Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда тиббиёт ходимининг 34 кишига коронавирус юқтиргани учун жиноий жавобгарликка тортилгани юзасидан норозилик билдирди. Вазирлик инфекция юқтирилган юзлаб ҳолатлардан фақатгина тиббиёт ходимига жиноят иши қўзғатилиши асоссиз эканини таъкидлади.
Болтиқбўйи давлатлари бир-бирига чегараларини қайтадан очди. Бироқ Эстония, Латвия ва Литва ташқарисидан келган саёҳатчилар икки ҳафтани карантинда ўтказишлари керак.
COVID-19 пандемияси сабабли дунё иқтисодиёти 8,5 трлн доллар йўқотиши (3,2 фоизга қисқариш) прогноз қилинмоқда. Бунда, ривожланган мамлакатларнинг ЯИМ 5 фоизга, ривожланаётганларда эса 0,7 фоиз пасаяди. Бу 1930 йиллардаги «Буюк Депрессия»дан кейинги кескин иқтисодий инқирозни англатади, дейилади БМТнинг иқтисодий ҳисоботида.
«Ўзагросуғурта» АЖ карантин вақтида ҳамда табиий офатдан кўрилган зарарлар учун 4 миллиард сўмдан ошиқ тўловларни амалга оширди. Шундан 2,5 миллиарддан ортиқ тўлов Бухородаги кучли шамолдан зарар кўрганларга тўланди.
Коронавирус беморлари сони 7 нафарга ортиб, жами 2652 кишини ташкил этмоқда. Республикада инфекциядан 505 киши даволанмоқда, улардан 8 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. Айни пайтда 46 мингдан ортиқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган ва 460 мингтадан ортиқ тест синовлари ўтказилган.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 2645 тага, соғайганлар эса 2136 нафарга етди. Кунлик ўсиш, вилоятлардаги вазият ва бошқа муҳим маълумотлар.
18 майдан бошлаб «сариқ» тоифадаги ҳудудларда соат 06:00 дан 22:00 га қадар шахсий автотранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланиш мумкин бўлади. «Қизил» тоифадаги ҳудудларда фақат белгиланган вақтда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш мумкин. Бундан ташқари, шаҳарлар орасида баъзи авиақатновлар ва темир йўл қатновлари тикланишига рухсат берилди.
Ўзбекистонда карантин талаблари 1 июнга қадар узайтирилди, бироқ бир қатор фаолият турларига рухсат берилмоқда.
2030 йилгача барқарор ривожлантириш соҳасидаги Миллий мақсадлар ва вазифаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссиясининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Наманганда унинг кучи 5 бални ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудларни коронавирус тарқалишидан келиб чиққан ҳолда учта карантин даражаси бўйича ажратиб тўғри қилди, деб ҳисобламоқда германиялик тиббиёт мутахассислари.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани «Улуғбек» маҳалласи (Улуғбек шаҳарчаси) ҳудудида карантин чоралари кучайтирилди. Кириш ва чиқиш тўлиқ ёпилди, аҳолига фақат зарурат туғилгандагина кўчага чиқиш тавсия этилмоқда.
Жаҳон банки коронавирусга қарши кураш доирасидаги чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий Осиё давлатларига 370 млн доллар ажратди. Шундан Ўзбекистонга давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун 200 млн, соғлиқни сақлаш миллий тизимини яхшилаш ва кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида 95 млн, ҳамда тезкор тиббий ёрдам тизимини ислоҳ қилишга 17 млн доллар тақдим этилган.
«Навоий» ЭИЗ ҳудудида Хитойнинг Oshan автомобилларини йиғишни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Эрон-Ўзбекистон қўшма корхонасининг йиллик қуввати 30 минг донани ташкил этади.
Алишер Усмонов жамғармаси ажратган маблағлар сув тошқинидан жабрланган Сирдарё вилояти аҳолисига тарқатилади. Ҳукумат томонидан ҳам молиявий ёрдам кўрсатилиши кутилмоқда.
Коронавирус инфекцияси тасдиқланган фуқаролар сони 16 нафарга ортиб, жами 2636 кишини ташкил этмоқда. Даволанаётган беморлардан 11 нафарининг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда.
Гулнора Каримованинг жиноий йўл билан орттирилган 10 млн долларлик активлари Франциядан Ўзбекистонга қайтарилди. Мулкларни қайтариш бўйича музокаралар давом эттирилмоқда.
Бекободда ўзини блогер деб таништирган шахс бозордаги камчиликларни ёритмаслик учун назоратчидан 1000 доллар талаб қилди. У айтилган пулнинг 700 долларини олаётганда ушланди.
Россия-Қозоғистон чегарасида уйга қайтишни хоҳлаган юзлаб Ўзбекистон фуқаролари йиғилди. Улар ватанга қайтиш учун Қозоғистон орқали йўлак ташкил этилишини талаб қилмоқда. Вазият Республика комиссияси томонидан ўрганилмоқда.
Тошкент шаҳрида 33 нафар коронавирус бемори тузалди, Фарғона вилоятида сўнгги коронавирус бемори соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 2110 кишига етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг