Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини ва ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди ҳамда Тайван билан боғлиқ вазиятда кескинликнинг тезроқ бартараф этилишига умид қилмоқда, деб баёнот берди ТИВ.
Олмаотада паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб қилиш мақсадида ушлаб турилган 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Президент суриштирув ҳамда тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизимини яратишни топширди. Бош прокуратура академияси раҳбарининг сўзларига кўра, юқори малакали терговчилар корпусини шакллантириш вазифаси қўйилган.
ОТМларга кириш учун тест синовлари 8 августдан бошланади ҳамда стадион ва хиёбонларда ўтказилади. Имтиҳонлар икки сменада 20 августга қадар бўлиб ўтади. «Абитуриент рухсатномаси» эса 4 августдан берилади.
Шахмат олимпиадасининг олтинчи турида Ўзбекистон эркаклар жамоаси Ҳиндистон билан дуранг ўйнаб, турнир жадвалида тўртинчи ўринга пастлади. Аёллар жамоаси эса Шотландияни мағлуб этиб, 37-ўринга кўтарилди.
Қашқадарёлик қиз Тошкентда профилактика инспектори томонидан зўрлангани ва ундан ҳомиладор бўлиб қолганини маълум қилди. ИИО ходими уларнинг мулоқоти ўзаро келишув асосида бўлганини таъкидлаб, терговга далил сифатида видео тақдим этди. У қизнинг ҳомиладор бўлишига алоқаси йўқлигини ҳам айтган.
Россиядаги нархларнинг ошиши Ўзбекистон макроиқтисодий барқарорлигига Туркиядаги инфляциядан кўра кўпроқ хавф туғдиради, дейди ПМТИ экспертлари. Россия товарлари ва хизматлари нархлари ошишининг Ўзбекистонда нархлар ошишига таъсири 7,7 баравар — 6 фоизгача ошиши мумкин
Мустақиллик байрами арафасида 4 кун дам, 4 август куни чақириладиган Сенатнинг ялпи мажлиси, муддатидан аввал озодликка чиққан 14 ёшли қизни зўрлашга мажбурлаган уч эркак, боғчаларда 2 нафар 5 ёшли бола вафот этгани, чет тилидан 56 та сохта сертификат ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Россия Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилаётган Халқаро армия ўйинларига жорий йил 13−27 август кунлари дунёнинг 12 давлати мезбонлик қилади. Ўзбекистон Жиззах, Самарқанд, Чирчиқ ва Шарқий ҳарбий округи ўқув-машғулот майдонларида бешта йўналиш бўйича мусобақаларни ўтказади.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Хитой ҳукуматининг огоҳлантиришларига қарамай, Тайванга келди. Хитой ТИВ норози бўлиб: «АҚШ хавфли йўлдан узоққа бормаслиги керак», дея маълум қилди. ХХР армияси орол атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштирмоқда.
Сенатнинг 29-ялпи мажлиси пайшанба куни чақирилади. Унда Уй-жой кодексини тасдиқлаш, Оила кодексига ўзгартишлар киритиш, Давлат қарзи тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Ҳукумат ва ИИВнинг ахбороти эшитилади, Антикоррупция агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимининг маърузаси кўриб чиқилади.
Наманганнинг Чуст туманидаги боғчага келган 5 ёшли тарбияланувчи уйқудан тураётган вақтида тилини чайнаб юборганлиги туфайли вафот этди. Хоразмнинг Хонқа туманидаги боғчада эса 5 ёшли болакай тушликдан сўнг, мазаси қочиб, вафот этди. Мазкур ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 17,54 сўмга арзонлаб, 10 942,58 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари, шунингдек, фунт стерлинг, юань, иена ва тенге пул бирликлари ҳам пасайди.
Фуқаро «Давр банк» тизимига ноқонуний уланиб, 15 млрд сўмни дўстининг карталарига ўтказган, сўнгра пул жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимлангани айтилмоқда. 11 нафар шахс гумонланувчи сифатида жалб этилган, икки нафари қидирувда.
Давлат Солиқ қўмитаси шу йилнинг биринчи ярмида 5,4 млн кишига жами 82,5 трлн сўм иш ҳақи ҳисобланганини маълум қилди. Ўртача ойлик маош миқдори — 2,8 млн сўмни ташкил этмоқда. Энг кўп иш ҳақи Тошкент ва Навоийда, энг ками эса Фарғона ва Сирдарёда тўлаб берилган.
Тошкентдаги мактабда 14 ёшли қизни жинсий алоқага мажбурлаган уч эркак шартли равишда озод қилинди. 4 йилга қамалган собиқ жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳукмдан 12 ой, унинг икки таниши эса — ярим йил ўтгач озодликка чиқди. Қизнинг онаси эса бир йилдан кўпроқ вақтдан бери адолатга эришишга уринаяпти.
Жорий йилнинг ўтган даври ичида чет эл валютасининг ноқонуний муомалага киритилиши бўйича 245 та ҳолат аниқланиб, уларнинг олди олинди. Натижада 433,2 минг доллар, 1,1 млн рубль, 702,2 минг тенге ва 1,2 млрд сўм маблағлар мусодара қилинди.
Андижонда қизча 5 нафар қариндоши, жумладан, ота-онаси қамаб қўйилганини айтиб, президентга видеомурожаат йўллади. ИИВ қизчанинг қариндошлари туман ҳокими ўринбосари ва банк раҳбарини ҳақоратлаб, куч ишлатгани, 738 млн сўм кредитни тўламагани, қизча эса қариндошлари қарамоғида эканини маълум қилди.
CSI компаниясининг self service маҳсулотлари менеджери Игорь Чечулин қандай қилиб ўзига ўзи хизмат кўрсатиш кассаларини йўлга қўйишда хато қилмаслик ва сарфланган маблағлардан максимал фойда олиш ҳақида сўзлаб берди.
Бош прокуратура Чилонзор туманидаги мактабда ягона форма харид қилиш учун прокуратура ходимлари тилхат ёздириб олгани ҳақидаги хабарни рад этди. Ўрганиш натижасида бу мактаб директорининг шахсий ташаббуси эканлиги, бироқ жараёнга ёлғондан прокуратура аралаштирилгани аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг