Хитой Гран-присининг баландликка сакраш баҳсида Надия Дусанова олтин медални, Руслан Қурбонов уч хатлаб сакрашда бронза медални қўлга киритди.
Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарининг ҳудудий бўлинмаларига мудир вазифасини бажарувчилар тайинланди.
Тошкентда конвертация қилиб беришни ваъда қилиб, 1 миллиард 80 миллион сўм олган ва пулларни ўзлаштириб юборган шахс ушланди.
«Москва энергетика институти» миллий тадқиқот университетининг Тошкентдаги филиали 2019/2020 ўқув йилидан илк талабаларни қабул қилади.
Қашқадарё вилоятида ўқувчиларни йўл ва ариқларни тозалашга мажбурлаган мактаб директори жаримага тортилди.
Кўришда нуқсони бўлган болаларга мусиқа билан шуғулланишга нималар тўсқинлик қилмоқда? Ота-оналар фарзандларининг мусиқа санъати билан шуғулланишига тўсиқ бўлаётган молиявий қийинчиликлар тўғрисида сўзлаб берди. Дилмурод Юсупов колонкаси.
«Озодлик» мухбири Умид Бобоматов Тошкентга учиб келиши билан Ўзбекистондан чиқариб юборилди.
Тошкентда 7 июнга ўтар кечаси Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми дренаж қувурларини янгилаш учун вақтинча ёпилади.
Тошкентда «Оқтепа лаваш» шохобчаларида товуқли сендвич истеъмол қилган 15 киши овқатдан заҳарланиш аломатлари билан шифохонага ётқизилди. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир.
Ўзбекистон ТИВ «Би-Би-Си» мухбири Авазбек Тоҳировни аккредитациядан ўтказди. Британия телерадиокомпаниясининг Тошкентдаги бюроси 2005 йилда ёпилган эди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида 12 ёшли ўсмир кўп қаватли уй ҳовлиси машина уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди. Автомобилни бошқарган аёл тўхташ ва тезлик тепкиларини адаштириб юборганини маълум қилди.
Кундузи чироқларни ёқиб ҳаракатланиш шартлиги тўғрисидаги талаб фақатгина автоматик ёниб турувчи кундузги чироқлари бор машиналарга нисбатан татбиқ этилади.
«Ўзбектелеком» мамлакатда кенг полосали интернетдан фойдаланишни кенгайтириш учун ЕТТБдан 100 млн доллар миқдорида қарз олишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ватандошларни Рамазон ҳайити байрами билан табриклади.
ЎзФА Геномика ва биоинформатика маркази докторантларига президент совғаси — 1 хонали уйлар топширилди.
Ғуломжон Ибрагимов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Рустам Холматов зиммасига ҳудуд раҳбари вазифасини бажариш юклатилди.
Тошкент вилоятида учта халқаро даражадаги курорт қурилиши учун 500 млн доллардан зиёд маблағ жалб этилади. Етти шаҳардан иборат «Олтин ҳалқа» барпо этилади.
Тошкент аэропортининг учиб келиш залига шаҳар дренаж тизими сабабли сув сизиб киргани маълум қилинди.
Португалияда Ўзбекистон фуқароси пичоқдан олган жароҳат натижасида вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Рамазон ҳайитининг биринчи куни (5 июнь) Тошкентдаги жамоат транспорти 4:00 дан иш бошлайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг