Бухорода — 50 нафар, Тошкентда — 8 нафар коронавирус ташхиси қўйилган бемор тўлиқ соғайди. Ўзбекистонда жами тузалганлар сони 765 нафарга етди. Янги тасдиқланган COVID-19 ҳолатлари эса 4 тага ошиб, 1869 тага етди.
Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 1865 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида, энг ками эса Навоий ва Жиззахда — COVID-19 ҳолатлари сони ҳудудлар кесимида.
Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган куни 8579 та, шу вақтга қадар 242536 та коронавирус тести ўтказилди.
Тошкентда даволанаётган 336 нафар коронавирус беморидан 11 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.
Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаган мансабдор шахсларни жавобгарлик белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга 95 млн доллар миқдорида фавқулодда молиялаштириш маблағини тақдим этди. Улар соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ҳамда кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Фарғонада 22 нафар, Хоразмда 16 нафар, Қорақалпоғистонда 10 нафар ва Тошкент шаҳрида 2 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб, мамлакат бўйлаб жами тузалганлар сони 707 кишига етди.
Бухорода 32 нафар, Сурхондарё ва Навоийда 4 нафар коронавирус бемори соғайди. Жами соғайганлар 657 кишига етди.
Коронавирус беморлари сони 32 нафарга ортиб, жами 1836 кишини ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган беморлар сони 26 нафарга ошиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 1804 тага етди.
Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ХВЖ 375 миллион доллар миқдорида кредит ажратишда Ўзбекистонга қўшимча шартлар қўймаслигини ва ислоҳотларни давом эттиришни талаб қилаётганини айтди. Шунингдек, у бошқа қарзлар тафсилотларига ҳам тўхталди.
Карантин чораларини юмшатиш мақсадида фаолиятига рухсат берилган савдо корхоналари учун санитария талаблари эълон қилинди. Корхоналар ҳар бир харидор орасида 2 метр оралиқ масофани сақлашлари, дезинфекциялаш учун махсус ўтиш жойларини ўрнатишлари ва бошқа талабларга риоя қилишлари керак.
Карантин чораларини юмшатиш доирасида қурилиш материаллари бозорлари, ҳунармандлар, тижорат банклари шаҳоблачари, нотарал идоралар, автомобилларга хизмат кўрсатувчи ва бошқа кўплаб ташкилотларнинг фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Рухсат берилган тадбиркорлар санитария-эпидемиология талаблари асосида ишларини ташкиллаштиришлари белгиланган.
Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов электр ва газ нархларини либераллаштириш режаси номаълум муддатга қолдирилганини маълум қилди. «Газета.uz» маълумотларига кўра, февралда энерготашувчилар тарифларини ошириш режалаштирилган эди.
Ўзбекистонда 19 нафар коронавирус бемори соғайиб, жами тузалганлар сони 617 нафарга етди.
Хитойнинг биринчи Марсни тадқиқ қилиш миссиясининг номи Tianwen-1 («самовий ҳақиқатни излаш») бўлиши эълон қилинди. Марсга учувчисиз тадқиқот миссияси 2020 йилда бошланиши режалаштирилган.
Ҳукумат қарори билан Фахриддин Бобоев «Ўзчармсаноат» уюшмасининг раиси этиб тасдиқланди. У раис вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Доктор Мақсудова инновацион клиникаси беморларни клиникага бепул олиб келиш, диагностика ва консультацияларга чегирмалар таклиф қилади.
Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Беҳзот Нарматов энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Павел Дуров Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлишини эълон қилди. Унинг ишга туширилиши 2020 йилнинг охиригача режалаштирилган. Шунингдек, 400 млн фаол фойдаланувчига эга мессенджер таълимга ҳисса қўшиш мақсадида барча фанлар ва даражалар учун тест синовлари маълумотлар базасини яратишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг