Архив

Нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди
5 июль 2019, 16:40

Нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилди.

Пиёданинг ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди
5 июль 2019, 16:36

Пиёданинг ўлимига сабабчи бўлиб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Яккабоғ тумани Оқтош МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомагистрал йўлида пиёдани уриб юбориб, ўлимига сабабчи бўлган ҳолда воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ушланди.

Зарафшон дарёсидаги оролчада қолиб кетган 24 деҳқон қутқарилди
5 июль 2019, 13:55

Зарафшон дарёсидаги оролчада қолиб кетган 24 деҳқон қутқарилди

Қутқарувчилар Самарқанд вилоятида Зарафшон дарёсининг сув босган оролчасида қолиб кетган 24 деҳқонни эвакуация қилди.

Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Жанговор машиналар биатлони — 2019» мусобақасининг финал босқичига старт берилди
5 июль 2019, 12:33

Мудофаа вазирлиги қўшинларида «Жанговор машиналар биатлони — 2019» мусобақасининг финал босқичига старт берилди

Жиззах вилоятида жойлашган «Фориш» тоғ полигонида замонавий услубда барпо этилган «Халқаро армия ўйинлари майдони"да мусобақа бошланди.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов учта вилоятдаги вазият билан танишди
5 июль 2019, 12:14

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов учта вилоятдаги вазият билан танишди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Хоразм, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўзбекистон ёзги Универсиададаги дастлабки медални қўлга киритди
5 июль 2019, 11:13

Ўзбекистон ёзги Универсиададаги дастлабки медални қўлга киритди

Дзюдочи Муҳаммадкарим Хуррамов Неаполда ўтказилаётган ёзги Универсиаданинг бронза медалини қўлга киритди.

ИИВнинг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардияга ўтказилди
5 июль 2019, 11:07

ИИВнинг Қўриқлаш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари Миллий гвардияга ўтказилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг қўриқлаш хизмати тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Баскетболчи Равиля Салимова оламдан ўтди
5 июль 2019, 10:59

Баскетболчи Равиля Салимова оламдан ўтди

Хизмат кўрсатган спорт устаси, баскетболчи Равиля Наджиповна Салимова 77 ёшида оламдан ўтди.

Бош прокуратурада янги тайинлов амалга оширилди
5 июль 2019, 10:52

Бош прокуратурада янги тайинлов амалга оширилди

Ҳаёт Шамсутдинов Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Чегарада транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланмоқда?
4 июль 2019, 23:30

Чегарада транспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига қанча вақт сарфланмоқда?

Давлат божхона қўмитаси чегара-божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштирувига ўртача қанча вақт сарфланаётганини маълум қилди.

Милоддан аввалги I-II асрга тааллуқли тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилди
4 июль 2019, 20:40

Милоддан аввалги I-II асрга тааллуқли тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқмоқчи бўлган шахс тўхтатилди

Божхона ходимлари милоддан аввалги I-II асрларда буюк Эвкратид I бошқарувидаги Юнон-Бақтрия подшолиги даврида зарб этилган тангаларни олиб чиқилишига йўл қўймади.

Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштирилади
4 июль 2019, 20:27

Паст рентабелли ва фаолият юритмаётган корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштирилади

Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Замонавий агрологистика марказлари барпо этилиб, қишлоқ хўжалигида кооперация кенгайтирилади
4 июль 2019, 20:07

Замонавий агрологистика марказлари барпо этилиб, қишлоқ хўжалигида кооперация кенгайтирилади

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари сифатини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Термиз ҳокимининг «Дамас» ҳайдовчилари норозилигини келтириб чиқарган қарори бекор қилинади
4 июль 2019, 19:11

Термиз ҳокимининг «Дамас» ҳайдовчилари норозилигини келтириб чиқарган қарори бекор қилинади

Термизда «Дамас» русумли автомашиналарда йўловчи ташишни тақиқловчи ҳоким қарори ҳайдовчилар норозилигини келтириб чиқарди. Ҳужжат 10 кун ичида бекор қилиниб, айбдор шахсларга чоралар кўрилади.

Тошкент циркини таъмирлашга 46,63 млрд сўм ажратилади
4 июль 2019, 16:08

Тошкент циркини таъмирлашга 46,63 млрд сўм ажратилади

Тошкент цирки реконструкция қилинади, таъмирлаш-қурилиш ишларига 46,63 млрд сўм сарфланади.

ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди
4 июль 2019, 16:07

ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Италиянинг Неаполь шаҳридаги Сан-Пауло стадионида ХХХ ёзги Универсиада ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

«Бугунги дунёда ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка муҳтожмиз»
4 июль 2019, 14:54

«Бугунги дунёда ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликка муҳтожмиз»

Дам олиш кунлари Бишкекда ЕИ ва Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарларининг йиллик учрашуви бўлиб ўтади. «Газета.uz» Еврокмиссия вице-президенти Федерика Могерини ва Европа халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш комиссари Невен Мимика мақоласини эълон қилмоқда.

Белоруслик инвесторлар Тошкентда дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
4 июль 2019, 14:44

Белоруслик инвесторлар Тошкентда дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

Белоруслик инвесторлар Тошкентда дори воситаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Лойиҳа манзили Тошкент вакцина ва зардоблар ИТИ манзили билан мос келмоқда.

Устюрт минтақасидаги Жел кони бўйича Нидерландия компанияси билан битим тасдиқланди
4 июль 2019, 14:06

Устюрт минтақасидаги Жел кони бўйича Нидерландия компанияси билан битим тасдиқланди

Президент қарори билан Ўзбекистон ва «Газпром ЭП Интернэшнл Б.В.» ўртасида Устюрт минтақасидаги Жел кони бўйича имзоланган маҳсулот тақсимотига оид Битим ва 1-сон Қўшимча битим тасдиқланади.

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди
4 июль 2019, 13:50

Бектемир Мелиқўзиевнинг навбатдаги жанг санаси маълум бўлди

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев 30 август куни АҚШнинг Калифорния штатида рингга кўтарилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг