Шавкат Мирзиёев Нурафшонда халқ вакиллари билан суҳбатда Қирғизистон билан чегара борасидаги келишувларга тўхталиб ўтди ва илгари чегара ҳудудларда миналар бўлганини айтди. «Одамлар қариндошларининг на тўйига бора оларди, на азасига. Шахсан ўзим назорат қилиб миналарни олдирдим», — деди президент
Марказий банк 22 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 980,01 сўм этиб белгилади. Ўзгаришдан сўнг тижорат банклари ҳам ўз таклифларини янгилади.
Жиззах вилоятида ўрмон нозири 14 дона терак ва қайрағоч дарахтлари ноқонуний кесилгани ҳолати юзасидан жарима қўлламаслик эвазига 3 млн сўм пора талаб қилганликда гумонланяпти. Унга нисбатан жиноят иши очилди.
Тошкент, Самарқанд ва Жиззахда электр энергияси учун кўп миқдорли қарздорликни ўчириб беришни ваъда қилган ҳудудий электр таъминоти корхоналари ходимлари қўлга олинди. Уларга нисбатан жиноий иш очилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ўз вазифасига виждонан ёндошмаган ва имомлик мақомига муносиб бўлмаган 4 нафар туман бош имоми ишдан олди. Шунингдек, 1 нафарига «ҳайфсан» интизомий жазоси берилди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ватандошларга Ўзбекистон фуқароси бўлган шахслар бошқа давлат фуқароси сифатида эътироф этилмаслигини эслатди. Уларнинг хорижий давлатлар ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмагани учун фуқарога 63 та маъмурий жарима расмийлаштирилган. МИБ унинг Cobalt машинасини хатлаб олгач, фуқаро 50 млн сўмни тўлашга мажбур бўлди.
Жиззах вилоятида салонида 5 нафар шахс бўлган Cobalt трактор тиркамасига урилди. Ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи жароҳат олган, бир нафар йўловчи вафот этган.
Қўқон шаҳридаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди. Уни бартараф этиш учун 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинди. Жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ, тахминан 300 кв.м майдоннинг том қисми зарарланган.
22 сентябрь соат 07:00 дан Тошкентдаги Махтумқули кўчаси Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасидан «Янги Ўзбекистон» боғигача (11,5 км) «Велосипед куни» акцияси муносабати билан ёпилади.
Россиядаги ўзбекистонликларнинг намойишларда қатнашмасликка чақирилаётгани, Алишер Усмоновнинг Германиядаги виллаларида ўтказилган тинтув, Янгиҳаёт туманида янги шаҳарча, ЕИ ва Жанубий Кореядан поезд харид қиладиган Ўзбекистон, пора олган икки адвокат ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
ФАО раҳбари Цуй Дуню Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ШҲТ саммитида илгари сурилган 2023 йилда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро анжуман ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.
Ўзбекистон Бош прокуратураси хориждаги ватандошларни чет эл давлатлар қуролли кучлари сафига қўшилмаслик ва жанговар ҳаракатларда қатнашмасликка чақириб, бунинг учун жиноий жавобгарликдан огоҳлантирди. Аввалроқ Россияда Қуролли Кучларда хизмат қилган хорижликларга фуқаролик бериш осонлаштирилганди.
Тошкентда ётоқхона муаммосига дуч келган талабалар учун Tashkent Index савдо мажмуасида 10 минг ўринли ётоқхона ташкил этилиши айтилганди. Ҳозирда талабалар ётоқхоналарга кўчишни бошлаган ва бу ерда ҳаёт қайнамоқда. «Газета.uz» мухбирлари Миролим Исажонов ва Мадина Аъзам репортаж тайёрлади.
Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 20 ноябрь куни бўлиб ўтади. «Бу сайловлар бутун сиёсий тизимни тубдан «қайта юклаш»га олиб келадиган сайлов циклини бошлаб беради», — деди президент Қасим-Жомарт Токаев.
Германияда россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга алоқадорлиги айтилаётган 24 та объектда тинтувлар ўтказилди, деб ёзади ОАВ. Миллиардер Европа Иттифоқи санкцияларини бузганликда гумонланмоқда.
Наманганда аҳоли хонадонларига тақаб метан «заправка» қурилмоқда. Қурилиш зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан бошланган. Kun.uz нашрининг маълум қилишича, қурилиш тепасида Намангандаги кўплаб АГТКСлар эгаси, вилоят ҳокимининг қудаси турган бўлиши мумкин. Мақола муаллифи троллар ҳужумига учради.
Forbes Russia томонидан эълон қилинган Ўзбекистондаги энг ишончли 10 та банк рейтингида NBU, Ипотека банк, Саноат қурилиш банк пешқадам бўлишди.
«Ўзбекистон темир йўллари» 34 та электропоезд, 6 та дизел поезди ва 100 дан ортиқ янги йўловчи вагонларни харид қилишни режалаштирмоқда. Ташкилот бу борада Alstom, Siemens, Ssoda ва Hyundai каби компаниялар билан музокаралар олиб борди.
Шавкат Мирзиёев 21 сентябрь куни кимё саноатида эришилган асосий кўрсаткичлар ва режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти билан танишди. Унда Кимё заводларида илғор тажриба ва замонавий технологияларни жорий этиш, улардаги давлат улушини хусусийлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг