Архив

Ўзбекистоннинг чет эл билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади
15 март 2020, 15:01

Ўзбекистоннинг чет эл билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади

16 мартдан Ўзбекистоннинг чет эл давлатлари билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинади
15 март 2020, 14:44

Наврўз умумхалқ сайллари бекор қилинади

Ўзбекистонда Covid-19 коронавируси туфайли Наврўз умумхалқ сайллари, оммавий маросимлар ва одамлар кўп тўпланадиган тадбирлар бекор қилинади.

Ўзбекистон таълим муассасаларига 16 мартдан таътил берилади
15 март 2020, 14:34

Ўзбекистон таълим муассасаларига 16 мартдан таътил берилади

Covid-19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон таълим муассасаларига 16 мартдан таътил берилади. Таътил вақтида ўқувчилар учун телевизион видеодарслар ташкил этилиши белгиланди.

Ўзбекистонда коронавирус аниқланди
15 март 2020, 11:29

Ўзбекистонда коронавирус аниқланди

Францияда бўлиб қайтган Ўзбекистон фуқаросида (аёл киши) COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Янгийўлда ўқувчи қиз ўзини осиб қўйди
14 март 2020, 20:18

Янгийўлда ўқувчи қиз ўзини осиб қўйди

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 17 ёшли ўқувчи қиз ўз уйида осилган ҳолатда топилди.

Машиналар нархи кўтарилганига қарши митинг ўтказишга чақирган шахс қидирилмоқда
14 март 2020, 16:07 3

Машиналар нархи кўтарилганига қарши митинг ўтказишга чақирган шахс қидирилмоқда

Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари автомобиллар нархи оширилишига қарши митинг ўтказишга чақирган шахсни қидирмоқда.

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳоким ўзгарди
14 март 2020, 15:40

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳоким ўзгарди

Президент ташрифидан сўнг Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида ҳоким ўзгарди. Янгибозор ва Хозараст туманларида ҳам ҳокимларнинг янгиланиши кутилмоқда.

Автосервисдаги портлашда икки киши ҳалок бўлди
14 март 2020, 14:50

Автосервисдаги портлашда икки киши ҳалок бўлди

Тошкентдаги автосервисда содир бўлган портлаш ва бино қулаши оқибатида икки киши вафот этди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.

Яна учта давлат билан авиалоқалар тўхтатилмоқда
13 март 2020, 23:14

Яна учта давлат билан авиалоқалар тўхтатилмоқда

Ўзбекистон 14 мартдан Франция, Испания ва Буюк Британия билан авиалоқаларни тўхтатиб, Хитой, Корея Республикаси, Италия, Эрон, Франция ва Испания фуқароларининг мамлакатга киришини чеклайди.

Эрондан 28 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилади
13 март 2020, 17:31

Эрондан 28 нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилади

Президент топшириғи билан Эронга инсонпарварлик юкини етказиш учун ажратилган ҳарбий самолётда у ердаги 28 нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан талабалар, тадбиркорлар ва Туркманистон чегарасида қолиб кетган ҳайдовчилар мамлакатга қайтарилади.

«Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик» — президент
13 март 2020, 17:06

«Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик» — президент

«Биз ёлғон, баландпарвоз гапириб шу аҳволга келдик. Президентга ёлғон гапириш — Ватанга хиёнат», — деди президент Хоразм вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда. У вилоят ривожланишда орқада қолиб кетганини таъкидлаб, тадбиркорликни ривожлантиришни тезлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Ҳозирги шароитда автомобиллар нархини кўтариш тўғри эмас — президент
13 март 2020, 16:39

Ҳозирги шароитда автомобиллар нархини кўтариш тўғри эмас — президент

UzAuto Motors автомобиллари нархини кўтариши «иқтисодий жиҳатдан керакдир, лекин ҳозирги шароитда тўғри эмас», деди Шавкат Мирзиёев. Президент аввалига халқнинг харид қобилиятини ошириш кераклигини маълум қилди.

Наврўзга бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар бекор қилинди
13 март 2020, 16:20

Наврўзга бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар бекор қилинди

Ўзбекистонда Наврўз байрамига бағишлаб ўтказилиши режалаштирилган қатор тадбирлар коронавирус сабабли бекор қилинди. Халқ сайли ва умумхалқ хайрия ҳашари эса тегишли профилактик тадбирлар кўрилган ҳолда ўтказилади.

Журналистика университетида коронавирус сабабли қўл бериш кўришиш тақиқланди
13 март 2020, 14:27

Журналистика университетида коронавирус сабабли қўл бериш кўришиш тақиқланди

Журналистика университетида коронавирус билан касалланишнинг олдини олиш мақсадида тактил алоқанинг ҳар қандай кўриниши тақиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ОТМ, мактаб ва болалар боғчалари учун тавсиялар тарқатмоқда.

Икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди
13 март 2020, 14:03

Икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди

Германиядан келган икки қозоғистонликда коронавирус аниқланди, дея хабар қилди Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов.

Жаҳон банки Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация соҳасини ривожлантиришга 239 млн доллар ажратди
13 март 2020, 11:02

Жаҳон банки Ўзбекистонда сув таъминоти ва канализация соҳасини ривожлантиришга 239 млн доллар ажратди

Жаҳон банки ва Швейцария кўмаги билан 500 000 дан ортиқ ўзбекистонликлар сифатли сув таъминоти ва канализация хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади. Лойиҳаларни амалга ошириш учун 239 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилди.

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors машиналари нархи ошганини танқид қилди
13 март 2020, 10:07 3

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors машиналари нархи ошганини танқид қилди

Антимонополия қўмитаси UzAuto Motors автомобиллари нархлари бўйича таҳлил ўтказишни режалаштирмоқда. Қўмита чет эл машиналарини олиб кирганлик учун бож миқдорини камайтиришни сўради.

ЕИ Ўзбекистон агросекторини қўллаб-қувватлаш учун 40 млн евро ажратди
13 март 2020, 09:46

ЕИ Ўзбекистон агросекторини қўллаб-қувватлаш учун 40 млн евро ажратди

Европа Иттифоқи 2020−2030 йилларда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги стратегиясини амалга оширишга кўмаклашиш учун 40 млн евро ажратди.

«Ўзавтосаноат» раҳбари — автомобиллар нархининг кўтарилиши, таннархларнинг пасайиши ва мажбуриятлар ҳақида
13 март 2020, 09:35 4

«Ўзавтосаноат» раҳбари — автомобиллар нархининг кўтарилиши, таннархларнинг пасайиши ва мажбуриятлар ҳақида

«Ўзавтосаноат» раҳбари Шавкат Умурзоқовнинг сўзларига кўра, сўм девальвацияси, хом-ашё нархининг кўтарилиши ва паст маржага қарамай, компания автомобиллар нархларининг ўсишини тўхтатиб турган эди. У ишлаб чиқарувчи автомобиллар нархини пасайтириш бўйича ўз мажбуриятларини бажаргани — долларларда аксарият моделлар 2017 ва 2018 йилдагига қараганда арзонроқ эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатади
12 март 2020, 21:58

Ўзбекистон Эронга гуманитар ёрдам жўнатади

Ўзбекистон ҳукумати коронавирусга қарши курашиш учун Эронга гуманитар ёрдам жўнатиш тўғрисида фармойиш қабул қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг