Президент ва Германия канцлери музокаралар ўтказди. Унда томонлар миграция битимини имзолади. Қолаверса, Бошқарув кадрларини тайёрлаш қўшма мактаби ишга туширилмоқда. Шавкат Мирзиёев Lufthansa авиакомпанияси билан тўғридан-тўғри парвозларни қайта йўлга қўйишни таклиф қилди.
Самарқанд шаҳрида Германия федерал канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Биргаликда суратга тушилгач, олий даражадаги музокаралар бошланди. Фото.
Германия канцлери Олаф Шольц якшанба куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди. Самарқанд шаҳри аэропортида уни бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Регистон майдонида эса президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Яккасарой туманидаги Пушкин ҳайкали ўрнатилган хиёбонда замонавий сувтушар боғ барпо этилади. 2,5 гектардан иборат мазкур ҳудуддаги ҳайкал, фаввора ва барча дарахтлар сақлаб қолинади. Шунингдек, Шота Руставели кўчасининг 1,8 км қисми 24/7 режимидаги гастрономик кўчага айлантирилмоқда.
Ўзбекистонда 14 сентябр куни футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати старт олди. Мусобақанинг биринчи кунида Ўзбекистон футзалчилари Нидерландия билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. «Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф ушбу ўйин лаҳзаларини кадрларга муҳрлади.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги олимпиаданинг тўртинчи турида Вьетнам терма жамоасидан илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Аёллар жамоаси юқори баҳоланган Болгария термасини мағлуб этиб, ғалабали юришларини давом эттирмоқда.
Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли шоира Бибисора Туробова 72 ёшида вафот этди. Марҳуманинг 10 га яқин шеърий китоблари нашр этилган. Айниқса, 2011 йилда ёзилган «Ўлсам, жанозамни булбул ўқисин» шеъри машҳур.
«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилдаги 2-мавсумида юқори овоз тўплаб, юта олмаган яна 177 та ташаббус ғолиб лойиҳалар рўйхатига қўшилди (шу вақтгача 1772 та лойиҳа ғолиб бўлганди). Уларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.
Ўзбекистон тарихда илк бор ФИФА мусобақасига мезбонлик қилмоқда — 14 сентябрда Тошкент ва Бухорода футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг дастлабки ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон 1-турда Нидерландия билан дуранг ўйнади.
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси Жанубий Кореяда ўтказилган Халқаро илмий-жанговар тайёргарлик мусобақасида иккинчи бор ғолиб бўлди. Фото, видео.
15−16 сентябрь кунлари Германия канцлери Олаф Шольц расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Унинг мамлакатга илк ташрифи давомида Самарқандда олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Шавкат Мирзиёев ва канцлер иштирокида икки мамлакат ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказилади.
Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий ишлаб чиқарувчиси ва дистрибьютори ADM Global 12 сентябрь куни янги Tiggo 8 Pro Max, Tiggo 7 Pro ва Arrizo 6 Pro автомобиллари тақдимотини ташкил қилди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештдаги олимпиаданинг учинчи турида Хорватия терма жамоасини мағлуб этди. Аёллар терма жамоаси рақиблари рейтинги юқори бўлишига қарамай, мусобақа мезбони Венгрия устидан ғалаба қозонди.
Hamkorbank банкнинг трансформацияси ва унинг замонавий молиявий ечимларга интилишини акс эттирувчи янги логотипни тақдим этди.
Исроил Адхамов Ўзбекистон бош прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди. У мазкур тизимга киритилган янги лавозимда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилишига масъул бўлади.
ДХХ чегара қўшинлари хизматчилари Россия, Тожикистон ва Қирғизистон мамлакатларидан Ўзбекистонга олиб келинган гиёҳванд моддаларни тўхтатиб қолди. Мазкур ҳолатларда қўлга олинган гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида маҳбусларга етарли шароитлар яратилмаган, дея омбудсман мониторинг натижаларини эълон қилди. Камераларда қатор жиҳозлар етишмайди, чойшаб ва ёстиқ жилдлари ҳам мониторинг куни алмаштирилган, ювиниш хоналари гигиенага жавоб бермайди.
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида Isuzu автобусининг двигатель қисмида ёнғин содир бўлди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди, жароҳатланганлар йўқ.
UzAuto Motors’га нисбатан иш очган Рақобат қўмитаси, қўшма машғулотлар ўтказган Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳаво мудофаа кучлари, икки баравар ошган пропан нархлари, маймунчечакка қарши илк вакцина ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқанд вилоятидаги «Омонқўтон» миллий табиат боғига экскаватор ва бульдозерлар билан ноқонуний кириб, жами 64 та дарахт ва бутага зарар етказган ҳамда Қизил китобга киритилган ўсимликларни пайҳон қилган шахслар табиатга 1 млрд 115 млн сўм зарар етказгани аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг