Дональд Трамп АҚШга иммиграцияни 60 кунга тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Таъқиқ коронавирус пандемияси туфайли ишини йўқотган америкаликларни ҳимоя қилишга қаратилган.
Ҳукумат қарори билан «Саховат ва кўмак» жамғармаси ташкил этилди. Унинг маблағлари карантин вақтида эҳтиёжмандлар, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз фуқароларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилади.
Коронавирус инфекцияси аниқланган ҳолатлар сони ўзгаришсиз қолди — 1716 нафар бемор. 22 апрель куни бу кўрсаткич 38 нафарга кўпайган эди.
22 апрель куни коронавирусдан тузалганлар сони янги қайд этилган COVID-19 ҳолатларидан 55 тага кўпроқ бўлди. Тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони сўнгги уч кун давомида қисқариб бормоқда.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 24 тага ортиб, жами 1716 тага етди.
Жаҳон банки Ўзбекистонга «COVID-19 коронавируси инфекциясига шошилинч жавоб» лойиҳаси учун 95 млн доллар, «Ўзбекистонда бозор ислоҳотларининг барқарорлигини таъминлаш» лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун эса 200 млн доллар, жами 295 млн доллар ажратишини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев сервис соҳасини ривожлантириш, хусусан, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва фрилансерларни қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёз ва преференциялар тақдим этиш бўйича топшириқлар берди.
Барча туман ва шаҳарларда карантин чекловлари сабабли ишсиз қолган ва эҳтиёжманд аҳоли номма-ном аниқланади. Президент 110 минг кишини мавсумий, 167 минг фуқарони жамоат ишлари билан қамраб олиш вазифасини қўйди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Фарғона вилоятида журналист Шарифа Мадраҳимова билан боғлиқ ҳодисани ўрганди. Айни вақтда мазкур масала Бош прокуратура томонидан ўрганилмоқда.
Биринчи чоракда Ўзбекистондаги 3298 та экспортёр томонидан қарийб 2,4 млрд долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинди. Экспорт таркибида товарлар улуши 81,4 фоизни ташкил этди.
Президент қарори билан Жамол Носиров маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Маданий мерос департаменти Бухорода XVI асрга оид Хўжа Калон масжиди ва минораси олдидаги ховузда вилоят хокимлиги томонидан рухсатсиз таъмирлаш ишлари ўтказилганини аниқлади. Ҳолат юзасидан ҳужжатлар Бош прокуратурага тақдим этилади.
Испаниянинг Барселона футбол клуби коронавирус пандемиясига қарши кураш учун маблағ йиғиш мақсадида 2020−2021 мавсумига «Камп Ноу» майдонининг номини ҳомийларга сотишга қарор қилди.
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайди. Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан тузалганлар сони 450 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқотда Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Рамазон бошланиши, шунингдек, давлат байрами — Миллий суверенитет ва болалар куни билан табриклади.
Буюк Британиядаги Империал коллеж ва Оксфорд университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакциналарни одамларда синаш бошланади.
Пойтахтнинг Юнусобод туманида Isuzu автобуси йўлдан чиқиб кетиб, симёғочга бориб урилди. Ҳайдовчи ва икки йўловчи жароҳатланди.
Украина президенти Владимир Зеленский Михаил Саакашвилига ислоҳотлар бўйича бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилган. Мамлакат парламенти Саакашвили номзодини 24 апрель куни кўриб чиқади.
БМТ Бош ассамблеяси коронавирус пандемиясига қарши курашга қаратилган глобал ҳаракатга чақирувчи резолюцияни қабул қилди. Унга кўра, давлатлар ҳаётий зарур дори-дармонлар, вакциналар ва шахсий ҳимоя воситаларидаги спекуляцияга чек қўйишга ҳамда ҳаддан ташқари захираларини яратишдан воз кечишга келишди.
Карантин даврида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг хорижлик ходимлари аккредитация карточкасининг амал қилиш муддати узайтирилади. Давлат мулкини ижарага олган ННТлар учун ижара тўлови «ноль» ставкада қўлланилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг