Қашқадарё вилояти Косон туманидаги 10-сонли колонияда тиббиёт ходимлари етишмайди. У ерда ҳар куни 70−80 нафар маҳкумга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Омбудсман офиси муассасадаги маҳкумларни сақлаш ва қариндошлари билан учрашиш учун яратилган шароитларни ўрганди.
Шавкат Мирзиёев Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича қатор таклифларини билдирди: «Ўзбекистан — ижтимоий давлат», фуқароларнинг (100 минг кишидан кам бўлмаган гуруҳда) қонунчилик таклифларини билдириши, маҳалла мақомини Конституцияда белгилаш.
Андижон шаҳрида 2 нафар боланинг ўлимида гумонланиб, 27 ёшли аёл ҳибсга олинди. Бош прокуратуранинг маълум қилишича, у ушбу жиноятни оиласи бузилиб кетишига сабабчи бўлган холаваччаси билан тортишиб қолгани учун содир этганини тан олган. У шу йўл орқали холаваччасидан қасд олгани айтилмоқда.
Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраева Фарғона водийсидаги аэропортларни ривожлантиришнинг иккита сценарийси ҳақида гапириб ўтди. Улар аэропортларнинг ҳозирги жойлашган ўринларида янги аэропортларни реконструкция қилиш ва қуриш ҳамда учта вилоят учун ягона ҳаво бандаргоҳини қуришдан иборат.
Конституцияни референдум орқали ўзгартириш таклифи, Тошкент аэропортини кўчириш муҳокамаси, айрим президент ваколатларини Сенатга ўтказишни таклиф қилган Шавкат Мирзиёев, сув босган кўчалар, ўлим жазосини тақиқлаш бўйича норма ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 20 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Ўтган йили Ўзбекистонда аниқланган 91 та пора олиш ҳолати аниқланди. Уларда жами 500 минг доллар ва 113,7 млн сўм пора олинган. Энг кўп ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, таълим ва банк соҳаси ходимлари пора билан қўлга тушган. Пора олиш бўйича пойтахт етакчилик қилди.
Тожикистон ҳукумати Тоғли Бадахшондаги «уюшган террорчи гуруҳлар» фаолиятига чек қўйилганини эълон қилди. Гап 220 га яқин кишининг ҳибсга олингани ва яна 16 кишининг «зарарсизлантирилиши» ҳақида кетмоқда. Аввалроқ БМТ Тожикистонни Помир озчилигига нисбатан репрессияларни тўхтатишга чақирган эди.
Президент ва ҳукумат Тошкент аэропортини шаҳар ташқарисига кўчиришнинг мақсадга мувофиқлигини муҳокама қилмоқда. Uzbekistan Airports раҳбари Раъно Жўраеванинг фикрича, янги учиш-қўниш йўлакларини қуришнинг имкони йўқлиги сабабли ҳаво бандаргоҳининг ҳозирги қувватлари узоғи билан 2027 йилгача етади.
Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов Кобулга ташрифи доирасида Афғонистон бош вазири ўринбосарлари — Мулла Абдул Ғани Бародар ва Абдусалом Ҳанафий билан музокаралар ўтказди.
2023 йилдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида қўл жанги бўйича Хотира турнири, профессионал спортчилар ўртасида президент ва Амир Темур кубоги халқаро мусобақалари ўтказилади. Бундан ташқари, янги ўқув йилидан бошлаб мактабларда қўл жанги бўйича маҳорат дарслари ўтилади.
Ҳудудий Silk Avia авиакомпанияси илк парвозларни жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида амалга оширишни режалаштирмоқда. Uzbekistan Airports компанияси раҳбари Рано Жураева кечикишни лоукастер ташкил этиш жараёни билан боғлади.
Пойтахтдаги юқори босимли магистрал газ қувурида юзага келган носозлик сабабли саккизта туманнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти сешанба куни соат 6:00 га қадар тўхтатилади.
Ўзбекистон қонунчилигида бажариб бўлмайдиган ёки бажариш қийин бўлган нормалар ҳам учраб туради, деди президент. У Конституцияга фуқароларга бажариб бўлмайдиган мажбуриятни юкламаслик ҳақидаги номрани киритишни таклиф қилди. Ҳаёт дахлсизлиги Бош қонунда мустаҳкамланиши кераклиги ҳам айтилди.
Шаҳрисабзда БМТ Тараққиёт дастури кўмагида Ҳисор қўриқхонасининг ташриф маркази очилди. Марказ қўриқхонанинг ёввойи ҳайвонлари ва фаолият йўналиши ҳамда ёввойи табиат дуч келаётган хавф-хатарлар ҳақида маълумот беради.
100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўлиши мумкин. Президент бунинг учун Конституцияда қонунчилик таклифларини киритиш институтини қайд этиш таклифини илгари сурди.
20 июнь куни Тошкент шаҳрида ёғган қисқа муддатли кучли ёмғирлар туфайли пойтахт кўчаларини сув босди. Ёмғир ҳатто савдо марказларидаги дўконларгача кириб борди.
Ўзбекистон президенти ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам бошчилик қилиши ҳақидаги қоидани Конституциядан чиқариб ташлаш вақти келганини маълум қилди. Ҳокимларнинг кенгаш раиси мақомини бекор қилиш 3 йилдан бери ортга суриб келинмоқда.
Шавкат Мирзиёев президентнинг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Ҳисоб палатаси раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш бўйича ваколатларини Олий Мажлисга ўтказишни таклиф қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳар икки ташкилот авваламбор Сенат олдида ҳисобдор бўлиши лозим.
Шавкат Мирзиёев гумонланувчи шахс қўлга олинганда, унга ҳуқуқларини тушунтириш бўйича қоидани («Миранда қоидаси») ва «Хабеас корпус» тамойилларини Конституцияда акс эттириш кераклигини таъкидлади. Ушбу қоидалар Ўзбекистон қонунчилигида аллақачон белгиланган.
Telegram тармоғида ойлик фаол фойдаланувчилар сони 700 млн га етди. Ушбу муносабат билан мессенжер ўзининг Premium обунасини тақдим этди. Хўш, унинг бепул Telegram версиясидан фарқи нимада?
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг