Президент Нукусгача бўлган темир йўлни электрлаштириш бўйича кўрсатма берди. Бунинг натижасида Тошкент билан Нукус ўртасидаги қатнов вақти 7 соатгача қисқариши керак. Маълум қилинишича, тезюрар электр поезди Урганчга 6 соатда етиб боради (илгари 8 соат дейилганди).
29−30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Чимён тоғлари бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Шунингдек, кучли ёғингарчилик сабабли Қамчиқ довони ҳудудидаги автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин.
G ва H гуруҳларидан жой олган Камерун — Сербия ва Корея Республикаси — Гана баҳслари голларга бой бўлди. Икки учрашувда жами 11 та гол урилди. Биринчи ўйинда 3:3 ҳисобида дуранг қайд этилган бўлса, Гана Корея терма жамоасини 2:3 ҳисобида мағлуб этди.
Даулетмурат Тажимуратов Нукус воқеалари иши бўйича унга қўйилган айбловни қисман тан олди. Лолагул Қаллиханова ва Азамат Турданов — тўлиқ. Бошқа гумондорлар ҳам ўзининг айбига қисман ёки тўлиқ иқрор бўлишди.
Президент Шавкат Мирзиёев РФ Федерал Мажлиси Давлат Думаси раиси Вячеслав Володин бошчилигидаги Россия парламент делегациясини қабул қилди.
АҚШ Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан бошланган суд жараёнини кузатаётганини маълум қилиб, Ўзбекистон ҳукуматини шаффофликни таъминлаш борасидаги мажбуриятларини бажариш ҳамда куч ишлатар идоралар ходимлари қонунларни бузган бўлса, уларни ҳам жавобгарликка тортишга чақирди.
Ўзбекистон Pfizer вакцинасининг яна 550 мингга яқин дозасини қабул қилиб олди. Аввалроқ қарийб 143 минг доза вакцина келтирилган эди.
Бухорода Нукус воқеалари бўйича суднинг биринчи куни якунига етди. Прокуратура 22 гумонланувчига нисбатан айбловларни ўқиб эшиттирди. Тажимуратов Қорақалпоғистонда ҳокимиятни эгаллашга уринишда, Каллиханова тартибсизликларга даъват қилишда, Турданов эса Жўқорғи Кенгес биносини эгаллашда айбланмоқда.
Вьетнамнинг VietJet Air компанияси Камран — Тошкент — Камран йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўяди. Парвозлар 26 декабрдан 2023 йилнинг 23 мартигача 367 йўловчига мўлжалланган самолётларда амалга оширилади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига Zo’r TV каналида намойиш этилган «Омадингизни берсин» ўйинида жами 2 млрд сўмлик ютуқларни ололмаётган фуқаролар мурожаат қилди. Ҳолат юзасидан кўрсатув ҳомийси бўлган «MIA- МАА» корхонасига иш очилиб, ҳужжатлар тегишли органларга йўналтирилди.
Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган 22 кишига қўзғатилган жиноят иши хулосаларида тартибсизликлар натижасида 6,7 млрд моддий зарар етказилгани айтилди. Гумонланувчиларнинг шахси аниқланди. Уларга яқинлари билан навбатма-навбат қисқа суҳбат ўтказишга руҳсат берилди.
Кўкдала туманида юкхонасида одам ташиш қоидаларини бузган ҳолда йўловчилар миндириб кетаётган Labo`га Isuzu келиб урилган. Оқибатда икки йўловчи воқеа жойида вафот этган, яна 5 йўловчи эса жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ўзбекистонга коронавирусга қарши Pfizer вакцинасининг қарийб 143 минг дозаси келтирилди. Декабрь ойида яна 3 млн доза вакцина келиши кутилмоқда.
Бундан 105 йил аввал Қўқонда Туркистон мухторияти эълон қилинган эди. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмай ҳаммаси тугатилади — ҳаракат қонга ботирилади. «Газета.uz» сана муносабати билан америкалик тарихчи олим Адиб Холидга юборган саволларига қисқа, лўнда жавоблар олди.
Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида хорижлик фуқаролар учун «Ўзбек мактаби» очилди. Тайёрлов курсларида ўзбек тили ўрганувчилар хоҳишига кўра кичик, ўрта гуруҳларда ёки индивидуал тарзда ўргатилади.
Навоий кон металлургия комбинатида портлатиш ишлари давомида экскаватор кабинасида бўлган машинист ҳалок бўлди. Унинг ёрдамчиси 1 ва 2-даражали куйиш жароҳатини олди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди ва судга оид тиббий экспертиза тайинланди.
Қашқадарёда 11 та археология мероси объектига 6 млрд сўмга яқин зарар етказилгани аниқланиб, жиноят иши қўзғатилди. Қолаверса, V-VIII асрларга оид объектларга 1 млрд 488 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди. Ҳолатлар бўйича 37 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистонда кузнинг охирги кунлари об-ҳаво салқин ва ёмғирли бўлиши кутилмоқда. Ёғингарчилик душанбадан бошланади. 29−30 ноябрь кунлари ҳудудларда ёмғир кучайиб, қишнинг дастлабки кунларида қорга айланади. Ҳафта охирига келиб ҳаво ҳарорати кечаси -5 даражагача, кундузи +5 даражагача пасаяди.
28 ноябр куни Яккасарой, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти чекланмаган ҳолда иссиқлик таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Касби туманида Nexia йўл четидаги каналга ағдарилди. Туман ФВБ ходимлари машинани махсус техника ёрдамида каналдан олиб чиқди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг