Ўзбекистон футболчилари ЖЧ-2026 саралаши учинчи босқичининг биринчи ўйинида КХДРни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол Жалолиддин Машарипов томонидан киритилди, дарвозабон Ўткир Юсупов эса пенальти қайтарди (видео, фото, статистика).
Биринчи яримйилликда Ўзбекистон 5,2 млрд куб метр — ўтган йил олти ойига нисбатан қарийб 2,3 баробар кўп газ импорт қилди. Газ 1000 куб метри учун 160 доллардан олиб келинмоқда. Солиқ қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари билвосита солиқлар (акциз, ҚҚС) улушининг камайишини газ билан боғлади.
Рақобат қўмитаси 7 нафар собиқ талабанинг пуллари қайтарилмагани юзасидан Central Asian University’га нисбатан иш қўзғатганди. CAU талабалар университетга мурожаат қилмагани, ҳозирда маблағни қайтариб бериш бошланганини айтди.
Президент «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини тасдиқлаш тўғрисидаги қонунни имзолади. У юқори даромадли тадбиркорлик йўналишларини ташкил этган ва иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшган «тадбиркорлик субъектларининг илғор ва ташаббускор раҳбарлари ва таъсисчилари»га берилади.
Парламент сайловларидан икки ой ўтиб, Франция президенти Эммануэль Макрон собиқ еврокомиссар ва Франция Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Мишель Барньени мамлакат бош вазири этиб тайинлади. 73 ёшли сиёсатчи Франция тарихидаги энг кекса бош вазирга айланди.
Қозоғистон Конституциявий суди маҳаллий ҳокимият органларининг бошқа тадбирлар ўтказиш, танланган вақт ва жойда таъмирлаш ишларини олиб бориш каби сабаблар билан тинч йиғилишларни ўтказишдан бош тортиши қанчалик қонуний эканини кўриб чиқади.
Футбол бўйича ЖЧ саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва КХДР учрашуви сабаб соат 23:00 гача Тошкентнинг Чилонзор, Чўпонота ва Бунёдкор кўчасининг бир қисмида транспорт ҳаракати чекланади.
Тошкент вилоятининг Сирдарё, Наманган билан чегара ҳудудларида ўзгаришлар режалаштирилган. Бу вилоятлараро чегара чизиқларини бир чизиққа келтириш мақсадида амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Шароф Рашидовнинг ўғли Илҳом Рашидов 74 ёшида вафот эди.
Ўзбекистонда самарасиз фойдаланилаётган йирик шифохоналар, маданият ва спорт иншоотлари, истироҳат боғлари хусусий секторга ДХШ асосида берилиши мумкин. Қолаверса, «сотиб олиш ёки тўлаб бериш» шартномаларида давлат мажбуриятларининг юқори чегарасини белгилаш режалаштирилмоқда.
Марказий сайлов комиссияси Парламент сайлови бюллетенларининг шакли ва тавсифини тасдиқлади. Бундай бюллетенлар ихчамлиги сабаб чоп этиш харажатларини 3 млрд сўмгача камайтиради, натижаларни аниқлаш учун сарфланадиган вақт сарфи ҳам қисқаради.
Иштихон туманида юқори тезликдаги Lacetti қарама-қарши йўлдаги мотоцикл билан тўқнашди. Оқибатда мотоцикл ҳайдовчиси ва 13 ёшли фарзанди воқеа жойида ҳалок бўлди, машина ҳайдовчиси вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Туғилганидан бери даволанаётган 7 ойлик қиз Ўзбекистон болалар омбудсмани кўмагида Санкт-Петербургдан шифокор ҳамроҳлигида олиб келинди. Унинг ота-онаси апрель ойида яшаш муддати тугагани сабабли уйга қайтишган. Харажатларни қоплашга ўзбек диаспораси ва тадбиркорлардан бири ёрдам берди.
2023 йилда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маиший техникаларнинг 70 фоизи ички бозорда сотилди. Президент қўшни бозорларда бутловчи қисмларни ортиқча тўловсиз етказиб бериш учун йирик узелли йиғув корхонасини йўлга қўйиш, электротехника маҳсулотларининг қўшилган қийматини ошириш бўйича топшириқ берди.
Ўнлаб болаларни бир машинага ўтқазиб ҳаракатланиш бўйича навбатдаги ҳолат Андижон туманида қайд этилди: Damas ҳайдовчиси 32 нафар болани боғчага олиб кетаётганда тўхтатилди. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 187,5 минг сўм жарима қўлланди.
Қашқадарёдаги 2 та пахта тўқимачилик кластери 3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олгани аниқланди. Хусусан, улар маҳсулотни биржага чиқармасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотган. Рақобат қўмитаси ҳолат бўйича иш қўзғатиб, маблағларни ихтиёрий равишда қайтариш бўйича кўрсатма берди.
Паралимпия ўйинларининг саккизинчи кунида Ўзбекистон делегациясининг 9 нафар аъзоси спортнинг 4 та тури бўйича иштирок этади. Тақвим.
Давлат тиббий суғуртаси тизимини 2024 йил 1 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида, 2025 йил 1 январдан Қорақалпоғистон Республикасида жорий этиш таклиф этилмоқда. Бошқа ҳудудларда эса 2026 йил якунига қадар йўлга қўйиш режалаштирилган.
Фарғона вилоятида UzAuto Motors автотрейлери ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетди. Компания 8 та Cobalt зарар кўргани, жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди.
Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўлидаги «Халқлар дўстлиги» бекатида поездда носозлик юзага келгани сабабли ҳар икки йўналишда ярим соатга яқин ҳаракат тўхтаб қолди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг