1, 2 ва 4 сентябрь кунлари Тошкентда автобуслар якшанбалик, 3 сентябрь куни эса шанбалик жадвал асосида ҳаракатланади.
Ўзбекистон Покистон ва Афғонистон ўзаро асосда жорий этаётган юк машиналари ҳайдовчилари учун махсус визалар дастурига қўшилиши мумкин. У билан юк ташувчилар 6 ой давомида чегараларни бемалол кесиб ўтишлари мумкин бўлади.
Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар ёпилган 21-меҳрибонлик уйи ҳудуди савдо объектлари қурилиши учун берилишидан хавотир билдиришди. Миллий гвардия меҳрибонлик уйи ХТВ балансида қолиши, унинг ўрнида янги болалар муассасаси пайдо бўлиши ва мақоми вазирлик томонидан белгиланишига ишонтирди.
Ўзбекистон ТИВ Сурхондарё вилоятидаги Пайғамбар оролида Афғонистон фуқаролари билан содир бўлган ҳодисада ҳар икки томондан ҳам қоидабузарликлар содир бўлганини маълум қилди. Шунингдек, ҳодисада икки киши ҳалок бўлгани, олти киши жароҳатлангани айтилди.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити учун қурилган «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази очилмоқда. Президент тантанали маросимда иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.
Ҳукумат қарорига кўра, аҳоли яшаш жойларидаги қаровсиз дарахтларни парваришлашга темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз фуқаролар ҳақ эвазига жалб қилинади. Қолаверса, 100 ёшдан ошган дарахтлар табиат ёдгорлиги сифатида ҳимояга олинади ва атрофи 1,2 метрлик панжара билан ўраб қўйилади.
HSL компанияси Ўзбекистон ва бошқа давлатлар ўртасида автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида юк ташишни амалга оширади.
Сурхондарёнинг Сариосиё туманида фуқаро фермер хўжалигига қарашли ер майдонидан 22 сотих қисмини 17,6 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Экоқўмита ҳузурида ҳаво ифлосланишини камайтириш, оқова сувларни тозалаш ва маиший чиқиндиларни қайта ишлаш, шунингдек, атроф-муҳитнинг бугунги ҳолатини ўрганишнинг янги усулларини ишлаб чиқадиган илмий-тадқиқот институти ташкил этилади.
Ҳукумат қарори билан муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби белгиланди. Унга кўра, ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда объектларнинг электрон назорат нусхаларини базага киритиш вазифалари «Интеллектуал мулк маркази»га юклатилди.
Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган аралаш жанг санъатлари бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалига сазовор бўлди.
Uzbekistan Airways 12−20 сентябрь кунлари Тошкент, қолаверса, Россия, Қозоғистон ва Туркиядан Самарқандга амалга оширилиши режалаштирилган бир нечта рейсларни бекор қилди. Авиакомпания буни Самарқанд халқаро аэропортидаги техник сабаблар билан изоҳлади.
Сирдарёнинг Оқолтин туманида газ баллони портлаган Isuzu автобуси бўйича «Ўзавтосаноат» ва бошқа масъул ходимлар текширув ўтказди. Унга кўра, газ баллонлар автобус конструкциясига ўзгартириш киритилган ҳолда ўрнатилганлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда, ISH.UZ ходимларни қидириш ва танлаш вақтини қисқартиради, шунингдек, компаниянинг кадрлар бўлими самарадорлигини оширади.
Президент томонидан 2022−2023 йилларда АКТ соҳасини ривожлантиришга доир қарор имзоланди. Унга мувофиқ, 2023 йилдан бошлаб соҳадаги стартаплар ривожи учун мукофот жамғармаси 1 млн доллар бўлган президент соврини учун танлов ўтказилади.
Ўзбекистонда болалар уйи биттага камайди. Турли можаролар билан ишлаб келган Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи фаолияти тўхтатилди. Унинг тарбияланувчилари эса 22-сонли муассасага ўтказилди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, дарахтларни ноқонуний кесганлик учун дарахт ва буталарни компенсация тарзида экиш жарималардан озод этмаслиги белгиланди. Қолаверса, йил охиригача қаровсиз қолган дарахтлар хатловдан ўтказилиб, яқин ҳудуддаги мулкдорларга бириктирилиши кўзда тутилмоқда.
Сенатор Бахтиёр Сайфуллаевнинг фикрича, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига қарийб 15 йил бўлди, унда 10 дан ортиқ ҳаволаки норма мавжуд. Қолаверса, унда болани тарбиялаш бўйича мажбуриятлар ҳам назарда тутилмаган. Шу боис, қонунни қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда.
Магистратурага кириш учун топширилган 10 мингдан зиёд аризалар кўриб чиқилиб, 5219 таси қабул қилинди, деб хабар берди Олий таълим вазирлиги. Улар орасида хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 тани ташкил этади.
Ёш мухбирлар Invento The Uzbek International School ҳақида видеолавҳа тайёрлашди ва вақтларини қаерда ўтказишлар ҳақида сўзлаб беришди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг