Бош вазир Абдулла Арипов миллион миллий дастурчиларни тайёрлаш бўйича One Million Uzbek Coders лойиҳасига старт берди. Бепул онлайн курслар тўртта IT-мухатассисликни қамраб олади.
Ўзбекистоннинг учта вилоятида бир кун ичида беш киши ис газидан заҳарланиб вафот этди, бир бола шифохонага ётқизилди.
Президент «Бизнес юритиш» рейтингидаги мамлакат ўрнини яхшилаш бўйича навбатдаги «Йўл харитаси»ни тасдиқлади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш тақиқланди.
Тошкент вилоятида VI-VII асрларга оид Турк хоқонлиги даври кўчманчиларининг қабристони топилди.
«Тиббиёт қурилиш» ДУК мансабдор шахслари тиббиёт муассасаларини таъмирлашга ажратилган 2,3 млрд сўмни қариндошларига қарашли корхоналарга ўтказиб, талон-тарож қилгани аниқланди.
Қашқадарё вилоятида қўлбола усулда тайёрланган помидор консервасидан заҳарланган етти кишилик оиланинг икки аъзоси — она ва 13 ёшли ўғил вафот этди.
Тошкент вилоятидаги манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум бошқа маҳкумни колониядан чиқариб юбориш билан алдаб, 2 минг доллар пулини қўлга киритди.
Юк машинаси ҳайдовчиси актриса Гавҳар Шариповага шилқимлик қилган. У ҳаракат вақтида ўзини машина салонидан ташлаб юборган.
Самарқанд вилоятидаги автотураргоҳда йирик ёнғин содир бўлди, 5 та суюлтирилган газ ташувчи автоцистерна, 1 та экскаватор ва 1 та самосвал юк автомобили ёнди. Бир киши жароҳатланди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Технологик паркка ташриф буюриб, лойиҳанинг янги босқичи қурилишига тамал тоши қўйди.
Мудофаа вазирлиги Тошкентдаги Ғалаба боғи концепциясини тақдим этди. Боғ Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 75 йиллиги арафасида очилади.
Йил бошидан буён президент жами 5441 кишини Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги 25 та фармонни имзолади.
Жиззах вилояти Зомин туман ИИБ биноларидан бирида қурилиш ишларини амалга ошираётган етти нафар ишчи ис газидан заҳарланиб вафот этди.
2020 йилдан Марказий банк инфляцион таргетлашга ўтади. 2023 йилгача инфляция бўйича доимий таргет 5 фоиз даражасида этиб белгиланди.
Булунғур туман ИИБда жиноят ҳақида хабар берган ва тезкор тадбирда иштирок этган эркакнинг юраги хуруж қилди. У шифохонада вафот этди.
Евроиттифоқ делегацияси ўз баёнотида хизмат вазифасини бажараётган журналистлар хавфсизлиги таъминланиши зарур эканини таъкидлади.
Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Синов тариқасида тўртта вазирликда вазир ўринбосари лавозимлари танлов асосида тайинлаш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Тошкентда жами 10,5 млн сўмлик катта миқдордаги пиротехника воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Автотранспорт воситалари ва улардаги фуқароларни Давлат чегарасидан ўтказишнинг чегараланган муддатлари белгиланди. Энди чегарадан ўтиш вақти 30 дақиқадан ошмаслиги керак.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2022 саралаш босқичи ўйинида Фаластин жамоасини мағлубиятга учратди. Ҳужумчи Элдор Шомуродов дубль қайд этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг