Ўзбекистонлик спортчилар таэквондо WTF бўйича «Turkish Open» турнирида 10 та, «President's Cup European region» турнирида эса 2 та медаль соҳиби бўлди.
Янгиқўрғон туманида М.А бошқарувида бўлган «Кобальт» юкхонаси ва салонида ҳужжатлари бўлмаган 16 дона чангютгич борлиги аниқланди.
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
1 апрелдан ЯИДХП орқали ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришга ариза топшириш мумкин бўлади.
Тошкентнинг 3D форматдаги бош режасини ишлаб чиқиш учун вертолётлар ёрдамида шаҳар тўлиқ тасвирга туширилади.
Одамлар яшаб турган уйни бузиш мумкин эмас, деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анҳор бўйидаги 78-уйнинг бузилаётганига изоҳ берар экан.
Инҳа университетида «Inha» глобал таълим марказининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Марказида Мирзо Улуғбек сурати тасвирланган ва кўриш қобилияти суст бўлган инсонлар учун бўртма белгиси мавжуд бўлган 100 минг сўмлик банкнот шу ойда муомалага чиқарилади.
Ўзбекистонлик Заррух Адашев Bellator 215 турнири доирасида октагонга чиқди ва колумбиялик Рон Леонни мағлуб этди.
Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Самарқандда ўтказилган тадбир давомида фуқаролардан бири 30 минг туркман манатини 60 000 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
2019−2020 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди.
Ўзбекистонда Акфа хусусий университети ташкил этилмоқда. ОТМда таълим инглиз тилида олиб борилади.
Ҳукумат қарори билан Бахтиёр Абдуллаев Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори этиб тайинланди.
Профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев АҚШнинг Канзас штатида фаолиятидаги 16-жангда америкалик Майкл Фоксни очколар ҳисобига мағлуб этди.
Қўқон шаҳридаги кўнгилочар жойлардан биридаги караоке хонасига кириб, ёстиқ остига пичоқ қўйиб хонадан чиқиб кетган Миллий гвардия ходимига чора кўрилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.
Ўзбекистон ИИВ академияси ва Гужарат криминалистика университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
АҚШ компанияси Ўзбекистонда сув сарфини назорат қилувчи инновацион суғориш тизимларини жорий этади.
Тошкентда 6-туғруқхона яқинида турган автомобиль ичида газ тўлдирилган шарларнинг портлаши натижасида уч киши куйиш жароҳатларини олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг