Ташқи ишлар вазирлиги тизимида «юмшоқ куч» воситалари, жумладан, халқ, маданий ва спорт дипломатиясидан фаол фойдаланадиган бошқарма ташкил этилди. Унга вазир маслаҳатчиси Анвар Абдухалимов раҳбарлик қилади. Бошқарма халқаро фонд ва музейлардан миллий маданий меросларни қайтаришда ҳам иштирок этади.
Саёҳатчи Тимур Нўмонов «Газета.uz»га Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳатга қандай тўғри тайёргарлик кўриш кераклигини айтиб берди. Унинг маслаҳатлари автомобилда саёҳат қилишда қулайлик ва хавфсизликка таъсир қилиши мумкин бўлган асосий хатолардан қочишга ёрдам беради.
Президент «Газета.uz» нинг «Хориждаги ўзбекистонликлар» лойиҳаси қаҳрамони Шаҳло Ходжаевани «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади. У АҚШнинг Amazon компаниясида бизнес-таҳлил бўйича муҳандис сифатида фаолият юритади.
Охирги вақтлар коронавирусга чалинаётганларнинг 90 фоизи — эмланмаган кишилар. СЭС ҳозирча ниқоб режими жорий этилмагани, бироқ «саломатлик ва хавфсизлик учун» ниқоб тақиш тавсия этилишини маълум қилди. Президент иштирокидаги йиғилишларда расмийлар ниқоб кўриниш бермоқда.
Uzbekistan GTL заводида Ўзбекистон нефт ва газ-кимёси саноатининг тарихида биринчи синтетик GTL дизель маҳсулоти ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. Аввалроқ мазкур заводда илк синтетик нефть маҳсулоти олинган эди.
Ўзбекистон компаниясининг АҚШ санкцияларига тушиши, электр таъминотидаги узилишлар, халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкинлигини айтган Танзила Нарбаева, қайта тикланган ковид-поликлиникалар, ўзини осиб қўйган эркак ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 29 июндаги хабарлари дайжестида.
«Савдогар» банк акциядорлари унинг номини «Гарант банк» этиб ўзгартиришни маъқуллади. Бу банк эгаси ўзгарганидан бир неча ой ўтгач содир бўлди.
Тошкентда бир неча кундан бери электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда соатлаб ток бўлмаяпти, светофорлар ишламай қолмоқда, сув босими пасайган. Тошкент ЭТК буни аномал иссиқлик ва қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун тармоқлар модернизация қилинаётгани билан изоҳлади.
Ўзбекистонда барча фуқароларнинг жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева «Америка овози» нинг Ўзбекистонда ҳақиқий мухолифат йўқлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, мухолифат борлиги ва интернетда расмийлар танқид қилинишини таъкидлади. «Халқнинг ўзи ҳам мухолифат бўлиши мумкин», — деди у.
Норин туманида яшовчи 33 ёшли фуқаро ўз уйида осилган ҳолда топилди. Унинг онлайн қимор ўйинларидаги ютқазавериши оиласида келишмовчиликларни келтириб чиқаргани ва шу сабабли ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Археологлар Сурхондарёнинг Хатак ғорида неандертал одамга тегишли макон борлигини аниқлашди, у тахминан милоддан аввалги 100−40 минг йилликка оид. Ғордан Тешик-Тошдаги каби қуроллар ҳам топилди. Июндан бери маҳаллий ва Австралиянинг Гриффет университети археологлари қазишма ишларини олиб бормоқда.
Тошкентда ковидга чалинишнинг кунлик ҳолати кўпайиши ортидан 12 та туманда ковид-поликлиникалар фаолияти қайта тикланмоқда. ССВ бепул ПЗР-тест таҳлили топшириш мумкин бўлган лабораториялар манзиллари рўйхатини ҳам эълон қилди.
АҚШ элчиси Дэниел Розенблюм «Газета.uz»га берган интервьюсида Америка ташқи сиёсатининг Ўзбекистондаги устувор йўналишлари, ислоҳотлардаги ютуқ ва муваффақиятсизликлар, сўз эркинлиги ва мамлакат ривожи ўртасидаги алоқалар тўғрисида сўзлаб берди. У Конституция ислоҳотлари ҳақида ҳам фикр билдирди.
Тошкент шаҳар Сергели туманининг айрим ҳудудларида 29 июнь соат 22:00 дан 30 июнь куни тушлик вақтигача ерусти метроси қурилиши муносабати билан қувурларнинг кўчирилиши сабабли совуқ сув таъминоти тўхтатилади. Янгиҳаёт туманида сув босими пасаяди. Маҳаллалар рўйхати.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда қатъий карантин қайта тикланишига оид аудиолар тарқалмоқда. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков бу хабар эскилиги ва карантин учун кунлик касалланишлар сони жуда камлигини айтди. 27 июндан эса президент иштирокидаги тадбирларда амалдорлар яна ниқоб тақа бошлади.
Шавкат Мирзиёев Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовни 65 ёшга тўлгани билан табриклади. Суҳбат чоғида президент Сердар Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
БМТ Бош котиби ўринбосари ва Украина президенти 27 июнь куни Кременчукдаги савдо марказига уюштирилган авиаҳужум оқибатлари бўйича тергов очишга чақирди. Савдо марказда камида 18 киши ҳалок бўлди, 59 киши эса жароҳат олди. Россия вакили савдо марказига авиазарба берилмаганини таъкидламоқда.
1 июлдан электр ва газ учун тарифлар оширилмайди, чунки ҳукумат фуқароларнинг тарифларни ўзгартириш ва ижтимоий нормани жорий этиш бўйича юбораётган таклифларини ўрганишда давом этмоқда.
АҚШ Давлат департаменти Россия корхоналарига қарши санкциялар режимини бузгани учун Ўзбекистоннинг Promcomplektlogistic компаниясига нисбатан чекловларни жорий қилди. У бошқа компаниялар қаторида «Россия ҳарбий-саноат комплексини қўллаб-қувватлаш» да гумон қилиниб, «қора рўйхат» га киритилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг