Архив

Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер дарахт экиш учун ободонлаштириш бошқармаларига берилади
29 март 2024, 11:47

Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер дарахт экиш учун ободонлаштириш бошқармаларига берилади

Тошкент вилоятидаги 34 гектар ер 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Ҳар 1 гектар учун маҳаллий бюджетдан 100 млн сўм ажратилиб, томчилатиб суғориш тизими жорий этилади. Ер тайёр қилиниб, дарахт экиш хоҳиши бор аҳолига ўзи истаган турдаги кўчатни экиши учун шароит яратилади.

Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал бокс оқшомида рақибини нокаутга учратди
29 март 2024, 11:23

Боксчи Шоҳжаҳон Эргашев профессионал бокс оқшомида рақибини нокаутга учратди

АҚШнинг Мичиган штатида ўтказилган профессионал бокс оқшомида Шоҳжаҳон Эргашев панамалик Хуан Хуертасни 1-раунддаёқ мағлуб этди. Спортчи уни IBA камари учун жангда мағлуб этган аввалги рақиби Сабриэль Матиасдан реванш жангини сўради.

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади
29 март 2024, 10:47

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари асосан ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади. Ҳарорат аста-секин кўтарилиб, якшанба куни +17 даражагача исийди, кечалари 0…+5 илиққача бўлади.

Экология соҳасидаги 30 нафар ҳоким ўринбосари ва вазирлик масъули жазоланди
29 март 2024, 10:21

Экология соҳасидаги 30 нафар ҳоким ўринбосари ва вазирлик масъули жазоланди

«Яшил макон» доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқинди билан ишлаш тизимига жавобгар 30 нафар масъул жазоланди. 4 та туман ҳокими ўринбосарлари ишдан олинди. Қолганларига ҳайфсан берилди. Барча экология бошқармалари бошлиқларига синов муддати тайинланди.

Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати ишлаб чиқилади
29 март 2024, 10:03

Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда «Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати» ишлаб чиқилади. Шунингдек, давлат таълим стандартлари ва таълим талабларининг очиқ муҳокама портали ишга туширилади.

Иқлим ўзгариши вақтни ҳисоблашга таъсир қилиши мумкин — тадқиқот
29 март 2024, 09:47

Иқлим ўзгариши вақтни ҳисоблашга таъсир қилиши мумкин — тадқиқот

Калифорния университети (АҚШ) янги тадқиқотига кўра, иқлим ўзгариши оқибатида қутб музликларининг эриши Ернинг айланиш тезлигига таъсир қилмоқда, бу эса, ўз навбатида, глобал вақт ҳисобини ўзгартириб юбориши мумкин.

Жиззахда маст ҳолдаги Nexia 2 ҳайдовчиси уриб юборган 20 ёшли йигит вафот этди
29 март 2024, 09:46

Жиззахда маст ҳолдаги Nexia 2 ҳайдовчиси уриб юборган 20 ёшли йигит вафот этди

Фориш туманида маст ҳолда бўлган Nexia 2 ҳайдовчиси йўл четидаги 20 ёшли пиёдани уриб юборди. Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан қочиб кетди, йигит шифохонада вафот этди. Марҳум Миллий гвардия ходими бўлган.

Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди
29 март 2024, 00:18

Чироқчи тумани судьяси пора билан қўлга олинди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро суди судьяси пора олганликда гумонланиб ушланди. Бош прокурор Судьялар олий кенгашига уни жавобгарликка тортишга оид тақдимнома киритди. Судьянинг ваколати тўхтатилди.

Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланди
29 март 2024, 00:04

Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги директорига ўринбосар этиб тайинланди

Февраль ойида МТРК раислигидан кетган Алишер Ходжаев Кинематография агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. «Умид қиламизки, у эришилган муваффақиятларнинг янада ошиши, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишда бор куч, билим ва тажрибасини сарфлайди», — деб ёзди маданият вазири.

Мактаб ўқувчиларининг билими якуний имтиҳонларда янгича усулда баҳоланади
28 март 2024, 23:37

Мактаб ўқувчиларининг билими якуний имтиҳонларда янгича усулда баҳоланади

Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларининг якуний имтиҳонлардаги билими ягона тест материаллари асосида баҳоланади. Имтиҳонлар давомида ўқувчилар олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига мос келадиган фанни танлашлари мумкин бўлади. Янги ўқув йилидан 14 та мактабда инглиз тилида ўқитиш йўлга қўйилади.

«Шенген Марказий Осиё мамлакатлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин» — ЕИ делегацияси раҳбари
28 март 2024, 22:41

«Шенген Марказий Осиё мамлакатлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин» — ЕИ делегацияси раҳбари

Евроиттифоқнинг Тошкентдаги делегацияси 31 мартдан бошлаб Болгария ва Руминия Шенген ҳудуди таркибига киришини билдирди. «Шенген ЕИнинг энг қимматбаҳо гавҳари бўлиб қолмоқда, у Марказий Осиё мамлакатлари учун ҳам илҳом манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин», — деди ЕИ элчиси Шарлотта Адриан.

28 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
28 март 2024, 22:04

28 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Labo учун очилган қўшимча контрактация, давлат идораларининг антикоррупция рейтинги, кучли шамол сабаб қулаган дарахтлар, 3 баравар ошириладиган Россия гази импорти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Fitch — Ўзбекистон банк секторидаги ижобий ўзгаришлар учун рисклар ҳақида
28 март 2024, 21:44

Fitch — Ўзбекистон банк секторидаги ижобий ўзгаришлар учун рисклар ҳақида

Fitch агентлиги Ўзбекистон банк секторидаги ўсишни қайд этди — урғу кўпроқ бозорга асосланган ёндашувга кўчган. Аммо ташкилот, шунингдек, чуқур тузилмавий заифликлар ва янги рисклар туфайли кейинги яхшиланишларга эришиш учун кўпроқ вақт талаб қилиниши мумкин, деб ҳисоблайди.

Президент Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ҳукумати раҳбарини қабул қилди
28 март 2024, 20:13

Президент Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони ҳукумати раҳбарини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилояти халқ ҳукумати раиси Эркин Туниязни қабул қилди. Учрашувда Ўзбекистон вилоятлари ва ШУАР ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хитой билан ўзаро савдо ҳажмининг қарийб 10 фоизи ушбу минтақа ҳиссасига тўғри келади.

Латвия ташқи ишлар вазири бюджет ҳисобидан шахсий самолётларда учгани билан боғлиқ можаро сабаб истеъфога чиқади
28 март 2024, 19:53

Латвия ташқи ишлар вазири бюджет ҳисобидан шахсий самолётларда учгани билан боғлиқ можаро сабаб истеъфога чиқади

Латвия ташқи ишлар вазири Кришьянис Кариньш бош вазир бўлган вақтида бюджет ҳисобидан шахсий самолётларда учгани билан боғлиқ можаро туфайли ўз лавозимини тарк этишини эълон қилди. У бош вазирлик пайтида 32 марта шахсий самолётларда чет эл сафарларига борган ва бу бюджетга 613 минг еврога тушган.

Россия Украинага қарши йирик ҳужумга тайёрланмоқда — Economist
28 март 2024, 19:48

Россия Украинага қарши йирик ҳужумга тайёрланмоқда — Economist

Россия армияси Украинага қарши янги йирик ҳужумни бошлаши мумкин, Киевнинг унга бардош бера олиш қобилияти эса бир йил аввалгига нисбатан «ишончсизроқ кўринмоқда», деб ёзди Economist. Украина зудлик билан кўпроқ қўшин мобилизация қилиши ва ишончли мудофаа чизиғи қуриши керак.

Рўзага оид савол-жавоблар
28 март 2024, 19:45

Рўзага оид савол-жавоблар

Саҳарликка ухлаб қолган киши рўзани қандай тутиши керак, ҳеч нарса емасдан оғиз ёпиш мумкинми, рўзадор одам ғарғара қилса бўладими, рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланса бўладими? «Газета.uz» Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг рўзага оид айрим саволларга берган жавобларини жамлади.

Тошкентнинг марказий ҳудудларида бир кунга иссиқ сув ўчирилади
28 март 2024, 17:55

Тошкентнинг марказий ҳудудларида бир кунга иссиқ сув ўчирилади

Тошкентнинг марказий ҳудудларида 29 март куни иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш муносабати билан иссиқ сув бир кунга тўхтатилади.

Таълим — шунчаки восита. Freshman Academy асосчиси Валерий Аракелян — Айви-Лига университетларига кириш ва ўқиш ҳақида
28 март 2024, 17:31

Таълим — шунчаки восита. Freshman Academy асосчиси Валерий Аракелян — Айви-Лига университетларига кириш ва ўқиш ҳақида

Валерий Аракелян асли самарқандлик. У абитуриентларни дунёнинг энг яхши университетларига грант асосида ўқишга кириш учун тайёрлашга ихтисослашган Freshman Academy онлайн мактабига асос солган. «Газета.uz» Валерий билан академия фалсафаси, талабалар ва хорижда таҳсил олиш ҳақида суҳбатлашди.

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин
28 март 2024, 17:24

Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилишга Хитойдан компания жалб этилиши мумкин

Хитойнинг CITIC Construction компанияси Тошкент-Чиноз йўлини реконструкция қилиш лойиҳасига қизиқиш билдирмоқда. Уни таъмирлаш 2022 йил бошида муҳокама қилинганди. Компания, шунингдек, Ўзбекистонда пулли йўллар қуришни режа қилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг