Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар. Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 18 та ҳужжат имзоланди.
Тошкентда ўртача ойлик миқдор 17 мм ни ташкил этган бир вақтда, ой бошидан буён 22 мм ёки меъёрдагидан 130 фоиз кўпроқ ёғингарчилик ёғди. 20 июнь куни пойтахт марказида 15 мм, халқаро аэропорт ҳудудида 21 мм ёмғир ёғди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Аҳмаджон Тошхўжаев 70 ёшида вафот этди.
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари май ойида қарийб 500 млн долларга камайиб, 35,4 млрд долларни ташкил этди. Қимматбаҳо металларнинг физик ҳажми ошган бўлсада, хорижий валюта ва олтиндаги захиралар қиймати камайди.
Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида фуқароларни 40 минг доллар эвазига виза расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, АҚШга жўнатишга уринганликда гумонланган шахслар қўлга олинди.
Ўзбекистонда табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш, шунингдек, ягона экспортчи вазифасини бажариш учун UzGasTrade компанияси ташкил этилмоқда. Ҳозир бу билан «Ўзтрансгаз» шуғулланади. UzGasTrade устав капитали давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия ҳисобидан шакллантирилади.
Кореяга ишга кетиш учун EPS-Topik тест имтиҳонларига бошқа фуқаронинг ўрнига кириш ва қўшимча воситалардан фойдаланишга уриниш билан боғлиқ 23 та ҳолат аниқланди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги қоидабузарлар 3 йилгача қайтиб имтиҳонда қатнаша олмаслигидан огоҳлантирмоқда.
Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманига Анвар Нормаматов ҳоким этиб тайинланди. Собиқ ҳоким туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари пастлиги учун танқид қилинган эди.
ЖССТ руҳий саломатлик бирламчи тиббий ёрдамнинг бир қисми бўлиши керак деб ҳисоблайди. Мактаб ўқувчилари руҳий саломатлик учун ижтимоий ва эмоционал таълим дастурларига, катталар эса арзон ёрдам ва ижтимоий хизматларга муҳтож.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифини Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев номидаги кўча ва хиёбонни очишдан бошлади. Олий мартабали меҳмонга президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлик қилди.
Сешанба куни қуйи палата мажлисида Расул Кушербаев ва Алишер Қодиров ўртасида баҳс юзага келди. Бунга фуқароларнинг шахсий электрон маълумотларини олишга имкон берувчи қонун лойиҳаси сабаб бўлди. Расул Кушербаев ҳамкасбининг гапини бўлиб қўйган бўлса, Алишер Қодиров эса шахсиятга ўтиб кетди.
ЮНИСЕФ Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатларидан хавотирда: айрим ҳодисалар, жумладан, гўдаклар билан боғлиқ бўлганлари жамоатчилик кўз олдида ва кузатувчилар иштирокида содир бўлмоқда. Ташкилот ижтимоий ишчилар институтини ташкил этиш кераклигини айтди.
Самарқандда иккита ҳолатда қарийб 16 килоргаммга яқин гиёҳвандлик воситаларини етказиб бериш ва сотиш билан шуғулланган уч нафар шахсга суд ҳукми ўқилди. Уларга нисбатан 11 йилдан 13 йилгача қамоқ жазоси тайинланди.
Иштихон туманида тадбиркор аҳолига ажратилган арзон нархдаги 84,5 тонна ун маҳсулотини белгиланган маҳаллаларга етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборгани аниқланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов учрашиб, инвестициялар, савдо, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик салоҳиятини муҳокама қилди. Томонлар ўзаро ва транзит юк ташишни кўпайтириш бўйича ҳамкорлик йўлларини кўриб чиқишди.
Денов ва Урганч дзюдо мактаблари, Миллий университетда алоҳида таълим йўналиши ҳамда Ўзбекистон дзюдо академияси ташкил этилади, мамлакатда жаҳон чемпионати ва бешта турнир ўтказилади — президент дзюдо спортини ривожлантириш бўйича қарорни имзолади.
«Новая Газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов 2021 йилда тинчлик бўйича қўлга киритган Нобель мукофотини аукционга қўйди. Бошланғич нархи $700 минглик лот бир неча дақиқада $16,6 млнга кўтарилди, якунда эса $103,5 млнга сотилди. Маблағлар украиналик қочқинларнинг оилаларига ёрдам беришга сарфланади.
20 июндан Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги мактабларга онлайн-қабул бошланди. «Газета.uz» ота-оналар учун my.maktab.uz платформаси орқали электрон шаклда мактабга ҳужжат топшириш бўйича қўлланмани тақдим этади.
Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмайди. У ерда ҳар куни 70−80 нафар маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Омбудсман офиси муассасадаги маҳкумларни сақлаш ва қариндошлари билан учрашиш учун яратилган шароитларни ўрганди.
Шавкат Мирзиёев Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қатор таклифларини билдирди: «Ўзбекистан — ижтимоий давлат», фуқароларнинг (100 минг кишидан кам бўлмаган гуруҳда) қонунчилик таклифларини билдириши, маҳалла мақомини Конституцияда белгилаш.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг