Президент Ўзбекистоннинг шаҳар, а туманларида business city форматидаги ишбилармонлик марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Тест синовларининг бешинчи кунида 18 та олий таълим муассасаларининг 98 та таълим йўналишида 57 минг 728 нафар абитуриент иштирок этди.
«Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино ва видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон МТЖни бошқарадиган аргентиналик мутахассис Эктор Купер Тошкентга етиб келди.
Ички ишлар вазирлиги Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Акрамов ўз хизмат хонасида қотиллик аломатлари билан топилди.
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги «Шоббоз» ҳафталик деҳқон бозорида ўғриликда гумонланган шахсни қўлидан осиб қўйган яна 3 киши аниқланди.
Уч болани ўлдириб, ҳовлисига кўмган Зоҳид Обабоев уйланиш ҳақидаги ҳазили учун қўшниларидан қасд олишни мақсад қилган.
Кузда Ўзбекистон президентининг Ҳиндистонга давлат ташрифига тайёргарлик масаласи икки давлат ТИВ раҳбарлари томонидан муҳокама қилинди.
Ростов вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Тошкентга олиб келинди.
Шавкат Мирзиёев 4 август куни Красноярскда вертолёт қулагани муносабати билан Владимир Путинга ҳамдардлик билдирди.
Бувисига қурт-қумурсқаларни заҳарлаш учун мўлжалланган доридан чой дамлаб бериб, сўнгра бўғиб ўлдирган аёл қамоққа олинди.
Жорий йилнинг февраль ойида инкасатор машинаси ва автобус тўқнашуви натижасида автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлганди. Инкассатор ҳайдовчиси 2,6 йилга қамалди.
Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошланади.
«Домодедово-Самарқанд» йўналишида учиб келган Ўзбекистон фуқароси олиб кириш, сотиш, фойдаланиш ва тиббий амалиётга қўллашга рухсат этилмайдиган ускунани олиб кирмоқчи бўлди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Санжар Раҳмонов америкалик Маркус Тэйлорга ютқазиб қўйди.
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида «DAF» русумли юк автомашина ҳайдовчиси она ва болани уриб юбориши натижасида улар вафот этди.
Наманган шаҳридаги Ислом Каримов ва Ғирвонсой кўчалари кесишмасида Ўзбекистон Республикасининг 35 метрли давлат байроғи ўрнатилди.
8 йил давомида 3 нафар қўшнисининг турли ёшдаги вояга етмаган фарзандларини ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига маҳкум этилди.
Актам Хаитов Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланди.
Тошкент ҳокимияти ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши давлат буюртмалари ва бизнес лойиҳалар шаффофлигини таъминлашда кўмак кўрсатади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг