Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти Бош прокуратурани Марғилондаги меҳрибонлик уйи ходимларига чиқарилган «ўта юмшоқ ҳукм"ни бекор қилиш ва мамлакатдаги барча меҳрибонлик уйларини текширишга чақирди.
Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятининг 2018 йил 8 августдаги буйруғига асосан Тошкент шаҳрининг тўртта туман давлат солиқ инспекцияларига янги бошлиқ тайинланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг байроғи ва фарқлаш белгиси тасдиқланди.
Пул эвазига бировларнинг тилла буюмларини божхонадан олиб ўтмоқчи бўлган фуқаролар тўхтатиб қолинди.
Юнусобод туманида қисқа вақт ичида тезликни оширган 250 га яқин транспорт воситалари аниқланиб, ўрнатилган тартибда чора кўрилди.
Давлат солиқ қўмитаси 10 минг нафардан ортиқ ходимининг касбий маҳоратини оширади
Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ҳамкорлиги ва бўлғуси учрашувларни муҳокама қилди.
Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раислигида Вазирлик Ҳайъатининг видеоселектор тарзидаги навбатдан ташқари мажлиси бўлиб ўтди.
Қизилқиёқ маҳалласида 2017 йили юз берган 6 та автоҳалокатда 7 киши ҳалок бўлди, бу йил эса 2 та шундай бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 киши вафот этди.
Эндиликда ота-онанинг вояга етган фарзандлари, боланинг бобоси, бувиси ёки белгиланган тартибда расмийлаштирилган вакил болани боғчадан олиб кетиши мумкин.
Айни пайтда 2018 йил 1 ноябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда.
Шуҳрат Қодиров яна «Ўзбектелеком» раҳбари бўлди. Аввалги раҳбар Фарҳод Розиев эса компаниянинг тижорат директори лавозимини эгаллади.
10 августдан 10 сентябргача республика бўйлаб 1325 та мактаб ярмаркалари ташкил этилади. 26 турдаги зарурий ўқув қуроллари ва жиҳозлари сотуви ташкил этилади.
USAID 0,5 гектарли намунали олма боғини яратди ва бозорда талаб юқори бўлган «Golden Delicious», «Star Crimson», ва «Saltanat» каби маҳсулдорлиги ва қиймати юқори бўлган олма кўчатлари билан таъминлади.
Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Давлат туризм қўмитаси раиси ўринбосари в. б. этиб тайинланди.
Янгийўлдаги 13-мактаб раҳбарияти ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган. Адлия вазирлиги мактаб маъмуриятига чора кўриш тўғрисида тақдимнома киритди.
Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Тожикистон Республикаси мудофаа вазири генерал-полковник Шерали Мирзо бошчилигидаги ҳарбий делегацияни қабул қилди.
Давлат рақобат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган Равшан Ғуломов Вазирлар Маҳкамаси ахборот-таҳлил департаментига раҳбар бўлди.
Сергели туманининг Чоштепа кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида электр тармоғидаги қисқа туташув сабабли ёнғин юз берди.
Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг