик бўйича $250 млнлик инвестиция лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Корхонада ишлаб чиқарилган текстиль маҳсулотлари АҚШ, Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинади.
Долларлашув даражасининг юқорилиги нархларни барқарорлаштиришга эришишдаги пул-кредит сиёсатининг самарадорлигини пасайтиради, дея қайд этди МБ. Бунга қарши курашиш учун регулятор инфляцияни пасайтириш ниятида, бу эса кредит ставкалари ва долларлашувни камайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.
Сенатор Қутбиддин Бурхонов автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича президент қарори ижросида қатор камчиликлар кузатилаётганини айтди. Унинг таъкидлашича, мактаб ўқувчиларига йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш ишлари ҳам талаб даражасида эмас.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг