Ўзбекистонда айни вақтда 750 та актив коронавирус ҳолати мавжуд. COVID-19 беморларининг 216 нафари Тошкентда, қолганлари бошқа вилоятларда даволанмоқда.
Каттақўрғонда икки қаватли уйда газ сизиб чиқиши натижасида портлаш содир бўлди. Уч киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди.
Ўзбекистонда коронавирус беморлари сони 800 нафарга яқинлашди. Яна 29 кишида COVID-19 тасдиқланди.
Коронавирусга чалинган бемор ўткир нафас ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида вафот этди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар 767 тага етди.
Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Анвар Обиджон оламдан ўтди.
АИ-91 маркали бензин нархи арзонлашди ва 13 апрелдан бошлаб 5600 сўм қилиб белгиланди.
Марказий банк вакили карантин даврида доимий турар жойида яшамаётган фуқаролар пенсиясини қандай олиши мумкинлигини маълум қилди.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 729 тага етди.
Президент иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги йўқотишлар ўрнини қисман тўлдириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун резервларни аграр соҳага сафарбар қилишга топшириқ берди.
Ўзбекистонда қайд этилган коронавирус ҳолатлари сони 694 тага етди.
Ўзбекистонда яна 28 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Жами тасдиқланган ҳолатлар — 669 та.
Карантин вақтида фуқаролар тиббий ҳимоя қўлқопларидан ҳам фойдаланишмоқда. «Газета.uz» ушбу қўлқоплардан фойдаланиш қоидалари ва, асосийси, уни қандай қилиб тўғри ечиш кераклиги ҳақидаги тавсияларни иллюстрация тарзида ҳавола этади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси яна 17 кишида аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 641 тага етди.
Хитойдан олиб келинган коронавирус профилактикаси ва уни даволаш учун зарур дори-дармон ҳамда тиббий жиҳозлар ортилган юк Ўзбекистонга етиб келди. Уларни олиб келишда Хитой компаниялари, футболчи Одил Аҳмедов, тадбиркор Гулбаҳор Тожимирзаева ва Alibaba Group асосчиси Жек Ма жамғармаси ҳисса қўшди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев ижара берувчилардан ижара пулини вақтинча талаб қилмай туришларини сўради. Ҳоким вақтинчалик тўланмаган ижара ҳаққи кейинчалик тўлаб бериш шарти билан ижарада турувчи фуқароларга тақдим этилиши адолатли бўлишини айтди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш доирасида Россиядан 500 та сунъий нафас бериш аппарати харид қилинган. Хитойдан касалликни аниқловчи 200 минг дона ва Германиядан 50 минг дона тест олиб келинмоқда
Адлия вазирлиги нима учун ҳозиргача Ўзбекистонда фавқулодда ҳолат жорий қилинмаганига изоҳ берди.
Карантин вақтида уйда қолиб, онлайн хизматлардан фойдаланиш учун Uydaqoling.uz портали ишга туширилди. Порталда овқатларга буюртма бериш, онлайн иш топиш, маҳсулотлар харид қилиш, тиббий маслаҳатлар олиш бўйича интернет-хизматлари ҳақидаги барча маълумотлар йиғилган.
Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари саммитида коронавирус пандемияси оқибатларига қарши самарали курашиш бўйича бир қатор таклифларни илгари сурди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг