Архив

Social Progress транспортлар ҳаракатини оптималлаштириш ва йўлларни хавфсизроқ қилишга ёрдам беради
24 ноябрь 2022, 19:00

Social Progress транспортлар ҳаракатини оптималлаштириш ва йўлларни хавфсизроқ қилишга ёрдам беради

Social Progress компанияси йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилиш тизимлари, шунингдек, қоидабузиш ҳолатларини фото ва видео қайд этиш воситаларини ишлаб чиқади ҳамда жорий қилади.

«Онлайн маҳалла» сайтини ишлаб чиқиш учун 8,4 млрд сўм сарфланди
24 ноябрь 2022, 17:58

«Онлайн маҳалла» сайтини ишлаб чиқиш учун 8,4 млрд сўм сарфланди

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги агентлик «Онлайн маҳалла» платформасини ишлаб чиқиш учун 8,4 млрд сўм (755 минг доллар) сарфлади. У ҳоким ёрдамчиларининг самарали фаолият юритиши ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланган.

Тошкентда ота-ўғил аёлни мажбуран машинага солиб, уйига олиб кетди
24 ноябрь 2022, 17:53

Тошкентда ота-ўғил аёлни мажбуран машинага солиб, уйига олиб кетди

Тошкентга отаси билан келган эркак ўз аёлини мажбуран машинага солиб олиб кетди. ИИББ бунга оилавий келишмовчилик сабаб бўлганини айтди. Аниқланишича, аёл фарзандини отасида қолдириб, Қашқадарёдан Тошкентга кетиб қолган. Улар аёлни Учтепа туманидан топган ва уйга олиб кетган.

Андижондаги йўл қурилишида $87 минг қўшиб ёзилгани маълум бўлди
24 ноябрь 2022, 17:15

Андижондаги йўл қурилишида $87 минг қўшиб ёзилгани маълум бўлди

Хонобод шаҳридан ўтувчи «Хонобод-Туркобод» автомобиль йўлининг 7 км қисмидаги асфальтбетонни меъёрдан кам ётқизилганига ижобий хулоса берган пудратчи ташкилот давлатга қарийб $87 минглик зарар етказгани аниқланди. Ҳозирда бошқарма ҳодимларига нисбатан жиноят иши очилди.

Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларни қабул қилди
24 ноябрь 2022, 16:27

Ўзбекистон президенти янги тайинланган элчиларни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси, Қирғизистон, Жазоир, Қозоғистон ва АҚШ давлатларининг янги элчиларини қабул қилди. Президент Ўзбекистондаги «кенг кўламли ва муқаррар ислоҳотлар» ҳақида сўзлаб, элчиларни алоқаларни янада ривожлантиришда «бор билим ва куч-ғайратини сафарбар этишга» чақирди.

Шавкат Мирзиёев декабрда Қирғизистонга боради
24 ноябрь 2022, 16:06

Шавкат Мирзиёев декабрда Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев келгуси ойда Қирғизистонга ташриф буюради. Президент матбуот хизмати қайд этишича, «эришилган келишувлар асосида чегара масалалари ҳал қилингани мисли кўрилмаган ютуғ бўлди».

Эслатма: 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш бошланади
24 ноябрь 2022, 15:19

Эслатма: 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш бошланади

Президент қарорига кўра, 1 декабрдан ҳайдовчилар қоидабузарлиги учун жарима балларни ҳисоблаш бошланади. Ҳайдовчи тезликни оширса 1 балл, қизил чироқда ўтса 3 балл жарима ёзилади. Бир йилда қоидабузарликлари 12 баллдан ошган ҳайдовчи маълум муддатга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.

Сурхондарёда 1 гектар ерни $100 минг эвазига сотишда гумонланган шахс ушланди
24 ноябрь 2022, 14:50

Сурхондарёда 1 гектар ерни $100 минг эвазига сотишда гумонланган шахс ушланди

Сурхондарёнинг Денов туманида яшовчи фермер хўжалиги раиси тасарруфида бўлган 1 гектар ерни бошқа фуқарога 100 минг доллар эвазига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олганда қўлга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ангрен ҳокими Алишер Раимовга «ҳайфсан» берилди
24 ноябрь 2022, 14:50

Ангрен ҳокими Алишер Раимовга «ҳайфсан» берилди

Фуқаролар билан мулоқот чоғида ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тадбиркорга сўкингани учун Ангрен ҳокими Алишер Раимовга «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди. Вилоят ҳокимлиги мансабдорнинг давлат хизматчиси касб этикасини бузгани ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилганини тан олди.

АҚШда ўзбек шоири Абдулла Орипов ҳақида филм суратга олинмоқда
24 ноябрь 2022, 14:37

АҚШда ўзбек шоири Абдулла Орипов ҳақида филм суратга олинмоқда

Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Орипов ҳақидаги бадиий фильмнинг Ўзбекистондаги тасвирга олиш ишлари якунланиб, шоир умрининг сўнгги ойларини ўтказган АҚШ шаҳарларида давом этяпти. Филм унинг қизи Мавлуда Орипова хонадонида ва у сайр қилишни жуда яхши кўрган Тинч океани соҳилларида суратга олиняпти.

Андижонда электр ўчган вақтда реанимациядаги бемор вафот этди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб чиқди
24 ноябрь 2022, 13:49

Андижонда электр ўчган вақтда реанимациядаги бемор вафот этди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб чиқди

Қўрғонтепа тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ётган эркак чироқ ўчиб қолиши сабаб вафот этгани ҳақида хабар берилди. Энергетика вазирлиги буни рад этиб, ҳолатга изоҳ берди.

Октябрь ойида автомобиль бозорида пасайиш кузатилди
24 ноябрь 2022, 13:05

Октябрь ойида автомобиль бозорида пасайиш кузатилди

Октябрь ойида Ўзбекистонда 112,7 мингта автомобиль сотилди. Бу сентябрь ойига нисбатан 8 фоизга кам. Иккиламчи бозорда сотувларнинг пасайиши бирламчи бозорга қараганда камроқ кескинлашиб, 1,4 фоиз камайишни қайд этди.

«Путин Россияни империяга айлантиришни орзу қилиб, бор қудратига ҳам зарба бериб қўйди» — Камолиддин Раббимов
24 ноябрь 2022, 11:59

«Путин Россияни империяга айлантиришни орзу қилиб, бор қудратига ҳам зарба бериб қўйди» — Камолиддин Раббимов

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Европарламент Россияни «террор ҳомийси бўлган давлат» сифатида тан олганини изоҳлар экан, «Путин Россияни империяга айлантиришни орзу қилиб, бор қудратига ҳам тарихий зарба бериб қўйди», деди. Унинг фикрича, «Россия бу вазиятдан заиф ва ўта заиф ҳолатда чиқади».

«Ичимдаги исён мажбур қилди». Тошкентда блогер ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирди
24 ноябрь 2022, 11:21

«Ичимдаги исён мажбур қилди». Тошкентда блогер ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирди

Публицист ва блогер Шокир Шарипов Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб, пойтахтда бир кишилик пикет уюштирди. У «Газета.uz»га берган интервьюсида бунга «ичимдаги исён мажбур қилди», дея таъкидлади.

Бир ҳафтада 2310 нафар шахс карантинга олинди — Нурмат Отабеков
24 ноябрь 2022, 10:39

Бир ҳафтада 2310 нафар шахс карантинга олинди — Нурмат Отабеков

Сўнгги 7 кунда 2310 киши ковид юқтириб олганлар билан алоқада бўлганликда гумонланиб, карантинга олинди. Шифохоналарда эса 539 нафар бемор даволанмоқда. «Ҳозирда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар ковид билан микс-инфекция касаллиги сифатида аниқланмоқда», — деди СЭС раҳбари ўринбосари.

«Ўзбеккосмос» қонунбузарликларни сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида аниқлайди
24 ноябрь 2022, 10:32

«Ўзбеккосмос» қонунбузарликларни сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида аниқлайди

Президент қарори билан «Ўзбеккосмос» агентлигига коинот тасвирларини таҳлил қилиш йўли билан қишлоқ ва сув хўжалиги, ер муносабатлари, экология, геология соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни аниқлаш вазифаси юклатилди.

Испания ўз гуруҳида рекорд ҳисобда, Белгия эса минимал ҳисобда ғалабага эришди
24 ноябрь 2022, 10:29

Испания ўз гуруҳида рекорд ҳисобда, Белгия эса минимал ҳисобда ғалабага эришди

ЖЧ-2022нинг яна бир кунида E ва F гуруҳидан жой олган Испания — Коста-Рика ва Белгия — Канада баҳслари бўлиб ўтди. Биринчи баҳсда испанияликлар тотал устунлик қилиб, 7 гол уриб рекорд ҳисобни қайд этишган бўлишса, иккинчи баҳсда аслида Белгиядан кучлироқ ўйин кўрсатган Канада 0:1 ҳисобида ютқазди.

Бухорода Nexia-2 йўл четидаги болаларни уриб юборди
24 ноябрь 2022, 09:48

Бухорода Nexia-2 йўл четидаги болаларни уриб юборди

Бухоро вилояти Қоракўл туманида Nexia-2 ағдарилиб, пиёдалар йўлакчасида кетаётган икки нафар болани уриб юборди. Оқибатда болалардан бири тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. ЙТҲ юзасидан терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тижорат банклари 1 долларни 11 280 сўмдан сотишни бошлади
24 ноябрь 2022, 09:42

Тижорат банклари 1 долларни 11 280 сўмдан сотишни бошлади

Банкларда 24 ноябрь куни 1 АҚШ доллари 11 180 — 11 260 сўмдан сотиб олинмоқда, сотиш курси эса 11 280 сўмгача кўтарилди.

Бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга қўшимча 106 млрд сўм ажратилади
24 ноябрь 2022, 01:00

Бошланғич синф ўқувчиларини бепул тушлик билан таъминлашга қўшимча 106 млрд сўм ажратилади

Молия вазири қуйи палата сессиясида 2022 йилдаги давлат бюджети ҳисобидан ХТВга қўшимча 922 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Шундан 106 млрд сўм Қорақалпоғистон ва Хоразмда 1−4-синф ўқувчиларини бепул овқатлантириш учун, 400 млрд сўм эса дарслик ижарасини бюджетдан қоплаш учун йўналтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг