Қозоғистон ТИВ қўшни қардош Ўзбекистондаги воқеаларни ташвиш билан қабул қилгани ва мамлакат раҳбариятининг Қорақалпоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Якшанба куни Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрида видеоселектор ўтказди ва барча туманлар билан мулоқот қилди. Йиғилишда Қорақалпоғистон коменданти Рустам Жўраев вазият тўлиқ назоратга олинганини таъкидлади. «Вазият барқарорлашган, ҳаёт ўз маромига қайтмоқда», — дейилади хабарда.
3 июль куни «Нукус — Бейнеу — Нукус» йўналишидаги 647/648-сонли ҳалқаро йўловчи поездининг ҳаракати техник сабабларга кўра бир рейсга бекор қилинди, деб маълум қилди «Ўзтемирлйўлйўловчи».
Ўзбекистон президенти Қорақалпоғистон мақоми бўйича Конституцияга ўзгартишлар киритилмаслигини маълум қилгач, интернет деярли ишламаётган ҳудуд аҳолиси бу ҳақда SMS орқали хабардор қилинди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси депутатларининг ўзлари Конституцияда республиканинг мақомини ўзгартиш таклифини киритгани ва тасдиқлагани ҳамда аҳолининг норозилиги ҳақида хабар бермаганини танқид қилди. «Қорақалпоқ халқи норози бўлса, бирорта модда ҳеч қачон ўзгармайди», — деди у.
Ўзбекистон президенти бир кун аввал борган Нукусга яна учиб кетди. Қорақалпоғистонда тундан бери фавқулодда ҳолат жорий этилган.
Президент фармони билан Қорақалпоғистонда 3 июль куни соат 00:01 дан 2 август куни соат 00:00 га қадар бўлган даврда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
«Қорақалпоғистоннинг ўзига хос этник, маданий хусусиятлари, миллий урф-одат ва қадриятлари, алоҳида ҳуқуқий мақомини эътиборга олиб, лойиҳадаги Қорақалпоғистоннинг ҳуқуқий мақомига оид нормаларни ўзгартиришсиз қолдириш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Шавкат Мирзиёев Нукусда.
Украинада уруш ҳаракатлари бошлангач, ЕИ ва АҚШ Алишер Усмоновга нисбатан санкциялар эълон қилди. Forbes миллиардернинг асосий эътиборини Ўзбекистонга қаратаётганлиги ва мамлакатга киритаётган сармоялар ҳиссасини икки карра оширгани ҳақида ёзмоқда.
Шавкат Мирзиёев Нукусда бўлиб ўтган йиғилишда Қорақалпоғистон аҳолисининг норозилигига сабаб бўлган Ўзбекистон Конституциясининг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддаларининг амалдаги таҳрирлари ўзгаришсиз қолдирилиши кераклигини айтди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бир кун аввал оммавий намойишлар бўлиб ўтган Нукусга учиб кетди.
Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарадаги «Тажен» — «Даут-ата» (Қорақалпоғистон) назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилганини эълон қилди. Темир йўл қатновини тўхтатиш ҳам режалаштирилмоқда.
Конституциявий комиссия Қорақалпоғистондаги вазиятни диққат билан кузатиб, интернетда билдирилаётган фикрларни таҳлил қилиб бораётгани маълум қилинди. Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар Ўзбекистон халқининг, жумладан, қорақалпоқларнинг ҳам орзу-интилишлари ифодаси бўлиши таъкидланди.
Президент қарори билан маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар ижтимоий хизмат ва ёрдамга муҳтож оилаларни аниқланиб, уларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг индивидуал режаларини ишлаб чиқади. Шунингдек, ижтимоий хизматлар кўрсатилишини назорат қилади. Синов лойиҳаси август ойида Сурхондарёда бошланади.
Мустақил Ўзбекистоннинг давлат герби 30 йил аввал қабул қилинган. Ушбу муҳим сана муносабати билан, давлат рамзининг муаллифи Анвар Мамажонов «Газета.uz»га гербнинг яратилиш жараёни, унинг якуний вариантини танлашда президент Ислом Каримовнинг ўрни ва ўз рассомчилик йўли ҳақида гапириб берди.
Қорақалпоғистон расмийлари баёнотида айтилишича, 1 июль куни бир гуруҳ жиноятчи шахслар давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниб, ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этган. Шунингдек, баёнотда носоғлом ташқи кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига уринишларидан хавотир билдирилган.
Zira.uz байрамларга олдиндан тайёргарлик кўришни тавсия қилади ва Қурбон ҳайити байрами учун мазали ҳамда ғайриоддий чиройли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
ИИВ 1 июль куни Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида айрим фуқаролар республикада амалга оширилаётган конституцион ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, ноқонуний намойишлар уюштирганини маълум қилди. Ҳозирда жамоат тартиби тикланган.
1 июлдан Тошкент шаҳар иссиқлик таъминоти Франциянинг Veolia Energy Tashkent компанияси бошқарувига ўтди. Ташкилот 30 йил давомида ушбу тизимни бошқариб, газ, электр энергияси ва сувдан триллионлаб сўмни иқтисод қилиш ҳамда иссиқлик йўқолишини 44 фоиздан 20 фоизгача пасайтиришга кўмаклашади.
15 июлдан бошлаб Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари, компаниялар, иссиқлик электр станциялари ва бошқа юридик шахслар учун электр энергияси ва табиий газ истеъмоли учун нархлар оширилади. Аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз қолдирилади. Ижтимоий меъёр ҳозирча жорий қилинмайди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг