Бишкекда самбо бўйича катталар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та — 1 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритди.
Вазирлар, ҳокимлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Чирчиқдаги ҳарбий полигонда беш кунлик ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда. Улар ўз билим ва кўникмаларини янгилайди, жанговар тайёргарлик, ҳудудий мудофаа ва фуқароларни ҳимоя қилиш бўйича назарий ва амалий машғулотларда қатнашади. Фото.
Франция, Германия, Буюк Британия ва АҚШнинг ЕХҲТдаги элчилари Ўзбекистон ва минтақа давлатларига ташриф буюрди. Улар ўз мақолаларида хавфсизлик масалаларини биргаликда кўриб чиқиш ва унинг барча — иқтисодий, экологик, инсоний ва ҳарбий жиҳатларини ҳисобга олиш кераклигини ёзади.
Президент фармойиши билан Саида Мирзиёева президент Администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шўъба мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у ижтимоий соҳа, маданият ва таълим соҳаларидаги ислоҳотлар ижросининг боришини ҳам назорат қилади.
2023 йилнинг 1 сентябргача Ўзбекистонда интернет хизматлари сифати ва узатиш тезлигини ўлчайдиган тизим жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унинг веб-сервис ҳаволаси ва мобил иловаси очиқ манбаларда ҳамда интернет хизматларини кўрсатувчи компанияларнинг расмий сайтларида жойлаштирилиши ҳам белгиланган.
Жиззах вилоятида эпицентри Зарбдор тумани бўлган ер силкиниши содир бўлди. Зилзила кучи 3 баллни ташкил этди. 14 ноябрь ҳисобидан бу Ўзбекистон ҳудудида қайд этилган учинчи ер қимирлаши.
Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди.
Қўқонда 14 ёшли ўсмирнинг ИИБ Вояга етмаганларга ёрдам марказида вафот этиши ортидан икки нафар собиқ ИИБ ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аввалроқ марказ раҳбари лавозимидан озод этилганди, яна икки ходими жанжалнинг олдини олмагани учун ишдан олинганди.
Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан ташкил этилган Yangi Nafas спорт тадбирида мамлакатнинг 15 шаҳридан 50 мингдан ортиқ киши иштирок этди.
Тошкент вақти билан 13:01 Қирғизистонда зилзила қайд этилди. Унинг кучи Андижон вилоятининг Хўжаобод, Булоқбоши ва Жалақудуқ туманларида сезилди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ходимлари томонидан қалбаки 8300 доллар муомалага чиқарилишининг олди олинди.
Андижон шаҳридаги 50-мактаб стадиони ўрнида кўп қаватли турар-жой биноси қурилмоқда. Ёзда ҳибсга олинган шаҳар ҳокимининг ер ажратиш ҳақидаги тегишли қарори сохта бўлиб чиқди.
Венгриянинг «ОТP Bank»и «Ипотека-банк»даги 75% давлат улушини хусусийлаштириш бўйича музокаралар қайта тикланганини маълум қилди. Апрель ойида венгрия томон Украинадаги уруш ортидан кўрган зарари туфайли Ўзбекистон ҳукуматидан ипотека тўловларини бироз муддатга кечиктиришни сўраган эди.
Метро бекатлари яқинидаги велотураргоҳлар хавфли деган қарашлар бор. Бекатларда велосипедларини қолдириб, ўз манзилига метрода етиб олувчиларнинг тураргоҳлар ҳақидаги фикрлари — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.
Бухоро — Самарқанд — Тошкент йўналишида ҳаракатланган Афросиёб поезди 18 бош қўйни уриб юборди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳозирда қўйларнинг эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистонга чоршанба куни Волга бўйидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Кечаси ҳарорат -2 даража, кундузи +10 даража атрофида бўлади. 14−18 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.
Давлат ОТМларининг магистратурасида қўшимча тўлов асосида ўқиш имконияти яратилди. Қолаверса, қишки қабулда хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар сертификати борлар ҳужжат топшириши мумкин бўлади.
14 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли режалаштирилган бир қатор парвозлар мажбурий кечиктирилди.
Қўшкўпир туманида имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Душанба куни соат 03:07 да Тожикистонда 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентри Тошкентдан 149 км узоқлиқда бўлган ер қимирлаши Бекобод, Ширин, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида сезилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг