Kun.uz Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан суҳбатни тўлиқроқ қисмини эълон қилди. Биринчи аудиоёзувнинг турли парчаларнинг бирлаштирилгани экани маълум бўлди. Шаҳар ҳокими таҳдидлар ҳақида гапирган, бироқ бундай қилмаслигини таъкидлаган.
Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган иккита омборхона ёнғин содир бўлди. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Санкт-Петербургда экстремистик мақсадларда Ўзбекистон фуқаросини калтаклашда гумон қилинаётган уч ўсмир қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда актриса Гавҳар Шарипова вафот этди.
Ҳукумат қарори билан транспорт воситаси эгасининг суғурта полисида кўрсатилган яқин қариндошлари транспорт воситасини нотариал тасдиқланган ишончномасиз бошқаришига рухсат берилди.
61 нафар фуқаронинг 1,2 млрд. сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган «A.U.G.» МЧЖ таъсисчиси ва раҳбариганисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Хитойнинг «HengBang Textile» компанияси Наманганда ип-калава ишлаб чиқариш бўйича 30 миллион доллар бўлган корхона қурмоқчи.
Шароф Рашидов тумани ХТБга қарашли 21-мактабида ўқувчилар калтаклангани юзасидан ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги барча қўмиталарнинг навбатдаги йиғилишида Вазирлар Маҳкамасининг давлат бюджетининг 2019 йил бўйича 9 ойлик ижроси тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди.
Самарқанд шаҳрида қувурни таъмирлаётган икки нафар ёлланма ишчи тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Самарқанд «Сувоқова» ДУК ушбу масалага муносабат билдирди.
Фарғонада ЙҲХБ Йўл-патруль хизмати ходимининг хизмат фаолиятига аралашиб, қонуний талабларига бўйсунмай, уни урмоқчи бўлган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Президент фармони билан миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси ҳамда уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Вадим Абрамов ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги Ўзбекистон — Фаластин учрашувидан олдинги матбуот анжуманида қатнашди. У Одил Аҳмедовга қаратилган танқидлар, футболчиларнинг ҳолати ҳақидаги саволларга жавоб берди.
Ички ишлар вазирининг буйруғига асосан полковник Бахтиёр Бердиалиев ва подполковник Ойбек Қулбеков янги лавозимга тайинланди.
«Фориш» полигонида ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ҳарбийлар тоғ тайёргарлиги бўйича амалий ва тактик машғулотлар ўтказди.
«Ўзатом» агентлиги бош директорига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди.
2020 йил январдан ер участкаларини олиб қўйишнинг янги тартиблари кучга киради. Келишилган товон пули тўланмасдан туриб кўчмас мулкни бузишга рухсат берилмайди.
Таълим, спорт ва диний муассасаларга 200 метргача масофада алкогол ва тамаки маҳсулотларни сотишга рухсат берилди.
ИИВ тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқига эга транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бергани учун жарималар миқдорини икки баробар оширишни таклиф қилмоқда.
АОКА пойтахт ҳокими ва Kun.uz можароси ўз ечимини топгани юзасидан баёнот берар экан, ОАВнинг босқичма-босқич «тўртинчи ҳокимият»га айланаётгани таъкидлади ва ушбу масалага тўлақонли ҳуқуқий баҳо берилишига умид билрди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг