Фижида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Адҳамжон Эргашев учта олтин медални қўлга киритди.
Инвесторларга янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун субсидия ажратиш давлат бюджетидан маблағ ажратиш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.
Президент Оҳангарон туманидаги маиший чиқиндилар полигони тўлиб қолганини маълум қилди. Ушбу полигонни ёпиш ва янгисини қуриш керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Эндиликда АҚШ визасига ариза топширувчилар ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳаволарини кўрсатишлари лозим.
ХДПнинг собиқ раиси Хотамжон Кетмонов Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ҳукумат 1 июндан газ ва электр энергияси тарифларини ошириш тўғрисидаги қарорни бекор қилди.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги иқтисодий ҳолатни танқид остига олиб, одамлар қуруқ сўзларга ишонмаслигини маълум қилди. Қуйичирчиқ туман ҳокими вазифасидан озод қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликлар «аҳволимиз хароб бўлгани», шароит бўлмагани учун Сурияга кетишга мажбур бўлганини таъкидлади.
Тошкент вилоятида Ўзбекистон ва Жанубий Корея мактабгача таълим тизими тажрибаларини ўзида мужассам этган инновацион болалар боғчаси очилди.
Қашқадарёнинг Чироқчи туманида аҳоли хонадонларига кириб, томорқаларни пайхон қилган ва одамлар ҳаётига хавф туғдирган қўнғир айиқ отиб ташланди.
Тошкентда кундуз куни яқинни ёритувчи чироқларни ёқиб юришга мажбур эмаслигини маълум қилган ППХ ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
«Ливерпул» футболчилари Европа Чемпионлар лигаси финалида «Тоттенхэм» устидан ғалабага эришди. Жамоа 2005 йилдан буён илк бор мусобақа бош совринини қўлга киритди.
Ўзбекистон фуқароларини Кореяга ишга юбориш бўйича янги тизим тақдимоти ўтказилди. Эндиликда барча тадбиркорлик субъектлари EPS-TOPIC имтиҳонига кириш учун корейс тилини билиш бўйича саралаш тестларни ўтказиш ҳуқуқига эга.
Болалар учун интерактив-кўнгилочар портал тест режимида ишга туширилди. Ўйинлар, мантиқий топишмоқлар ва тестлар болаларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга ёрдам беради.
N‘Medov компаниясининг Coca-Cola рекламасига айнан ўхшаш бўлган видеоролиги телевидение тармоқлари ва ижтимоий тармоқлардан олинди.
Шавкат Мирзиёев 1 июнь куни Ангренга ташриф буюриб, бу ерда янги қурилган темир йўл вокзали билан танишди.
Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга илк бор ташриф буюрган Европа Кенгаши раҳбари Дональд Тускни қабул қилди.
Самарқандда Тошкент давлат иқтисодиёт университети филиали ташкил этилди.
Хотамжон Кетмонов Ўзбекистон ХДП раиси лавозимини тарк этди. Партияга собиқ халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов раҳбар бўлди.
Самарқанд вилоятида эркак киши никоҳ ўқилганидан 12 кундан сўнг маст ҳолатда турмуш ўртоғини аёвсиз калтаклади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг