Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида ўзини ўзи банд қилган 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилиниши ҳақида маълумот берилди. Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя.
25 майдан Бишкекдаги жамоат транспорти ўз ишини қайтадан бошлайди. Йўловчилар масофа сақлашлари ва ниқоб кийишлари керак.
KOICA Сирдарё вилоятида сув тошқинидан жабрланганларга инсонпарварлик ёрдами юборди. Юк таркибидан шахсий гигиена воситалари, бирламчи маҳсулотлар ва болалар озуқлари ўрин олган.
Сирдарёдаги офат натижасида 4,351 та уй-жойга жиддий шикаст етган бўлса, улардан фақатгина 212 тасининг суғурталангани маълум бўлди. Суғурта соҳасининг умумий ҳажми эса ЯИМнинг 0,5 фоизини, аҳоли жон бошига 14,7 минг сўмни ташкил этди.
Ҳозирда молиявий бозорнинг у ёки бу сегментини камида учта давлат органи бошқармоқда; бу эса ягона сиёсат шаклланишини янада мураккаблаштиради. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги раҳбари Отабек Назиров ягона молиявий регуляторни ташкил этиш Ўзбекистонга нима бериши ва бу иқтисодиётга маблағ жалб этишнинг асосий манбаи сифатида давлатга бўлган босимни юмшатиш имконини бериши ҳақида.
Президент фармонига биноан, Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Унга кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари халқаро стандартларга мувофиқлиги таъминланади. Органик қишлоқ хўжалигига ўтказилган ер участкаларида экинларни жойлаштиришда давлат аралашувига йўл қўйилмайди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайиб, ҳукумат бошқарувига қайтди.
Чехия компанияси ўзбек таъсисчиси билан биргаликда Тошкентдаги Poytaxt савдо маркази қаршисида жойлашган автотураргоҳ ўрнига 9 қаватли тижорат объектини қуришни режалаштирмоқда. Учта ер ости қаватининг автотураргоҳга ажратилиши, қолган қаватларда савдо объектлари ва идоралар бўлиши кутилмоқда.
Янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Қонунга ҳар бир боланинг таълим олишдаги тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, ҳар қандай дискриминация ва камситишларнинг олдини олишга қаратилган «инклюзив таълим» тушунчаси ҳам киритилди.
Ўзбекистонда яна 23 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар сони 2825 тага етди.
Дезинфекцияловчи воситаларни кўча ва ёпиқ биноларга сепиш коронавирусга қарши курашда самарасиз, деб ҳисобламоқда ЖССТ. Аксинча, бундай амалиёт кўз, нафас олиш органлари ва терига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Данғара туманида тўсатдан чапга қайрилган Captiva велосипедчининг ўлимига сабаб бўлди.
ХВЖ коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирларини юмшатиш учун Ўзбекистонга 375 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратилишини маъқуллади.
Коронавирус беморлари сони 11 нафарга ортиб, жами 2802 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 475 киши даволанмоқда, улардан 6 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 48 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 515 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.
Президент фармони билан коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирларни тасдиқлади. Унга кўра кичик бизнес мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинади, ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади ва бошқалар.
Бош прокуратура Самарқанд вилоятида 34 кишига коронавирус юқишига сабаб бўлган шифокорга нисбатан очилган жиноят ишини бекор қилиб, барча ҳолатлар тўлиқ текширилмасдан, шошма-шошарлик билан барвақт жиноят иши қўзғатилганини тан олди.
Ўзбекистон ТИВ давлат тилини тартибга солиш давлатнинг мутлақ ички сиёсатига дахлдор бўлиб, ҳар қандай аралашув асло мақбул эмаслигини маълум қилди. Аввалроқ Россия ТИВ вакили Ўзбекистонда давлат тилида иш юритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича муносабат билдирган эди.
Республика махсус комиссияси йўловчилар учун коронавирус тести натижалари «салбий» экани ҳақидаги маълумотнома талабини бекор қилди. Бунда карантин шароитида аҳолининг иқтисодий ҳолати ҳисобга олинди. Қолаверса, фуқароларнинг ҳудудлараро ҳаракатланишида ноқулайлик туғдирмаслик мақсадида ушбу қарор қабул қилинди.
Осиё тараққиёт банки коронавирус тарқалишига қарши курашдаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тиббий ускуналар ва воситаларни сотиб олиш учун Ўзбекистонга 1,36 миллион доллар миқдорида грант ажратди.
Яқин икки йил ичида Хитой коронавирусдан қаттиқ зарар кўрган давлатларга, биринчи навбатда ривожланаётган мамлакатларга, ёрдам сифатида 2 млрд доллар ажратишини маълум қилди. Шунингдек, Хитой «Катта йигирматалик» (G-20) томонидан қашшоқ давлатларнинг қарзларини тўлашга мораторий жорий этиш ғоясини илгари суришини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг