Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида йирик ЙТҲ содир бўлди. Икки киши вафот этди ва 11 киши жароҳат олди.
Меҳнат вазирлиги карантин сабабли таълим муассасаларига бормаётган болаларнинг ота-оналарига таътил берилиши тартибларини баён қилди.
Икки йилдан бери ички ишлар вазири ўринбосари — Тошкент ИИББ бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони этиб тайинланди. Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Тошпўлатов унинг ўрнини эгаллади. Шуҳратжон Собиров эса ИИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 8 нафарга етди. Биринчи беморнинг қариндошида ҳам вирус аниқланди.
Ўзбекистонда барча диний конфессияларнинг оммавий диний ибодатлари вақтинча чекланди.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво ҳукмронлик қилади, бироқ чоршанба, жума ва шанба кунлари ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзбекистон Эронга коронавирусдан ҳимояланиш воситаларидан иборат инсонпарварлик ёрдамини юборди. Самолёт 28 нафар Ўзбекистон фуқаросини олиб қайтади.
«Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмаслигини маълум қилди.
Коронавирусга оид саволлар учун 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилди. Марказ хизматидан куну тун фойдаланиш мумкин.
Халқ таълими вазирлиги баъзи вилоятларда ҳокимият вакиллари ўқувчилар иштирокида мажлислар ўтказаётганини маълум қилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига чалинган беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли даражада эканини маълум қилди.
Covid-19 аксарият ҳолатларда (қарийб 80 фоиз) енгил кечади ва соғломлашиш билан тугайди. Бироқ асоратлари кузатилиши мумкин. Ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини қандай ҳимоя қилишингиз мумкин? ЖССТ тавсиялари.
Коронавирус юқтирганлар сони 6 кишига етди. Биринчи беморнинг турмуш ўртоғи ва неварасида ҳам вирус аниқланди.
Коронавирус билан касалланган шахс инфекцияни оила аъзоларига юқтиргани маълум бўлди. Шунингдек, Истанбулдан учиб келган бортда ҳам вирус билан касалланган фуқаро топилди.
Абдулла Арипов жамоат тинчлигига таҳдид солувчи чақириқлар ва маълумотларни тарқатганлар жавобгарликка тортилишидан огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, автомобиллар қимматлашганига қарши намойиш ўтказишга чақирган шахс ушланган ва у қонун олдида жавоб беради.
Қозоғистон президенти мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади. 15 апрелга қадар бир қатор чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Ўзбекистон 16 мартдан бошлаб тиббий ниқоблар экспортини тўхтатади.
Вазирлар Маҳкамаси диний маросимларни ўтказишни вақтинча чеклашни маслаҳат берди.
16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.
Ўзбекистонда Covid-19 коронавируси туфайли Наврўз умумхалқ сайллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар бекор қилинади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг